Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги у. Файзиева, Д. Назарова, Ф. Цодирова


Тарбияда укувчиларнинг ёши ва узига хос хусусият­


Download 7.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/143
Sana30.10.2023
Hajmi7.62 Mb.
#1734276
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   143
Тарбияда укувчиларнинг ёши ва узига хос хусусият­
ларини х^исобга олиш
Болалар мактабда ривожланишнинг турли даврларини 
болалик, усмирлик, успиринлик паллаларини босиб утадилар. 
Ш у даврлар ичидаёк улар инсон ва табиат, умуман атрофимиз- 
ни ураб олган дунё хакидаги аник билимларга эга буладилар. 
Уларнинг ахлоки хам узгариб боради. Шу йиллар ичида 
боланинг ахлокий туйгулари ривожланади, онги билан хулки 
уртасида уйгунлик вужудга келади, характери таркиб топади, уз


хулки ва хатти-хдракатларини эхтиёжга ва шароитга мувофик- 
лаштиришга интилиш одатлари тарбияланади.
Болаларнинг ёши ривожланиш даражасига кура уларга 
бериладиган тарбиянинг мазмуни, педагогик рахбарликнинг 
характери хам узгариб боради. Масалан: бошлангич синф укув- 
чилари мактабдаги уз асосий вазифаларини: узини мактабда, 
уйда, кучада кандай тутиш коидаларини билиб оладилар. 
Бундай одатлар уларга намуна курсатиш, тушунтириш йули 
билан сингдирилади.
Болаларнинг ёши улгайган сари уларга талаб хам орта 
бошлайди. Шу туфайли урта ва катта ёшдаги болаларни 
тарбиялашда уларнинг мустакиллигига суяниб иш куриш яхши 
натижа беради. Тарбияда болаларнинг кучи ва имкониятларини 
тула ишга солиш яхши, лекин уларнинг кучига ортикча бахо 
бериб юбориш хам ярамайди.
Тарбия беришда укувчиларнинг ёш хусусиятларидан 
ташкари, хар кайси боланинг узига хос хусусиятларини хисобга 
олиш хам катта ахамиятга эга. Болаларнинг ёши, буйи бир хил 
булса-да, уларнинг мижози, фазилатлари, кобилият ва майл- 
лари, кизикишлари хар хил булади. Бу фарклар болаларнинг 
хулкида, укиш ва мехнатида акс этади.
Бир укувчига нисбатан мувофик булган тарбия услубини 
бошка бир укувчига нисбатан кулланганда у кутилган натижани 
бермаслиги мумкин. Синфдаги укувчиларнинг баъзиларига 
оддий танбехнинг узиёк самарали таъсир курсатади, аммо 
бошка бир укувчиларга танбех беришнинг узи кифоя килмайди. 
Баъзи бир укувчи айрим ахлокий фазилатларни тезда укиб 
олади ва унга амал килади, иккинчиси эса унга амал килмайди
айрим болалар бу хил сифатларни узларига жуда секинлик 
билан сингдирадилар.
Айрим укувчилар узларининг фаолликлари, саранжом- 
саришталиги, интизомлилиги, фахм-фаросати билан укитувчи ва 
болалар жамоасининг ишончи ва хурматига сазовор буладилар, 
бошкалари эса интизомсизлиги, пала-партишлиги, бетга чопар- 
лиги, бемаъни киликлари билан тезда «танилиб» коладилар.
Демак, хар бир укувчининг кобилияти, кизикишлари, хис- 
туйгулари, кучли ва заиф жихатларини аниклаб, тарбивий 
ишларда уларни хисобга олиш тарбияни тугри йулга куйиш 
имконини беради.
99



Download 7.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling