Ўқувчилар қуйидаги малакаларга эга бўлишлари зарур:
- турли соат минтақаларида жойлашган ҳудудларда вақтнинг фарқланишини ҳисоблаб чиқариш;
- изотерма ва мутлақ белгилар бўйича ҳароратни аниқлаб топиш;
- энг муҳим шартли белгилар ёрдамида тегишли географик объектларни тафсифлашни;
- харитадан тегишли ҳудудда радиациянинг умумий миқдорини ўлчаб топиш;
- хавфли табиат ҳодисалари, уларнинг ҳудудларда тарқалишини (қурғоқчилик,
сел келиши, сув тошқини, қаттиқ совуқ, кўчки ва бошқаларни) айтиб бера олиши;
- Ўзбекистонинг табиий бойликлари, улардан тўғри фойдаланиш йўлларини
айтиб бера олиши;
- Ўзбекистонинг табиий географик ўлкаларига қиёсий тафсиф бериш.
8-синф
География
(Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий географияси)
Ўқувчилар қуйидаги билимларга эга бўлишлари керак:
- Ўзбекистоннинг табиий ва иқтисодий географик ўрнини;
- Ўзбекистон аҳолисининг сони, аҳоли манзилларини;
- Ўзбекистон миллий иқтисодиётининг тузилишини;
- йирик шаҳарлар системаларини билишлари зарур;
- Республика иқтисодиётининг таркибий тузилишини;
- халқ-хўжалиги тармоқларини;
- саноат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилиш ва импортнинг бош йўналишларини;
- қуруқлик сувларидан фойдаланишини;
- кон, ҳавза, ресурс районларининг жойлашувини, фойдали қазилмалар
конларининг марказлари ва районларини;
- табиий ресурсларнинг асосий турларини;
- минерал ва биологик ресурслардан рационал ва норационал фойдаланишни;
- тупроқ ресурсларидан рационал ва норационал фойдаланишни;
- хўжаликнинг асосий тармоқларини, уларнинг марказларини;
- янги ўзлаштирилган ҳудудларни;
- вилоятлар (ўлкалар), ўз жойини;
- қишлоқ аҳоли пунктларини;
- Ўзбекистоннинг асосий фойдали қазилма районларини;
- тарихий, маданий рекреация марказларини;
- халқаро иқтисодий муносабатларнинг асосий шаклларини.
Do'stlaringiz bilan baham: |