Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги у. Файзиева, Д. Назарова, Ф. Цодирова


Download 7.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/143
Sana30.10.2023
Hajmi7.62 Mb.
#1734276
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   143
ЭШИТИШИДА МУАММОЛАРИ БУЛГАН 
БОЛАЛАР МАКТАБИ ДИДАКТИКАСИ
Д.Назарова, п.ф.н.
Турлича йуллар билан берил­
ган билимлар укувчиларга тур­
лича таъсир курсатади.
П.Ф.Каперев
4.1. КАР БОЛАЛАР ТАЪЛИМИ ЖАРАЁНИНИНГ 
УМУМИЙ Х А РА К Т Е РИ С Т И К А М
XXI аср махсус мактаб, мактаб-интернатлари олдига, 
умумий урта таълим мактабларииииг таркибий кисми сифатида, 
уз битирувчиларига жадал суръатлар билан ривожланиб 
бораётган давр учун зарур булган мустахкам хамда тизимли 
билим асосларини бериш, шунингдек, она Ватанига мухаббат ва 
содиклик, дунё халклари ва элатларига хурматда булиш каби 
инсонпарварлик 
гояларини 
мужассамлаштирувчи 
миллий 
истиклол рухини сингдириш, ижтимоий хаёт учун зарур булган 
куникма ва малакалар (уз-узини бошкара олиш, мураккаб ва- 
зиятлар 
ва 
стрессли 
холатлардан 
чикиб 
кета 
олиш, 
коммуникация 
(мулокот)га 
кириша 
олиш ва 
б.) 
билан 
куроллантириш 
каби 
мухим 
масалаларни 
хал 
килиш 
муаммоларини куймокда. Янги тахрирдаги УУТСлари асосида 
яратилган махсус таълим ДСлари хам уз олдига ушбу 
масалаларни хал килиш вазифаларини назарда тутади.
Алохида ёрдамга мухтож булган болаларнинг бирламчи 
ва унинг окибатида юзага келувчи иккиламчи муаммолари 
(нутк хамда унинг асосида суз-мантикий тафаккурнинг узгача 
ривожланиши ва х.к.) махсус мактаб-интернатлар таълим- 
тарбия жараёни мазмунига, уни сифатли ташкил этиш каби 
вазифаларга умумий урта таълим мактабларига нисбатан узгача 
ёндашиш лозимлигини талаб килади.
Махсус мактаб, мактаб-интернат укитувчиси уз фаолия- 
тини самарали ташкил этиш максадида куйидаги саволларга 
жавоб бера о лиши лозим:
219


1) махсус муассаса педагоги ким хамда унга куйилувчи 
талаблар нималардан иборат?
2) махсус мактаб, мактаб-интернат укувчисининг узига 
хослиги нималарда куринади?
3) махсус таълим жараёнидан кузланган максаднинг 
мазмуни нимадан иборат?
4) мазмун кандай танлаиади?
5) таълим-тарбия жараёни кандай методлар ёрдамида 
олиб борилади?
6) таълим-тарбия жараёнида кандай шарт-шароитлар яра- 
тилиши лозим?
7) таълим-тарбия жараёни кандай ташкил этилади?
8) таълим-тарбия жараёнининг натижалари кандай улча-
нади?
Махсус мактаб, мактаб-интернатларда ташкил этилувчи 
таълим жараёни укувчилар сузлашув нуткларини ривожланти­
риш замирида умумтаълим предметлари билим, куникма, мала- 
калари билан куроллантириш, ижтимоий хаётга уйгунлашув- 
нинг зарурий шарти - касбга йуналтириш ва касб тайёргарлиги 
Хамда хаётий куникмаларни шакллантириш масалаларини хал 
килишни назарда тутиши, махсус мактаб-интерната уз ишининг 
пировардида эса, ана шу вазифаларни хал килишга эришиши 
лозим. Укув-тарбия жараёнига куйилаётган янги талаблар 
муассасанинг педагог ходимларига, энг аввало, уз укувчилари 
ривожланиш хусусиятлари хакида мукаммал билимга эга 
булиш, махсус ташкил этилувчи таълим-тарбия жараёнининг 
туб мохияти ва мазмунини англаб олишлари вазифасини 
юкламокда. 
Факат шундагина дефектолог-укитувчи узига 
юклатилган вазифанинг мохирона ечимига эга булади.
Укувчилар томонидан назарий билимлар хамда амалий 
куникмаларнинг узлаштирилиши укув жараёнининг турли- 
туман шаклларида амалга оширилади.
Укитишнинг ташкилий шакллари укитувчи ва укувчи­
ларнинг маълум бир шарт-шароит ва тартиб асосида ташкил 
этилувчи биргаликдаги узаро фаолиятидир. Улар ижтимоий 
шарт-шароитларга боглик булиб, дидактик тизимлар ривожла- 
ниши билан боглик равишда юзага келади хамда такомиллашиб 
боради. Укув фаолиятини ташкил этиш шакллари турли
220


мезонлар асосида: укувчилар сони (ялпи, жамоа, гурух, кичик 
гурух ва якка машгулотлар), укитиш(таълим)ни утказишнинг 
жойига кура (мактаб ва мактаб дан ташкари шакллар), укув 
машгулотларининг давомийлиги ва х.к.ларга кура тасниф- 
ланади.
Махсус мактаб, мактаб-интернатларда укув жараёнини 
ташкил этишнинг даре, экскурсия, якка тартибдаги машгу­
лотлар, мусикавий-ритмик машгулот, уй топшириклари, фа­
культатив машгулотлар утказилиб, уларда асосий эътибор мак- 
таб-интернатнинг олдига куйилган вазифалар ечимига карати- 
лади.
Укитишнинг синф-дарс тизнми хозирги кунга кадар бутун 
дунёда барча мактаблардаги сингари, махсус мактаб-интернат­
ларда хам укув фаолиятининг энг куп таркалган ташкилий 
шакли булиб колмокда.

Download 7.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling