Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги у. Файзиева, Д. Назарова, Ф. Цодирова


Download 7.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/143
Sana30.10.2023
Hajmi7.62 Mb.
#1734276
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   143
интеграциялашган ёндашувни
амалга оширишга махсус таълим 
тизимининг келгуси ривожланиш истикболлари ва имкониятлари 
сифатида караш зарур. Бунда, таълим жараёнида кисман амалга 
оширилаётган интеграция - ривожланишда муаммолари булган 
болаларни ривожлантириш, келгуси мустакил хаётга тайёрлаш ва 
жамиятга мослаштириш тайёргарлигининг жиддий йуналишлари- 
дан бири эканлигини назарда тутиш лозим. Шу билан бирга, 
болаларнинг ривожланишда огир нуксоплари булган кисми учун 
интеграциялаштирилган таълимни амалга ошириб булмайди. 
Англиялик мутахассисларнинг маълумотларига кура, муваффа- 
киятли интеграциялаш мумкин булган болалар сони мактаб 
ёшидаги барча болаларнинг 2 фоизини ташкил килади («Дети с 
отклониями в развитии», 1997).
Аклий ва жисмоний ривожланишида муаммолари булган 
болаларни умумий урта таълим мактабида укитиш уларнинг 
келгусида жамиятга мослашувининг битта мух,им йуналиши -
касбий тайёргарликни амалга оширишни кийинлаштиради, 
чунки умумий уРта таълим 
мактаб у3 олдига бундай 
вазифаларни куймайди ва бунинг учун зарур моддий негизга 
эга эмас. Интеграциялаштирилган битирувчиларни мактабдан 
кейин махсус касбий тайёрлаш зарурати келиб чикади. Ушбу 
холатлар хорижий мутахассисларга маълум булган холатни, 
яъни 
интеграциялаштирилган 
таълим 
табакалаштирилган 
(махсус) таълимга нисбатан кимматрок туришини тасдиклайди. 
Шунга карамай, интеграциялашган ёндашувни амалга ошириш 
зарур, чунки у ногирон ва ривожланишида нуксони бор 
болаларнинг бир кисми учун самарали кечади.
Россия давлатида эшитишида муаммолари булган 
болалар учун интеграциялашган таълимнинг 
куринишлари
Х,озирги боскичда Россияда эшитишида муаммоси булган 
болаларнинг бир кисми умумий урта таълим муассасаларига 
катнайдилар. Бу болалар тоифалари хдр турли ва улар нормал 
ривожланаётган тенгкурлари мухитига турли сабаблар буйича 
«интеграциялаштирилган». Бундай болалар шартли равишда 
туртта гурухга ажратилади.
265


1. «Интеграциялаштирилганлиги» ривожланишда нуксони 
борлиги билан боглик эканлиги хали аникланмаган болалар.
2. Ота-оналари боланинг нуксони тугрисида билганлари 
холда, турли сабабларга кура, уни оддий болалар богчасида ёки 
мактабда укитишни хохлайдилар; таълимнинг бу шаклини 
факат болаларнинг бир кисми учун самарали деб хисоблаш 
мумкин, лекин улардан куплари бир неча йил давомида 
узларининг нуксонлари ва ахволларига мос булмаган «таълим 
олганларидан» кейин махсус таълим муассасаларига борадилар 
ёки таълим тизимидан тулик «тушиб коладилар».
3. Укитувчи-дсфектологлар ва ота-оналари томонидан 
узок вакт давомида олиб борилган коррекцион иш натижасида 
ёш тснгкурлари мухитида укишга тайёрланган болалар, бундай 
хол улар учун мутахассислар томонидан интеграциялашган 
таълимни тавсия этиш имкониятини беради; одатда, бу болалар 
келгусида факат эпизодик коррекцион ёрдам оладилар, бунда 
укитувчи-дефектологлар ва педагоглар билан алока асосан 
факат ота-оналар оркали амалга оширилади.
4. Оддий мактабгача таълим муассасалари ва мактаблар- 
даги махсус мактабгача гурухлар ва синфлар тарбияланувчи- 
лари; бундай болалар таълими ва тарбияси уларнинг ривожла- 
нишидаги нуксонларни хисобга олган холда амалга оширилади
лекин махсус гурухлар ва синфлар купинча алохида, ажралган 
холда булади («Дети с отклониями в развитии», 1997).
Хозирда мамлакатда эшитишида муаммоси булган бола­
лар интеграциялашган таълимининг турли шаклларидан фойда- 
ланилмокда: бола умумий урта таълим мактаб синфида укиши 
мумкин, айрим болалар куннинг бир кисмини, масалан, иккин- 
чи ярмини оддий синфларда 
у т к а з и ш и
мумкин, махсус ва уму­
мий урта таълим синфлар болалари турли тадбирларни утказиш 
учун сайрларда, байрамларда, мусобакаларда, айрим машгулот- 
ларда бирлашишлари мумкин. Мутахассислар ва ота-оналар 
томонидан сурдопедагоглар рахбарлигида амалга оширила- 
диган коррекцион ишни албатта утказиш назарда тутилади.
Умумий таълимнинг миллий тизими узининг самарадор- 
лигини курсатган хорижий методикаларни хам куллашни 
назарда тутади. Россияда 10 йилдан ортик даврда 20 тага якин 
махсус (коррекцион) таълим муассасалари (Москва, Нерюнгри,
266


Хабаровск, Владивосток, Тольятти, Астрахань ва бошка шахар- 
ларда) уз фаолиятларида 

Download 7.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling