ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги


Ян Гуснинг чех халқи ҳақида айтганлари


Download 1.44 Mb.
bet63/85
Sana15.09.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1678555
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   85
Bog'liq
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi

5. Ян Гуснинг чех халқи ҳақида айтганлари170

а) Мен шу нарсани айтганман вз айтаманки, Чехия қироллигида чехлар қонунга ва табиат талабига мувофиқ худди французлар Францияда ва немислар ўз ерларида бўлганлари каби биринчи мансабларда бўлмоқлари шарт: токи чех ўз қўл остидагиларни бошқара олсин.




Б) Чет элликларнинг Чехиядаги босқинчиликлари171
(Замондошнииг сўзларига кўра)
— Богемия172нинг барча қироллик шаҳарларида бургомистрлар ва ратманлар173 кимлар эдилар?
— Немислар.
—.Немислар учун ваъз қаерда айтилган?
— Соборларда.
— Чехлар учун қаерда айтилган?
— Черков қабристонида ва уйларда.


6. Ян Гус тарғиботидан174

Клир — таълим бермайди, балки аксинча бойлик билан боғлиқ бўлган ахлоқсизлиги билан халқни йўлдан уради. Исо ворислари худди апостоллар каби камбағал бўлишлари керак. Улар эса аксинча фақат ўз бойликларини янада кўпайтириш ҳақидагина ўйлайдилар.


Бунинг учун индульгенцня сотувчиларни ва йиртқич монахларни бутун мамлакат бўйлаб тарқатиб юбордилар. Улар эса ҳар хил ёлғон-яшиқ уйднрмаларни ўйлаб топиб, бечора оддий халқни қузғундек талайдилар.


7. Император «Сигизмунднинг ҳимоя ёрлиғи»175

Биз, Снгизмунд... римликлар қироли (ва ҳоказо) илоҳиёт бакалаври ва санъат магистри улуғ ҳурматга сазовор Гусни ўзимизнинг Муқаддас империямиз ҳимояси остига оламиз. Барчага шуни амр қиламизки, унга Қонстанц шаҳрига бориш, у ерда туриш ва қайтиб келишга рухсат қилинади. Уни ва унинг ҳамроҳларини қўриқлаш учун махсус кузатувчилар ажратилсин.




8. Чехларнинг Ян Гуснинг ҳибсга олинишига қарши норозилиги. 1415 й., февраль176
Ян Гус католик жаҳолатпарастлари унинг атрофида қанақа нафрат уруғини сепиб шов-шув кўтаришларини аъло даражада тушунса-да, ўз таълимотининг ҳаққоний эканлигини тасдиқлаш учун Констанц соборига боришга розилик берди. У Констанц соборига келгач, тезда ҳибсга олиниб 1414 йил 28 яиварда доминикан монастирининг қоронғу ва зах турмасига ташланди. Сигизмунд ўз сўзининг устидан чиқмадн.
Князлар ва маисабдорлар, бойлар ва камбағаллар, ўзига ва бутун чех халқи устига қўйилган туҳматдан ўзини ва бутун чех халқини оқлаш учун Констанц соборига борган одамни ҳеч қанақа сабабсиз ҳибсга олдирган папанинг сурбетлигидан ннҳоятда ғазабланмоқдалар.



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling