Узбекистон реслубликаси / 1 р, министерство юстиции адлия вазирлиги


VIII. Электқурилмаларни эксплуатация қилишда хавфсизлик талаблари


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/24
Sana25.07.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1662266
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24
Bog'liq
20YB-20

 
VIII. Электқурилмаларни эксплуатация қилишда хавфсизлик талаблари. 
 
208. АГТКШ да электрқурилмаларни экплуатация қилиш “Ўздавэнергоназорат” давлат 
инспекциясининг 2004 йил 21 майдаги 207-сонли буйруғи билан тасдиқланган 
“Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини теxник эксплуатация қилиш қоидалари”
(рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль) ва “Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини 
эксплутация қилишда техника хавфсизлиги қоидалари” (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 
20 август) талабларига мувофиқ амалга оширилади. 
209. Электр қурилмаларни эксплуатация қилишда ҳимоя воситалари 2001 йил
29 ноябрь “Ўздавэнергоназорат” агентлигининг 374 сонли буйруғи билан тасдиқланган
“Электр қурилмаларида ҳимоя воситаларини ишлатиш ва синовдан ўтказиш қоидалари” 
талабларига жавоб бериши керак. 


26 
IX. Ёритишга қўйилган талаблар
210. Ишлаб чиқариш хоналарини табиий ва сунъий ёритилиши ҚМҚнинг 2.01.05-98 
“Табиий ва сунъий ёритиш” талабларига мувофиқ бўлиши керак.
211. Бошқа истеъмолчиларнинг авария холатидаги ёритиш тизимига уланиши рухсат 
этилмайди. Аварияга оид ёритгичлар кварталда бир марта текширилиши керак. 
212. Ёритиш воситалари тоза ва соз холатда бўлиши керак. Ёруғлик тушадиган 
деразалар камида йилда 2 марта тозаланиши керак. 
213. Ёруғлик тушадиган эшик ва ойналарни ҳар хил предметлар (ускуналар, тайёр 
маҳсулот ва бошқалар) билан тирбанд қилиб қўйишга йўл қўйилмайди. 
214. Суньий ёруғлик умумий ва бирлашган тизимда қўлланилади (умумий ва маҳаллий 
ёритиш билан). Фақат махаллий ёритишни қўллаш ман этилади. 
215. Портлаш хавфи бўлган газлар ва чангларнинг концентрланган тўпланиш 
эҳтимоли бўлган участка ва биноларда, электр ёритиш тизими алоҳида портлашдан 
ҳимояланган вариантда бажарилган бўлиши керак.
216. Юқори хавфли ва ўта хавфли биноларда қўл ёритгичлари учун 42Вдан юқори 
бўлмаган кучланиш қўлланиши керак. Ўта ноқулай шароитлар мавжудлигида, токдан 
жарохатланиш хавфи иш жойининг торайиши оқибатида, ишчининг ноқулай холатида 
жойлашиши, яхши ерлантирилган катта металл юзасига тегиб кетиш билан (бункерлар, буғ 
камералари, қозонлар) холатлари юзага келганда қўл ёритгичлари учун 12В дан юқори 
бўлмаган кучланиш қўлланиши керак.
217. Махаллий стационар ёритиш учун қизийдиган лампали ёритгичларни тўйинтириш 
учун қўйидаги кучланиш қўлланиши керак. 
юқори хавфлилик бўлмаган биноларда - 220В дан юқори бўлмаган. 
хавфлилиги юқори ва ўта хавфли бўлган биноларда 42 В дан юқори бўлмаган. 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling