ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги


«Эркинликларнинг буюк хартияси»


Download 1.44 Mb.
bet52/85
Sana15.09.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1678555
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   85
Bog'liq
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi

«Эркинликларнинг буюк хартияси»142

Англиянинг шафқатли қироли Иоанн, ўзимнинг содиқ хизматкорларим ва ҳамма амалдор шахсларимга: «Ирландиянинг сеньорнга, Нормандия ва Аквитаниянннг герцогларига, Анжу графига, архиепископларга, аббатларга, графларга, баронларга, юстициарларга143, унвонли ўрмон ведомостволарига, шерифла-рига144, бэйлифларга алангали салом. Бизнинг ва ҳамма ўтмишдош-ларимизнинг ва меросхўрларимизнинг жонини асраш учун, худо шарафига ва муқаддас черковни улуғлаш учун, бизнинг қирол-лигимизни кўтариш учун, худога итоат қилишнмизни биласиз.


1. Биринчидан, биз худо олдида ўзимизнинг розили- гимизни билдириб, ушбу бизнинг хартиямиз билан тасдиқладикки, биз учун ва бизнинг меросхўрлигимиз учун Англия черкови умрбод эркин бўлсин ва бутунлигича ўз ҳуқуқларига эга бўлсин, даҳлсиз ва эркин бўлсин...
3. Агар, қандайдир мулкдорнинг меросхўри балоғатга етмаган бўлса ва бировнинг ҳомийлигида бўлса у вояга етгач, ҳеч қандай солиқ, бож тўламасдан меросига эга бўлсин.
4. Балоғатга етмаган меросхўрларнинг ҳомийси ме- росхўрнинг ерида маълум миқдорда кирим ва фойда олсин.
5. Ҳомий меросхўрга тегишли бўлган уйларни, боғларни, молхоналарни, ҳовузларнн, тегирмонларни ва бошқаларни, ўз ҳомийлигида сақлаб, улардан олинадн-
ган фойдадан меросхўрга бериб туриши шарт. Меросхўр балоғатга етгач, бутун ерни, сўқаларни ва бошқа қишлоқ хўжалик асбобларни меросхўрга бериши керак.
7. Бева хотин эрининг ўлимидан сўнг ҳеч қандай қийинчиликсиз, тезда ўзининг сепи ва меросини олсин, лекин эри ўлгач, 40 кун эрининг уйида қолсин.
8. Ҳеч қандай бева аёл ўзи қайта турмушга чиқишни иста-маса никоҳга мажбур этилмасин, лекин бизнинг рознлигимизни олмасдан турмушга чиқмаслиги тўгрисида кафиллик берсин...
12. Қалқон пули ҳам (қандай бўлмасин бошқа), нафақа пули ҳам бизнинг қироллигимизда қиролликнинг умумий кенгаши бўйича ундирилиши лозим...
13. Лондон шаҳри сувда ҳам, қуруқликда ҳам ўзининг қадимий урф-одатларига ва эркипликларига эга бўлиши лозим. Бундан ташқари биз, истаймизки, барча шаҳарлар, жойлар ва портлар ўзларининг қадимги урф-одатлари ва эркинликларига эга бўлсинлар.
14. Биз шуни амр қиламизки, қироллик кенгаши юқорида айтилган учта сабабдан ташқари, қалқон пули ва бошқа ҳар хил солиқлар солганда, албатта, архиепископларни, епископларни, аббатларни, графларни ва катта баронларнинг ҳар қайсисини алоҳида бизнинг мактубимиз билан чақирсинлар. Яна шуни амр қиламизки, биз билан бевосита боғлиқ бўлган бизнинг одамларни шерифлар ва нойонлар орқали ёппасига чақирсинлар.
15. Биз бундан кейин ҳам ҳеч кимга эркин кишиларга, тубандагилардан ташқари ҳолларда, солиқ олишга йўл қўймай-миз, яъни уни асирликдан тўлов эвазига қутқариб олишда, унинг биринчи ўғлини рнцарликка кўтаришда ва унинг биринчи туғил-ган қизини эрга узатишда. Бу ҳолларда ҳам солиқ маълум (оз) миқдорда бўлиши лозим.
16. Ҳеч кимга ҳарбий хизматни ўташ шарти билан олган рицарлик ери (лен) учун хизмат қилиши зарур бўлган муддатдан узоқ муддат хизмат қилишга мажбур қилинмаслиги лозим.
17. Умумий талашиш, баҳслашишлар145 бизнинг куриямизда146 текширилиши шарт эмас, аммо маълум жойда147 албатта кўриб чиқилиши шарт.
20. Агар эркин киши кичик гуноҳ қилса, гуноҳининг турига қараб жарима солинади, агар катта гуноҳ қилса, у ҳолда гуноҳининг аҳамиятига қараб жарима солинади.
Бу икки ҳолда ҳам унинг асосий мол-мулки дахлсиз қолади. Худди шунингдек савдогарга ҳам шундай гуноҳлари учун шундай жарима солинади ва бу ҳолда унинг товарлари дахлсиз бўлади. Эркин деҳқонга — вилланга ҳам худди шундай жарима солинади. Бу ҳолда унинг асбоб-ускуналари дахлсиз қолади. Агар Вилланга биз томондан жарима солинган бўлса, қўшнилари келиб қасам ичиб, уни гаровга олсалар, у ҳолда жарима бекор қилинадн.
35. Бизнинг қироллигимизда винога ҳам, пивога ҳам, нонга ҳам бир хил ўлчов бўлсин. Айнан шунингдек, бўялган ва бўялмаган мовутлар ўлчови ҳам бир хил бўлсин. Ўлчов ҳақидаги тартиблар тош-тарозига ҳам жорий қилинсин.
39. Мамлакат қонуни ва қонуний ҳукмсиз ҳеч қандай эркин кнши ҳибсга олинмайди, қамоққа ташланмайди, мол-мулкидан" маҳрум қилинмайди, сургун қилинмайди ёки қонундан ташқари турган деб эълон қилинмайди.
40. Ҳеч кимга ҳуқуқ ва адолатни сотмаймиз, ҳеч қачон муҳтож одамларга рад жавоби бермаймиз. Ҳеч қачон ҳуқуқ ва адолатга тўсиқ бўлмаймиз.
41. Барча савдогарлар уруш вақтидан бошқа вақтда эркин ҳолда Англияга кириб келишлари ва чиқиб кетишлари, бутун Англия бўйлаб сувда ва қуруқликда юришлари, ҳеч қандай қонунсиз божларни тўламасдан савдо-сотиқ қилишлари мумкин. Фақатгина улар қадимги ва адолатли урф-одатларимиз белгилаган божнигина тўлашлари шарт.
Агар уруш найтида бизга қарши урушаётган мамлакат савдогарлари бизнинг мамлакатимизга уруш бошиаа келиб қолсалар, уларнинг мол-мулкларига ва ўзларига ҳеч қанақа зарар етказилмасдан ушлаб турилиши шарт. Токи бизнинг қирол судьяларимиз бизга қарши урушаётган мамлакатдан у ерда бизнинг савдогарларимизга қандай муносабатда бўлишаётган-ларини билсинлар. Агар бизнинг кишиларимиз у ерда бехатар бўлсалар, у ҳолда булар ҳам бизнинг еримизда бехатар бўлмоқлари лозим.
61. Тангри учун, бизнинг қироллигимизни яхшилаш учун, бнзнинг баронлар билан бизлар ўртамиздаги ту- ғилган ва кучайиб бораётган келишмовчиликларни тинчитиш учун юқоридагиларни ёзганимиздан кейин шуни истардимки, авлодларимиз булардан мустаҳкам ва қатъийлик билан абадий фойдалансин. Бунинг учун биз уларга тубандаги кафилликларни берамиз. Баронлар, бутун қироллик бўйлаб, тартиб-интизомни, қонунни, эркинликларни назорат қилиб бориш учун ўзлари танлаган баронлардан 25 баронни саплашлари лозим.
Агар бизнинг кишиларимиздан, шериф ёки бэйлифларимиз-дан биттаси ушбу хартия моддаларидан биттасига зид иш қилса, буни ўша 25 баронлардан тўрттаси сезиб, бу ҳақда бизни огоҳлантирса, биз албатта, ўз хатоимизни англаб олишимиз ва тузатишимиз лозим.
Агар биз бу вақтда қироллнк территориясидан четга кетиб қолган бўлсак, ўша тўртта барон бизнинг хатоларимизни адлиячиларимизга (Юстициария) маълум қилишлари, улар эса ўз навбатида бу хатолардан бизни огоҳ қилишлари лозим. Агар биз хатоларимизни тан олмасак, ёки уни тузатишни истамасак, у ҳолда, ўша тўртта барон бу ҳақда қолган 21 баронга маълум қилишлари ва улар эса ўз навбатида то биз хатоимизни тузат-магунимизча ҳар томонлама бизни чегаралашлари, яъни қасри-мизни тортиб олишлари, еримизни тортиб олишлари мумкин. Фақат бизнинг ва оила аъзоларимизнинг шахсигина даҳлсиз қолади.
Биз ўз хатоимизни тузатгач эса, улар бизга тортиб олган нарсаларни қайтиб берадилар ва илгаригидек бизиинг измимизда юрадилар (бўйсунадилар).
Бизнинг ишларимизни назорат қилиб, чегаралэб борувчи 25 баронга ўз истаги билан қасамёд қилувчиларни биз қувватлаймиз. Уларни тан олмовчи ва уларга қасамёд қилишни истамовчи кишиларни эса мажбурий равишда қасамёд қилдирамиз.
Агар 25 барондан биттаси вафот қилса ёки бошқа мамлакатга кетиб қолиб, ўз вазифасини бажариш имкониятидан маҳрум бўлса, у ҳолда қолган баронлар, ўзаро келишиб, унинг ўрнига бошқа баронни сайлашлари, у эса ўз навбатида бошқа баронлар қатори қасамёд этиши зарур.
Агар бирон масала устида ўша 25 барон тортишиб қолса, ёки бир масалани ҳал қилишда кенгашга 25 барондан айримлари маълум сабабга биноан кела олмаса, у ҳолда озчилик кўпчиликка бўйсунсин. Кўпчиликнинг фикри озчилик учун қонун бўлеин. Кўпчилик чи-
қарган қарорни оғишмай амалга оширишга қасамёд қилсин.
Биз ҳеч қачон ўзимиз ёки биров орқали эркинликларни чеклашга, қонунни бузишга йўл қўймаймиз.
Агар юқоридаги қонунлар бирор кимсалар манфаати учун ўзгартирилган бўлса, биз ундай ўзгартиришни яроқсиз деб ҳисоблаймиз. Ундан фойдаланмаймиз ва ҳеч кимнинг фойдала-нишига йўл ҳам қўймаймиз.



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling