Ўқув модули бирликлари


-§. Бетон аралашмасини тайёрлаш, ташиш ва ётқизиш


Download 0.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/16
Sana04.02.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1157631
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
7-МАЪРУЗА. Бетон қоришмаси ва бетон хоссалари, бетон турлари

4-§.
Бетон аралашмасини тайёрлаш, ташиш ва ётқизиш 
Бетон ва темир бетон ишларини бажаришда бетон аралашмасини тайёрлаш, 
ташиш, ётқизиш ва зичлаш, кейинчалик унга қарашли ҳамда бетон 
мустаҳкамлигини назорат қилиш асосий технологик жараён ҳисобланади. Шу 
айтиб ўтилган жараёнларнинг тўғри бажарилишига бетон ва темир-бетон 
қурилмалар сифати кўп жихатдан боғлиқ бўлади.
Бетон аралашмаси тайёрлаш. Ҳозирги замон қурилишида бетон 
аралашмаси асосан автоматлаштирилган бетон заводларида ва йиғма темир-бетон 
ишлаб чиқарадиган корхоналарнинг бетон аралаштириш бўлимларида 
тайёрланади. Бу корхоналар бир нечта қурилиш объектларини бетон аралашмаси 
билан марказлаштирилган тарзда таъминлайди. Кам механизациялаштирилган ва 
кам қувватли объект қошида вақтинчалик қурилган бетон аралаштириш 
мосламаларига нисбатан бундай усул, шубҳасиз, техник-иқтисодий афзалликларга 
эгадир. Бетон аралашмасини тайёрлаш жараёни бетон аралашмасининг барча 
қўшимчаларини меъёрлаш ва уларни бир жинсли масса ҳосил бўлгунча 
аралаштиришдан иборат.
Бетон заводлари ва бетон аралаштириш цехларида материаллар автоматик ва 
ярим автоматик меъёрлагич воситасида меъёрланади. Улар юқори аниқликда 
меъёрлашни, тортиш даврининг тезлигини ва осон бошқаришни таъминлайди. 
Меъёрлаш аниқлиги цемент ва сув учун ±1% (массаси бўйича) ва тўлдиргичлар 
учун ±2% дан ортиқ бўлмаслиги керак. Бетон аралаштиргичнинг битта 
қоришмаси учун меъёрланадиган материалар миқдори 1 м
3
бетон аралашмасига 
сарфланадиган материаллар ва олинадиган бетон аралашмаси миқдори 
коэффициентининг қийматига асосланиб аниқланади.
Бетон аралашмасининг қўшимчалари тўхтаб ёки узлуксиз ишлайдиган бетон 
аралаштиргичларда қориштирилади. Бетон қориштиргичлар материаллар эркин 
тушадиган 
ва 
мажбуран 
аралаштириладиган усулда ишлайди.
Сурилувчан бетон аралашмалари 
одатда материал эркин тушадиган 
тўхтаб 
ишлайдиган 
бетон 
аралаштиргичларда 
тайёрланади. 
Бундай бетон аралаштиргичларнинг 
асосий иш органи ички юзасида 
кураклари айланадиган барабандир. 
Барабан айланаганда материаллар 
кураклар билан илинтириб кетилади, 
бир оз баландликка ва сўнгра пастка 
тушиб аралашади ва бир жинсли 
бетон аралашмасини ҳосил қилади. Бу 
турдаги бетон қоргичлар сиғими 100-
4500 
л 
бўлган 
қияланадиган 
барабандир; сиғими 250 л гача бўлган 
бетон 
қоргичлар 
кўчма, 
катта 
хажмлилари эса кўчма бўлади (3-расм). 
3 - расм. Сиғими 2400 л қияланадиган 
барабанли стационар бетон қоргич.
1-қориш барабани; 2-материалларни юклаш ва 
тушириш 
учун 
туйнук; 
3-барабанни 
қиялатувчи юритма цилиндри; 4-барабанни 
айлантирувчи юритма; 5-станина 


Бикр бетон аралашмаларини тайёрлаш учун мажбуран аралаштири-ладиган 
бетонқоргичлардан фойдалани-лади. Уларда бетон аралашмаси айланадиган 
горизонтал товоқда тайёрланади, товоқ ичида унинг айланашига қарама-қарши 
томонга айланадиган кураклар бўлиб аралаштирлган бетон қоришмаси товоқ 
тубидаги люк орқали туширилади.
Материаллар эркин тушадиган бетонқоргичларда барабаннинг ҳажми 425л 
бўлганда сурилувчан бетон қоришмасини аралаштириш тахминан

1 минут, 
1200л бўлганда

2 минут, 2400л бўлса

2,5 минут давом этади. Бикр бетон 
қоришмаларини аралаш-тириш вақтини сурилувчан қоришмани аралаштириш 
вақтига нисбатан 1,5

2 марта ошириш лозим. Ранги ва таркиби бўйича бир 
жинсли 
яхши 
аралаштирилган 
бетон 
қоришмаси 
бетонқоргичдан 
туширилаётганда қатламланмасдан узлуксиз оқиб чиқади.
Хозирги замонавий бетон тайёрлаш заводлари қуйидаги асосий ишлаб 
чиқариш бўлинма мосламалари ва қурилмаларини ўз ичига олади: қабул қилиб 
олувчи қурилмали юклаш-тушириш ишлари ва қиш вақтида тўлдиргичларни 
иситиш учун механизм ва қурилмалари бўлган тўлдиргичлар омбори, қабул қилиб 
олиш қурилмаси, цементни транспорт воситаларидан тушириш ва уларни 
силосларга узатиш механизмлари бўлган цемент омбори, тўлдиргичларни ва 
цементни сарфлаш бункерига юклаш учун транспорт воситаларини, сарфлаш 
бункерларини, сув резервуарлари ва турли қўшилмаларнинг сувли эритмаларини, 
дозаторларни, бетонқоргичлар ва тайёр бетон қоришмасини бериш узелларини ўз 
ичига олувчи бетон заводи, турли қўшилмаларнинг сувли эритмалари 
тайёрланадиган мосламани ўз ичига олувчи,марказий бетон тажрибаси ва таъмир-
механик устахона ва ҳоказо. 

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling