Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги у. Файзиева, Д. Назарова, Ф. Цодирова


Download 7.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/143
Sana30.10.2023
Hajmi7.62 Mb.
#1734276
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   143
6.2. ЭШ ИТИШ ИДА МУАММОЛАРИ БУЛГАН 
БОЛАЛАР УЧУН ИНТЕГРАЦИЯ ЙУЛЛАРИ
Махсус ва умумтаълим мактаблари 
ра^барлари учун тавсиялар
Эшитмайдиганларни соглом ва эшитадиганлар жамиятига 
интеграция килиш сурдопедагогиканинг энг мухим вазифаси ва 
уларга таълим бериш мазмунининг бош мезонидир.
XVIII асрдаёк немис олими Самуэль Гейнике узининг 
сузлашув нуткка ургатиш назариясида бундай таълим жараёни­
нинг интегратив томонини алохида таъкидлаб утгаи. Карлар 
таълимининг немис таълим усулида кабул килинган «имо- 
ишорали нуткдан воз кечиб бевосита сузлашув нуткни шакл­
лантириш, хозирги кунгача ижтимоий интеграцияга олиб 
келувчи тугри йул деб кабул килинади. Барча бошка метод­
лардан фаркли равишда немис мактаби кар ва эшитувчи 
инсоннинг антропологик бирхиллигини таъкидлайди. Айрим 
мутахассислар нуткни кабул килувчи акуститк система урнига 
кинестезияни куллашни афзал курадилар. Бунда кар болалар 
нутк артикуляциясини эгаллаш оркали нуткдан фойдаланиш 
имкониятига эга буладилар ва шундай килиб интеграциялашган 
таълимга тайёр буладилар.
Маълумки охирги пайтда кар болалар таълими ва 
тарбиясига булган педагогик ёндашувлар мутлок узгариб 
бормокда. Мактабгача ёшдаги ва мактаб ёшидаги кар ва 
эшитувчи укувчиларнинг хамкорликдаги таълими биринчи 
уринга чикиб улар учун янги имкониятлар тугилмокда.
269


Эитишида муаммоси булган болани илк ёшидан тарбия- 
лаш методидан фойдаланган холда, айникса илк ёшидан эши- 
тиш имкониятини ривожлантириш оркали нуткини шаклланти- 
риш йули билан кар боланинг аудиометрик курсаткичларини 
меъёрга якинлаштириб, нуткий компетенциясини мисли курил- 
маган даражада усиши оркали сузлашув нуткни кар болаланинг 
ажралмас шахсий эхиёжи ва имкониятига айлантириш мумкин.
1. Ота-оналар бу борада маълум даражадаги махсус 
тайёргарликдан сунг уз фарзандларининг биринчи ва асосий 
укитувчисига айланиши мумкин. Боланинг доимий равишда 
катталар билан кундалик мулокотида сузлашув нуткдан фойда- 
ланиб туриши нуткий мулокотнинг жуда эрта асосий мулокот 
воситасига айланишини таъминлайди ва атрофдагилар билан 
муносабатларининг урнатилишига ёрдам беради.
2. Ота-оналар 
сурдопедагоглар 
ва 
сурдоаудиологлар 
хамда мазкур кулланмада берилган тавсиялардан олган билим- 
лари ёрдамида уз фарзандларини умумтаълим мактабда интег- 
рациялашган таълимида куллаб туриши ва уларга амалий ёрдам 
бериб боришини таъминлайди. Х,ар бир ота-она уз фарзанди- 
нинг нуткни мукаммал эгаллаши тарафдори булганлигидан 
келиб чиккан холда биз берган тавсиялар кар боланинг 
сузлашув нуткни эгаллаб узининг эшитувчи тенгкурлари 
каторига кушилиб кстадиган даражада нуткни эгаллашига катта 
ёрдам беради деган умиддамиз.
3. Синфда 
укувчилар 
сони 
кам 
булган 
холларда 
хамкорликда укитишда укитувчилар кар боланинг имконияти 
ва эхл иёжларини хисобга олган х,амда табакалаштирилган холда 
ёндашиб укитишига катта имконият тугилади ва тегишли 
натижаларга эришилади.
4. Умумтаълим мактабларида тегишли овозни кучайтириб 
берувчи мосламалар, ёрдамчи оптик воситалар, компьютер 
технологияларидан фойдаланиш имкониятларининг яратилиши 
хамкорликдаги таълимнинг самарали кечишини таъминлайди.
5. Кар болаларнинг умумий таълимда интеграция шарои- 
тида таълим олишини таъминлашда мухим урин эгаллайдиган 
шароитлардан бири - маслахат ва таргибот ишларининг кенг 
камровли ташкил этилишидир. Бундай чора-тадбир мутахас- 
сислар, сурдопедагоглар мунтазам равишда максадли йунал-
270


тирилган равишда умумтаълим мактабларидаги укитувчиларга 
хамда кар болаларга уз вактида амалий ёрдам бсриб боришини 
таъминлайди. Мазкур кулланмадан умумтаълим мактаблари 
укитувчилари иш жараёнида вужудга келиши мумкин булган 
куп саволларига жавоб топишлари мумкин.
Хозирги кундаги амаллиётда кузатилаётган натижаларда 
купгина мактабгача ёшдаги ва мактаб ёшидаги кар болаларнинг 
интеграциялашган соглом болалар билан хамкорлигидаги 
таълимида уларнинг кенг имкониятлари кузатилмовда. Бу хал и 
тулик шаклланмаган куринишлардан то мукаммал ташкил 
этилган шароитлардаги мактабгача ва мактаб таълимидаги 
хамкорликдаги таълим натижаларидир.
Узбекистонда хозирги кунда кар болаларни интеграция­
лашган гурухларда хамда инклюзив тарзда умумтаълим мактаб- 
ларида укитиш амалда куйидаги тартибда амалга оширилмокда:
• умумтаълим мактабгача таълим муассасаларда карлар 
учун алохида гурухлар очилган. Бу гурухларда болалар махсус 
методикалар асосида тарбияланади. Улар билан эшитиш 
кобилиятини ривожлантириш ва талаффузга 
у р г а т и ш
буйича 
махсус корекцион машклар олиб борилади.
• республикамизнинг алохида худудларида кар болалар 
махсус мактаб-интернат укувчилари ота-оналар ва болалар 
истагига 
биноан 
мактаб-интернатга 
якин 
жойлашган 
умумтаълим мактабига катнаб укийдилар, лекин мактаб- 
интернатда яшайдилар.
• Фаргона вилоятинннг Кукон шахрида умумтаълим 
мактабларида махсус интеграциялашган 
синфлар мавжуд 
булиб, у срда кар болалар уйларида яшаб умумтаълим 
мактабига катнаб укияпти. Таълимнинг бу интеграциялашган 
тури олдингисидан 
шуниси 
билан 
фаркланадики, 
бунда 
эшитмайдиган укувчилар махсус синфда махсус укув режа ва 
дастурлар асосида укитилади.
• «Биродарлашган мактаблар» туридаги интеграция.
Бундай турдаги интеграцияда кар укувчилар умумтаълим
мактабига икки синф паст синфга кабул килинади, чунки кар ва 
заиф эшитувчи болалар мактаб-интернатлар укув режаси 11 
йиллик таълимга мулжалланган. Унга кура кар ва заиф 
эшитувчи укувчилар 9 йиллик умумтаълим дастурини 11 йилда
271


тугатадилар. Яъни улар таълимда 2 йил оркада юрадилар. 
Шунда кар болалар мактаб-интсрнатининг 3-синф укувчиси 
умумтаълим мактабининг биринчи синфига боради.
Интеграциянинг бу тури бошка турларидан узига хослиги 
билан алохида ажралиб туради. Бунда махсус мактаб-интернат 
укувчилари узлари УРганган мактаб-интсрнатларида яшаб 
туриб факат умумтаълим мактабига катнаб укийди. Дарслардан 
сунг эса мутахассислардан коррекция ёрдамини оладилар. 
Бундай турдаги интеграцияда укувчилар учун 
куйидаги 
имкониятлар яратилади:
- болалар саводни эгаллаб, укиш ва сзишни урганиб, 
маълум даражада сузлашув мулокотини эгаллаб булгандан сунг 
умумий таълимга кириб келадилар;
- умумтаълим мактабдаги таълим болалар учун махсус 
таълимнинг давоми булиб улар мактаб, мактабдаги тартиб-кои- 
дага куникканлиги туфайли соглом тенгдошлари каторида 
таълим олишда узини эркинрок сезишига имкон беради;
- умумтаълим мактабидаги укишларидан кейин махсус 
мактаб-интернатларига 
кайтиб 
узларининг 
мутахассис 
укитувчиларидан эшитиш кобилиятларини ривожлантириш ва 
талаффузларини тугрилаш, сузлашув нуткини ривожлантириш 
буйича коррекцион ёрдам олишлари мумкин;
- хар бир укувчи дарсдан кейин уз фан укптувчилари ёки 
тарбиячиларидан 
консультация 
олиб 
мактабда 
инклюзив 
шароитда олган билимларини мустахкамлаш имкониятига эга 
булади.
Бундай имконият эшитмайдиган бола учун мулокот 
имконияти ва ундаги таълимий, билим олиш имкониятларининг 
ривожланишига туртки булади, чунки умумтаълим мактабида 
уз синфдошларининг фанлар буйича эришган ютукларининг 
гувохи булар экан, улар онгида уларга етиб олиш, уларга хавас 
килиш хисси пайдо булишга кучли мотивация пайдо булади. 
Лекин 
улардаги 
нуткнинг 
чегараланганлиги 
умумтаълим 
мактаби шароитида уз имкониятларини тулик очилишида катта 
кийинчилик 
тугдиради 
ва 
бундай 
шароитда мутахассис 
сурдопедагог укитувчилар уларга катта ёрдам берадилар.
272



Download 7.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling