Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги у. Файзиева, Д. Назарова, Ф. Цодирова


Download 7.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/143
Sana30.10.2023
Hajmi7.62 Mb.
#1734276
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   143
А.Авлоний
Укув жараёнини бошкариш нисбатан осон, унинг натижа­
лари дархол намоён булади ва уларни текшириш мумкин. Тар­
бия хакида буни айтиш кийин.
Болаларни тарбиялаш улар тугилган кундан бошланади ва 
мунтазам равишда таълим бериш билан бирга олиб борилади. 
Бола мактабга борганидан кейин бу жараён давом эттирилади. 
Мактабдаги тарбия инсон шахеини таркиб топтириш юзасидан 
режалаштириладиган улкан ишнинг бир кисми, холос. У 
боланинг илгариги тажрибаларини хисобга олган холда ташкил 
этилади. Тарбия укувчи мактабни тамомлагандан кейин хам 
тугалланмайди, балки мунтазам давом эттирилади.
Боланинг усиши ва тарбияси унинг фаолияти жараёнида 
амалга оширилади. Ижтимоий-фойдали мехнат, укиш ва уйин 
фаолияти, 
буш 
вактдан 
окилона 
фойдаланиш 
кабилар 
болаларнинг хаётида катта ахамиятга эга булади. Болаларнинг 
бундай хилма-хил фаолиятларини тугри ташкил этиш, уни 
алохида яхши сифатлар, характер хислатлари, одатлар таркиб 
топтиришга каратиш тарбиянинг мухим вазифаси хисобланади.
91


Педагогикада тарбиянинг максади, мазмуни, шакли ва 
усуллари тарбияланувчи шахсининг карор топиши билан 
мустахкам холда караб чикилади.
Тарбия тарбияланувчининг рухиятига тарбиячига маъкул 
булган сифатларни сингдириш учун максадга мувофик суратда 
ва мунтазам равишда таъсир этишдир.
Укитувчи-тарбиячи томонидан тарбиявий жараёнга рах- 
барлик килинган такдирдагина тарбия бирор максадга каратил- 
ганлик, маълум бир тартиб булиши мумкин. Шундай килиб, 
тарбия, аввало, тарбияланувчи шахсининг таркиб топиш 
жараёнида рахбарлик килишни такозо этади.
Тарбия давомида тарбияланувчининг карашлари, хаётий 
нуктаи-назари аста-секин таркиб топиб боради. У тарбияланув­
чининг хулк-атвори хамда теварак атрофдаги мухитнинг хилма- 
хил таъсирларига унинг муносабатларини белгилайди. Шахснинг 
бу тутган йули канча изчил ва аник булса, теварак-атрофдаги 
хаёт шароитининг турлича салбий таъсири шунча кучсиз булади.
Мактаб шароитида тарбиявий ишлар укитувчи-тарбиячи- 
лар, синф рахбарлари томонидан амалга оширилади. Улар тар- 
бияни жамиятнинг максад ва вазифаларига мувофик равишда 
ташкил этадилар.
Тарбия жараёни уз-узини тарбиялаш билан мустахкам 
богланган. Уз-узини тарбиялаш кишининг уз шахсини узгар- 
тиришга каратилган фаолиятидир. Уз-узини тарбиялаш тугри 
тарбия бериш билан бирга содир булади ва айни вактда, тугри 
тарбия натижаси хисобланади.
Уз-узини тарбиялашнинг муваффакиятли булиши учун 
укувчи узини тугри бахолай билишга урганиши, хаётда узи инти­
лиши лозим булган идеални аник тушунган холда узидаги ижобий 
сифат ва камчиликларни кура олиши мухим ахамиятга эга.
Бошлангич синф укувчисининг хатти-харакатидаги айрим 
камчиликларни тузатишга тугри келади. Бу камчиликлар аввал- 
ги тарбия жараёнида, купинча оилада таркиб топган булади. 
Укитувчи уз харакатларини ва ота-оналарнинг характларини бу 
камчиликларни бартараф килишга каратиши лозим. Одатда, 
бунинг учун болаларнинг оиладаги хаёт шароитларини узгар- 
тириш, тарбияланувчиларда нотугри хатти-харакатни кслтириб 
чикарувчи сабабларни йукотиш талаб этилади.
92


Шундай килиб, тарбиялаш, уз-узини тарбиялаш ва кайта 
тарбиялаш жараёнлари узаро мустахкам богланган булиб, ин­
сон шахсини таркиб топтиришнинг бирбутун жараёнида доимо 
бир-бирига таъсир утказади.

Download 7.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling