ЎҚувчиларда кимёвий тушунчаларни шакллантириш замонавий инновацион усуллардан фойдаланиш
Download 234.8 Kb. Pdf ko'rish
|
www.scientificprogress.uz
Page 340 утиришга асосланган усулда ўтказилганда, талабалар ахборотнинг кўпи билан 20 фоизини ўзлаштирган бўлса, илғор педагогик усуллардан фойдаланилганда эса, бу кўрсаткич 80-90 фоизгача ошганлиги тасдиқланган. Ноанъанавий таълимнинг самарадорлиги яна шундан иборатки, унинг қатнашчилари яхлит тизимли билимга эга бўлади ва мустақил - ижодий фикрлаш қобилиятлари ривожланиши негизида бўлажак касбий фаолиятга оид бошлангич кўникмалар шакллантирилиб, ўқув-тарбиявий жараённи амалиёт билан бевосита боғлаб олиб боришни таъминлайди. Шунинг учун қам у, ривожлантирувчи ўқитишнинг юқори самарали усулларидан бири булиб ҳисобланади. Бугунги кунда асосан ўқувчиларга кимёвий тушунчаларни шакллантиришда кимёнинг асосий назарияларини ўргатиш орқали амалга оширишда асосан қўйдаги назариялар тақдим этилади. 1.Атом тузулиш назарияси. 2.Эритма назарияси. 3.Электиролитик диссоцияланиш назарияси. 4.Комплекс бирикмалар тузулиш назарияси. 5.Органик кимёнинг тузилиш назарияси мавзуларни ўргатиш жараёнида ўқувчиларга моддаларни тузулиши ва унинг хоссалари ҳамда унда борадиган реакцияларини кимёвий қонунятларига буйсиниши ва уларни саноатда қўллаш орқали янги моддаларни синтезини амалга оширилишга асосланади. Ҳар бир кимёвий назарияни ўрганишнинг, албатда ўзига хос хусусиятлари мавжуд, аммо кўпчилик методик жихатлари борки, бу жихатлари кимёвий назарияларини ҳаммаси учун ҳам тааллуқлидир. Ушбу жараёнда кимё ўқитиш жихатлари ёрдамида кимёвий назарияларни тахлил қилиш ва методик жихатдан қай тарзда ва қандай усулда хамда қайси технологияларда фойдаланиб ўргатиш кераклигини ўзиёқ умумий методик жараёнларни бири хисобланади. Кўпгина кимёга доир дарслик ва методик қўлланмаларда ҳам, шунингдек улуғ методист олимларимизни кимё ўқитиш тажрибалари асосида назарияларни қандай ўрганиш кераклиги масаласига икки хил методик қарашлари тадбиқ этилмоқда. Download 234.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling