Ўқувчилар география фанига оид қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт
Ўқувчилар қуйидаги кўникмаларга эга бўлишлари зарур
Download 93 Kb.
|
география дтс
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўқувчилар қуйидаги малакаларга эга бўлишлари зарур
Ўқувчилар қуйидаги кўникмаларга эга бўлишлари зарур:
- харитадан ёғин миқдорини аниқлай олиш; - изотерма белгилар бўйича ҳароратни аниқлай олиш; - Ернинг иқлим минтақалари ва ўлкаларини айта олиш; - атмосферанинг исиш жараёнини айта олиш; - Ер куррасининг қобиқли тузилишини айта олиш; - ҳаво массаларининг хусусиятларини айта олиш; - сувнинг айланма ҳаракатларини айтиб бера олиш; - циклон ва антициклонда об - ҳавони тасвирлай олиш; - иқлимнинг ўзгаришини айта олиш; - ҳаво массалари ва шамолларнинг вужудга келишини айтиб бера олиш; - Ер ости сувлари ва манбаларининг ҳосил бўлишини, улардан фойдаланишни айтиб бера олиш; - дунё океанида оқимларнинг вужудга келиши, океан сувининг ҳаракатларини; - атмосфера фронтларининг вужудга келиши ва уларнинг об – ҳаво ҳолатига таъсирини; - айрим ҳудудларнинг табиат, аҳоли, хўжалик хусусиятларини; - Ер юзидаги айрим ландшафтларнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидаги хусусиятларини; - - ландшафтларнинг зонал ва азонал табақаланиши сабабларини айта олиш; - юқори ва паст босимли ўлкаларнинг вужудга келиш сабабларини айта олиш; - музликларнинг Ер табиатига таъсирини айта олиш; - атмосфера оқимларининг вужудга келиши ва уларнинг об-ҳаво ҳолатига таъсирини; - биосферанинг пайдо бўлиши ва ривожланишини айта олиш; - инсон фаолияти таъсирида қуйидаги табиат объектлари: дарёлар, кўллар, ботқоқликлар, ерости сувларининг ўзгаришини; - инсон фаолияти таъсирида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ўзгаришини; - ландшафтларнинг ўзгаришини айтииб беришлари зарур. Ўқувчилар қуйидаги малакаларга эга бўлишлари зарур: - шартли белгилар ёрдамида тегишли географик объектларни харитадан кўрсата олиш; - харита ва глобусдан географик координаталарни аниқлаб топиш; - харитадан объектларни, баландлик (чуқурлик) ларни аниқлаб топиш; - Дунё океани унинг қисмларини харитадан кўрсата олиш; - Ер юзидаги энг баланд чўққиларни, энг чуқур ботиқларни харитадан кўрсата олиш; - Ер юзидаги табиат комплексларини ёддан айтиб бериш; - Ернинг иқлим минтақаларини ёддан айтиб харитадан кўрсатиб бериш; - табиат ҳодисаларини фаслий даврий ўзгаришларини айтиб бериш. Download 93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling