Ўқувчилар қуйидаги кўникмаларга эга бўлишлари зарур:
- объектларнинг харитадан географик ўрнини аниқлаш;
- даража тўри ёрдамида жойнинг географик координатасини топишни;
- Катта Айиқ ва Олтин қозиқ (Қутуб) юлдузларига қараб горизонт томонларни аниқлаш;
- отқинди, чўкинди тоғ жинсларини фарқ қилиш;
- табиий харитадан жой баландлигини аниқлашни;
- метеоасбоблар ёрдамида ҳарорати, шамолнинг йўналишини аниқлаш;
- Ернинг қобиқли тузилганлигини айтиб бериш;
- илиқ ва совуқ оқимларнинг иқлимга таъсирини айтиб бериш;
- ҳаво массаларининг таркиб топишини;
- Ер юзидаги табиат зоналари, иқлим минтақаларининг ҳосил бўлишини айтиб бериш;
- тун ва куннинг йил фаслларининг алмашишини айтиб бериш;
- биосфера организмларнинг табиатга таъсирини айтиб бериш.
Ўқувчилар қуйидаги малакаларга эга бўлишлари зарур:
- асосий шартли белгилар ёрдамида географик объектларни харитадан кўрсатиш;
- Компас, Қуёш, Катта Айиқ юлдузлари ёрдамида дунё томонларини аниқлаб топиш;
- харита ва глобусдан географик координатларни, йўналишларни, масофаларни аниқлаб топиш;
- икки нуқта орасидаги ҳақиқий масофани масштаб асосида ҳисоблаб чиқариш;
- Қуёш системасидаги сайёраларни ёддан айтиб бера олиш;
- об-ҳаводан дарак берувчи белгиларни олдиндан айтиб бера олиш;
- Ўзбекистондаги энг баланд чўққиларни, энг чуқур ботиқларни харитадан кўрсата олиш.
6- синф
География
(Материклар ва океанлар табиий географияси)
Ўқувчилар қуйидаги билимларга эга бўлишлари керак:
- Ер юзида материк ва океанларнинг жойлашиши хусусиятларини;
- картографик билимларнинг ривожланиш тарихини;
- географик қобиқни, унинг чегараларини ривожланишини;
- Ер юзи рельефининг шаклланиш қонуниятларини;
- зоналлик ва баландлик қонуниятини;
- табиат комплексларини;
- океан ҳавзалари ва ички қуйилиш ҳавзалари бўйича дарёларнинг тақсимланишини;
- материк ва океанларнинг пайдо бўлиши ва ўзгаришларини;
- Дунё океанини бутун Ер иқлимига таъсирини;
- ҳар бир океан ҳақидаги маълумотларни;
- океан суви ҳаракати, шўрлиги ва бошқа хусусиятларини;
- бойликларини, улардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш ҳақидаги билимларни;
- ҳар материкнинг ўзига хос хусусиятлари, табиати, табиий ресурслари, аҳолиси, табиий ресурслардан фойдаланиш ва табиат муҳофазасини;
- ҳар бир материкнинг табиий географик ўлкаларини;
- инсоннинг хўжалик фаолияти натижасида бутун дунё табиатида рўй бераётган асосий ўзгаришларни билиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |