Ўқув модули бирликлари
Бетон сифатини назорат қилиш
Download 0.66 Mb. Pdf ko'rish
|
7-МАЪРУЗА. Бетон қоришмаси ва бетон хоссалари, бетон турлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-§. Оғир бетонларнинг махсус турлари
Бетон сифатини назорат қилиш. Бетон ишларининг сифати ишлаб
чиқаришнинг барча босқичларида қуйдагича назорат қилинади: бетон аралашмасининг ташкил этувчилари синалади, бетон қоришмасининг тўғри дозировкаланиши, аралаштирилиши ва зичланиши мунтазам равишда текширилади, бетоннинг қотиши назорат қилинади, қотган бетоннинг мустаҳкамлиги аниқланади. Бетоннинг мустаҳкамлиги бетон қоришмасидан мунтазам равишда намуна олиб ва улардан назоратга олинган намуна-кублар тайёрлаш йўли билан назорат қилинади. Намуна- кублар қуйма қурилмаларнинг бетони қотадиган шароитларда қотиши керак. Намуналар 7 ва 28 кунлик бўлганда ёки бегиланган бошқа муддатларда синалади. Темир-бетон қурилмаларнинг бутунлигини бузмасдан турли жойларида бетон мустаҳкамлиги ва бир жинслилигини аниқлашнинг механик ҳамда физик усуллари ишлаб чиқилган. Бетон мустаҳкамлиги қурилмаларда механик усулда назорат қилинганда ишлаш принципи зарб берилганда шарчани бетонда ҳосил қилинган чуқурча катталигини синалаётган бетон мустаҳкамлигига (И.А.Фидзел ишлаб чиққан шар болға Москва Қурилиш илмий тадқиқот институтида К.П.Кашкаров яратган эталон болға ва бошқалар) боғлиқлигига асосланган асбоблардан фойдаланилади. Бетон мустаҳкамлиги физик усулларда назорат қилинганда унинг зичлиги ва мустаҳкамлигига қараб ультратовуш импульси ёки бетонга берилган зарба тўлқинлари тарқалиш тезлигининг ўзгариши принципи бўйича ишлайдиган акустик асбоблардан фойдаланилади. Бетон сруктурасининг кўринмайдиган ички нуқсонларини аниқлаш учун (дарз, ғовак, бўшлиқ ва ҳакозо) махсус ультратовуш дификтоскоплар ишлатилади. 5-§. Оғир бетонларнинг махсус турлари Махсус оғир бетонлар оддий бетонлардан фарқли ўлароқ ўзига хос хусусиятлар билан ҳарактерланади. Бу ҳусусиятлар улардан қурилишнинг ҳар хил соҳаларида самарали фойдаланишга имкон беради. Махсус бетонлар қаторига гидротехник, йўл, манзарали, кислотабардош ва оловбардош, шунингдек радиофаол таъсирлардан ҳимоялайдиган бетонлар киради. Гидротехник бетон одатдаги оғир бетондан фарқли ўлароқ, юқори зичлиги, сув ўтказмаслиги, совуққа чидамлилиги, иссиқлик ажратишининг пастлиги, ишқорли сувларнинг таъсирига қарши турғунлиги билан ҳарактерланади. Бетонга бундай хоссалар бериш учун сулъфатга турғун ва пуццоланли портландцемент, дона таркиби яхши танланган юқори сифатли тўлдиргичлар бетон қоришмасининг синчиклаб тайёрланишини ва қуйилишини, шунингдек, қотаётган бетонга тўғри қарашни таъминлайди. Боғловчи таркибидаги майда туйилган гидравлик ва инерт қўшимчалар гидротехник бетоннинг емирилишга қарши хоссаларини оширади ва унинг иссиқлик ажратишини ва чўкишини камайтиради. Бетон аралашмасининг сув талабчанлиги ва цемент сарфини камайтириш, гидротехник бетоннинг зичлиги ва совуққа турғунлигини ошириш учун пластификацияловчи ва гидрофоб қўшимчалар (С сульфат-ачитқи барда, милонафт ва бошқалар) қўлланилади. Сиқилишдаги мустаҳкамлик чегарасининг катталигига кўра бетонлар М100- М400 маркаларга бўлинади. Гидротехник бетоннинг сиқилишга мустаҳкамлиги 180 кундан кейин аниқланади. Гидротехник бетон совуққа турғунлиги жихатидан СЧ 100- СЧ 400 маркаларга, сув ўтказувчанлиги даражаси бўйича В2-В12 маркаларга эга. Бетоннинг у ёки бу маркасини танлаш гидротехник иншоот бетонланадиган қурилмаларининг тури ва вазифасига боғлиқ. Гидротехник иншоотларининг бевосита атроф муҳит таъсир қиладиган (кўп маротаба музлаш ва эриш, намланиш, қуриш, сув, муз,чўкинди ва шу кабилар) ташқи қисмлари учун мўлжалланган бетонга айниқса юқори талаблар қўйилади. Йўл бетони автомагистраллар, саноат корхоналари йўллари ва шаҳар кўчаларини қоплаш учун ишлатилади. Қопламаларда фойдаланиш жараёнида фақат транспорт воситалари эмас, балки атмосфера шароитлари (кўп марта намланиш ва қуриш, музлаш ва эриш) ҳам таъсир қилади, шу сабабли йўл бетонига мустаҳкамлиги, зичлиги, ейилишга ва совуққа чидамлилиги бўйича юқори талаблар қўйилади. Йўл бетоннинг М300-М500 маркалари эгилишга 4-5,5 МПа чегараларида юқори даражада мустаҳкамликка эга бўлиши керак, унинг совуққа турғунлиги одатда СЧ 150 ва СЧ 200 маркалар билан характерланади. Йўл бетонини тайёрлаш учун таркибида 3 кальцийли алюминат кўпи билан 8% бўлган клинкердан тайёрланган 500 маркали пластификацияланган ёки гидрофоб портландцемент тавсия этилади. Йўл бетони учун тўлдиргич сифатида аралашмалардан тозаланган табиий қумлар ва зич тоғ жинслари (гранитлар, габбро ва бошқалар) дан тайёрланган майдаланган тош ишлатилади. Сўнгги йилларда бино ва иншоотларни кўркам қуриш учун манзарали бетонлардан тобора кенг фойдаланилмоқда. Улар турар жой ва жамоат биноларини ўраб турадиган қурилмалари учун, ташқи ва ички деворлар, зина, фасад, кичик архитектура деталлари, махсус белгиланган буюмлар учун мўлжалланади. Бетоннинг айни тури рангли тўлдиргичлар-оқ ва рангли цементлар, ишқорга чидамли пигментлар, рангли тоғ жинсларидан тайёрланган тўлдиргичлар ишлатилиши ҳисобига ҳосил қилинади. Манзарага кулранг ва рангли бетон юзаларини фактурали ишлаб эришилади. Манзарали бетоннинг ранги ва ташқи кўринишига қўйиладиган талаблар билан бир қаторда мустаҳкамлик, зичлик ва чидамлилигига нисбатан қўйиладиган юқори талабларни ҳам қониқтириши керак, чунки у темир-бетон буюмларнинг ташқи қатлами ҳисобланади ва биринчи навбатда атмосфера таъсирларига, қатор ҳолларда емирилишга дуч келади. Манзарали бетон маркаси одатда М150, совуққа чидамлилиги эса СЧ50. Оловбардош бетон одатдаги оғир бетондан фарқли ўлароқ юқори ҳароратлар таъсир қилганда ўзининг физик-механик хоссаларини берилган чегараларда сақлаш хусусияти билан ажралиб туради. Ўтга чидамлилик даражасига қараб оловбардош бетонлар 1770 0 С дан юқори ўтга чидамли, 1580-1770 0 С ўтга чидамли ва - 1580 0 С дан паст оловбардош бетонларга бўлинади. Оловбардош бетонларни тайёрлаш учун боғловчилар сифатида глиноземли цемент, портландцемент, шлакопортландцемент ва кремнефторли натрий қўшилган суюқ шишадан фойдаланилади. Металлургия шлаклари, сопол ва ўтга чидамли материалларнинг синиғи, базальт, диабез, андезит, артик туф ва бошқалар тўлдиргичлар ва майда туйилган қўшимчалар бўлиб хизмат қилади. Дастлабки материалларнинг турига қараб оловбардош бетонлар М100-М250 маркаларда чиқарилади. Оловбардош бетонлардан саноат печларининг футеровкаси, туннель печлар вагонеткаларининг таги, домна ва мартен печларининг пойдеворлари, тутун қувурлари ва бошқалар қурилади. Оловбардош бетонларнинг ишлатилиши қурилиш муддатларини тежаш, нархини пасайтириш ва меҳнат сарфини камайтиришга ёрдам беради. Жуда оғир бетонлар атом электр станцияларида ишловчи ходимларнинг радиактив нурланишидан химоялаш учун ишлатилади. Юқори зичликка эга бўлган таркибида кимёвий боғланган сувга эга бўлган бетон киши организми учун хавфли бўлган - нурлар ва нейтрон нурланишини самарали ютиши аниқланган. Жуда оғир химоя бетонлар магнетик, лимонит, барит, металл чиқиндилари, чўян питра ва шу каби тўлдиргичлар асосида тайёрланади. Бундай бетонларнинг зичлиги тўлдиргич турига боғлиқ бўлади ва магнетит тўлдиргичли бетонда 4000, чўян питрали бетонда эса 5000 кг/м 3 га етади. Химояловчи бетонлар учун боғловчилар сифатида портландцементлар, шлакопортландцементлар ва гилтупроқли цементлардан фойдаланилади. Гидратли бетонларнинг таркибида кимёвий боғланган сув кўп миқдорда бўлиши туфайли шундай деб аталган (ҳимоя) ҳоссаларини ошириш мақсадида таркибига қўшимчалар: бор карбиди, хлорли литий ва бошқалар киритилади. Жуда оғир бетонларнинг мустаҳкамлиги ва чидамлилиги одатдаги оғир бетонларники каби бўлади. Бетонполимерлар ғоваклари махсус ишлов бериш натижасида полимерларга тўлдирилган бетондан иборат. Бетонга смолалар, битум, олтингугурт, суюқ маномерлар (метилметакрилат ёки стирол), полимерлар (эпоксид ва полиэфир смолалар) ва улар асосида тайёрланган турли композициялар қўшилган петролатум шимдирилади. Бунда бетоннинг механик, физик ва ҳимиявий хоссалари анча ортади. Масалан, бетоннинг сиқилишга мустаҳкамлиги 200 МПа гача, сув ўтказмаслиги, совуққа чидамлилиги ва умуман чидамлилиги бир неча марта ортади. Полимерлар шимдириш бетон нархини оширади, шу сабабли у иқтисодий жихатдан ўзини оқлагандагина (об-ҳавоси оғир иқлим ёки ишқорли шароитларда бўладиган бетонполимерли буюмлар) қурилади. Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling