Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги у. Файзиева, Д. Назарова, Ф. Цодирова


VI-БОБ ЭШИТИШИДА МУАММОЛАРИ БУЛГАН


Download 7.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/143
Sana30.10.2023
Hajmi7.62 Mb.
#1734276
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   143
VI-БОБ
ЭШИТИШИДА МУАММОЛАРИ БУЛГАН 
БОЛАЛАР ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМИ
У.Файзиева, п.ф.н.
6.1. ИМ КОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН БОЛАЛАР 
ИНКЛЮ ЗИВ, ИНТЕГРАЦИЯЛАШ ГАН 
ТАЪЛИМИ ТАЖРИБАСИ
Имконияти чекланган болалар, етим ва ота-она каровисиз 
колган болалар хукукларининг химоя килинишини таъминлаш 
бутун дунё жамоатчилиги, жумладан бизнинг давлатимизнинг 
диккат марказида туради.
Республикамизда амалга оширилаётган барча узгаришлар- 
нинг асосий максади ва харакатлантирувчи кучи инсон омили, 
унинг камол топиши, унинг фаровонлигини таъминлаш, инсон 
манфаатини химоя килишга каратилган шарт-шароитлар яра- 
тишдаги 
харакатлантирувчи 
механизмларни 
яратишдан 
иборатдир.
Узбекистан Республикасининг ижтимоий сиёсати хар бир 
шахснинг фаровон яшашини таъминлашга каратилган булиб, 
ахолининг 
имконияти 
чекланган 
катламини 
химоялашга 
каратилган ёрдам ва уларни ижтимоий химоялаш, хусусан 
алохида эхтиёжлари булган ва ота-она карамогидан махрум 
болаларни 
ижтимоий 
химоялашга 
каратилган 
ёрдам 
шаклларини такомиллаштиришга йуналтирилган. Узбекистан 
Республикасининг «Бола хукуклари кафолатлари» хакидаги 
Конуни хар бир бола уз оиласида тарбияланиш хукукини 
кафолатлайди, бола хукукларини химоя килиш буйича давлат 
сиёсатини белгилайди, давлат органларини бола хукукларини 
таъминлаш буйича кафолатларини белгилайди.
Имконияти чекланган хар бир боланинг уз оиласида яшаб 
тарбияланиш хукукини таъминлаш максадида таълимнинг 
устувор шакли сифатида умумий, яъни инклюзив таълим 
белгиланган. Бу таълим имконияти чекланган болаларга оилада 
яшаш, ота-она мехридан бахраманд булиб уз махалласида 
тенгкурлари орасида умумий таълим олиш имконини беради.
261


«Болалар хукуклари тугрисидаги Конвениция» махсус 
эхтиёжли болаларнинг хам барча хукукларини кафолатлар экан, 
«барча хукуклар - барча болаларга» тамойили эътироф этилади.
Бу борада «Болалар хукуклари тугрисидаги Конвенция»да 
махсус эх,тиёжли болаларнинг таълим тарбияси хусусида: «Но­
гирон боланинг махсус эхтиёжларини аниклаб, унинг ижти- 
моий хастга кушилиши ва шахе сифатида ривожлана олишига 
етакловчи восита хисобланган таълимга, таълим олишга хар то- 
монлама ёрдам берилиши лозим», деб таъкидланган. Бу конунга 
биноан, махсус эхтиёжли болалар хдм жамият хаётида тулик 
иштирок этиши, миллий эътикод ва маданиятга хамохапг булиб 
усиши, унинг бойликларидан, гузаллигидан бах,ра олиб жамият- 
нинг ривожига х.исса кушишлари катта ахамиятга эгадир.
Республикамизда имконияти чекланган барча болалар 
учун махсус таълим тизими мавжуд ва бу тизим болаларни мах­
сус мактаб, мактаб-интернатларда таълим олишини таъминлаб 
келмокда.
Хозирги кунда махсус эхтиёжли болалар таълимига му- 
носабат тубдан узгариб бормокда. Инсонпарварлик нуктаи наза- 
ридан жахондаги куплаб мамлакатларда махсус-сегрегацион 
таълим тизими инкор этила бошланган.
Мазкур мамлакатларда махсус таълим тизими ва мазмуни 
етарли даражада талабга жавоб бермаслиги таъкидланиши 
билан бир каторда болалик хукукларининг куп жихатлари 
бузилиши кайд этилмокда. Шунинг учун хам жуда куплаб 
давлатларда махсус ёрдамга мухтож болаларни сифатли таълим 
олиши, компенсатор имкониятларни ривожлантириш хдмда 
ижтимойи мослаштиришни тулалигича йулга куйиш оркали 
камол топтириш максадида умумтаълим мактабларида таълим 
бериш масаласи давлат сиёсати даражасига кутарилган. 
«Таълим хдмма учун» Умумжахон Декларациясига биноан х,ар 
бир боланинг тулаконли ва мукаммал таълим олиши кафолат- 
ланган булиб, ушбу Дскларациянинг баёнотига биноан: «Мак- 
таблар болаларнинг имкониятига караб эмас иш сифати ва 
мактаб таълимига жавоб бериши билан характерланади. Улар 
куйидагилардан иборат:
-хдр бир боланинг хукуки уларнинг умумий мактабда таъ- 
лим-тарбия олишини такозо этади;
262


-укитишнинг усуллари ва методикалари ва коррекцион 
йуналтирилиши боланинг нуксонига караб танланади;
-мактабда коррекцион-педагогик ёрдам талаб даражасида, 
сифатли ташкил этилиши талаб этилади;
-болалар, уларнинг имкониятларини аниклаш ва табака- 
лаштириш тугриеидаги карор комплекс тарзда кабул килинади;
-боланинг хар бир шахсий хукуки кафолатланиши кузда 
тутилади;
-мактабларнинг 
укув 
режаси 
интеграция 
тамойили 
асосида амалга оширилади;
-инклюзив мактабларнинг моддий ва техник таъминотида 
махсус эхтиёжли болалар учун зарур булган инфраструктура ва 
махсус техник воситалар билан таъминланиши кузда тутилади.
Л.С.Виготский аномал болалар ривожланишидаги хусу- 
сиятларни урганиб, нуксоннинг мураккаб тузилиши хакидаги 
таълимотни ишлаб чиккан. У «Коррекция педагогикасининг 
асосий муаммолари» китобида аномал болалар билан ривож- 
лантирувчи таълимни олиб бориш кераклигини, коррекция, 
компенсация усуллари ва буларни янада ошириш йулларини 
курсатиб берган.
Л.С.Виготский аномал боланинг нафакат «салбий» балки 
«ижобий» томонларини хам урганиб, аниклаб, шуларга таянган 
холда ва потенциал кобилиятини инобатга олган холда таълим- 
тарбия ишларини ташкил этиш зарурлигига диккатни жалб 
этади. У коррекция педагогикаси сохасида катта зарурий мерос 
колдирди.
Атокли психолог Л.В.Занков 1935 йилдан Л.С.Виготский 
билан хамкорликда ишлади. Бу олимларнинг олиб борган тад- 
кикот ишлари психология ва коррекция педагогикасининг наза­
рий жихатдан шаклланишида катта ахамиятга эга булди. Улар 
аклий жихатдан колок болалар рухий ривожланиши конуният- 
ларини нотугри тушунишга карши чикиб, «ривожланишнинг 
тухташ назарияси», «чегара» дегенерация назарияси», «маъна- 
вий дефектли» каби гайриилмий ва реакцион назарияларни фош 
этувчи далиллар келтирдилар.
Экспериментал психология лабораториясида аномал бола- 
ларнинг ривожланиши махсус таълим таъсири остида кандай 
узгариб боришини урганиш, улардаги мавжуд нуксонларни хам,
263


ижобий томонларни хам аниклаш юзасидан киёсий экспери- 
ментал тадкикотлар утказилди. Тадкикотлар натижаси аномал 
болалар хакидаги нотугри карашлар ва уларнинг имкониятлари 
хакидаги 
хулосаларга 
зид 
булиб, 
бундай 
болаларнинг 
таълимига булган муносабатни тубдан узгартириш зарурлигини 
курсатиб берди.
Махсус эхтиёжли болалар таълими хусусида фикр юритиб 
тавсиялар берар экан таникли психолог ва дефектолог 
Л.С.Виготский умумий ва махсус таълимни уйгунлаштирадиган 
таълим тизимини ташкил этиш, яъни махсус ёрдамга мухтож 
болаларни инклюзив таълим тизимида укитишни алохида 
таъкидлаб утган. «Таълим тизимини шундай ташкил этиш 
керак-ки деб ёзади Л.С.Виготский - мазкур тизимда махсус 
таълим ва умумий таълим уйгунлашиб кетиши учун шарт- 
шароитлар яратилсин. Бунинг учун шундай таълим тизимини 
яратиш зарурки, махсус ёрдамга мухтож бола укиш жараёнида 
хар томонлама ривожлансин. Маълумки, бизнинг махсус муас- 
сасаларда таълим тарбия олувчи укувчилар мактаб жамоаси- 
нинг тор доирасига тушиб колади. Ижтимоий жамиятда эса 
хамманинг диккати унинг нуксонига каратилади. Натижада бу 
болалар хакикий хаётдан четлаштирилади. Уз урнида махсус 
мактаб болани чегарланган дунёга олиб келади». Ш унинг учун 
хам Л.С.Виготский нуксонли болани тарбиялашнинг вазифаси 
бу боладаги нуксонларни компенсация килиш ва унинг хаётга 
интеграциясини таъминлашдир, деб хисоблаган.
Н.Н.Малофеев ва Н.Д.Шматколар: «Интеграция - махсус 
таълимнинг конуний боскичидир» - дея эътироф этадилар.
Л.М.Щ ипицина эса интеграцияни иккита турга ажратган: 
ижтимоий ва педагогик интеграция. Ижтимоий интеграция 
турида 
ижтимоий 
муносабатларни 
имконияти 
чекланган 
болаларнинг таълим тизимига мослаштиришни назарда тутади. 
Педагогик интеграцияда эса боланинг кобилиятларини укув 
режасига мослаштириш назарда тутилади.
«Инклюзив таълим (инглиз тилидан олинган булиб
inclusive, inclusion - уйгунлашмок, уйгунлаштириш, камраб 
олмок, камраб олиш маъноларини билдиради) бу куп давлат- 
ларнинг давлат сиёсати булиб, ногирон ва махсус эхтиёжли 
болалар уртасидаги тусикларни бартараф этишдир.
264


Ривожланишда муаммолари булган болалар таълимига 

Download 7.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling