Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги


Маҳсулот сифатини оширишни режалаштиришнинг бош вазифаларига қуйидагилар киради


Download 1.42 Mb.
bet33/77
Sana20.02.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1215728
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   77
Bog'liq
Sifat-menejmenti

Маҳсулот сифатини оширишни режалаштиришнинг бош вазифаларига қуйидагилар киради:

  1. Мавжуд ва истиқболдаги бозор талбалари шароитида маҳсулот ҳажмини унинг хоссалари билан максимал даражада боғлиқлигини таъминлаш;

  2. Миллий ва хорижий маҳсулотларнинг энг яхши намуналарини техник даражаси ва сифатини ошириш;

  3. Истеъмолчилар эҳтиёжи ва ресурслар билан таъминланиш ҳолати нуқтаи назаридан келиб чиқиб, маҳсулот сифатини ошириш бўйича оптимал иқтисодий вазифаларни қўйиш;

  4. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг намунавий қаторини оптималлаштириш йўли билан унинг таркибини такомиллаштириш;

  5. Сертификатланган маҳсулот ишлаб чиқаришни ортириш;

  6. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг алоҳида истеъмолчилик хусусиятларини такомиллаштириш (ишончлилик, узоқ муддатлилик, тежамкорлик ва бошқалар);

  7. Маънавий эскирган ва рақобатбардош бўлмаган маҳсулотни ўз вақтида ишлаб чиқаришдан олиш ёки уни қисқартириш;

  8. Стандарт талаблари, техник шароитлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар бўйича қатъий назоратни таъминлаш, янги ишланмаларни ўз вақтида амалга ошириш ва эскирган стандартларни қайта кўриб чиқиш;

  9. Ўрнатилган сифат даражасига эришишни таъминловчи аниқ тадбирларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш;

  10. Ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш ва сифатини оширишга эришилган маҳсулотдан фойдаланиш.

Маҳсулот сифатини режалаштириш предмети маҳсулотнинг алоҳида хусусиятини акс эттирувчи турли тадбирлар ва кўрсаткичлари, сифатни бошқариш жараёни ва тизимининг турли-туман характеристикасидир. Мазкур кўрсаткичлар маҳсулот сифатини оширишда, илмий-тадқиқот режаларида, тажриба-конструкторлик ишларида, стандартлаштириш ва метрология таъминотида, сифат бошқаруви тизимини жорий этишда, корхонанинг техник ривожланишида, кадрлар тайёрлашда ва бошқа йўналишларда ўз аксини аниқ вазифаларда топади.
Маҳсулот сифатини оширишни режалаштириш режалаштиришнинг умумий принципларига ва режалаштириш услубларини тадбиқ этишга асосланади. Режалаштиришнинг умумий принципларига қуйидагилар киради:

  • Пропорционаллик - ресурслар ҳисоби ва корхона имкониятларини мувофиқлаштириш;

  • Мажмуавийлик - корхона тадбиркорлигининг барча томонларини ўзаро боғлаш;

  • Деталлаштириш - режалаштиришнинг чуқурлик даражаси;

  • Аниқлик - режалаштирилган параметрлардан оғиш;

  • Оддийлик ва ойдинлик - режани ишлаб чиқувчи ва ундан фойдаланувчиларнинг ўзаро тушуниши;

  • Узлуксизлик - режалаштиришнинг вақтинчалик бўлинишини яхлитлаш;

  • Эгилувчанлик ва қайишқоқлик - заҳиралардан фойдаланиш ва муқобил ҳисобни юритиш имконияти;

  • Илмийлик - илм ва техниканинг янги муваффақиятларини режалаштиришда истиқболли стандартлар ва бозор талабларини ҳисобга олиш;

  • Тежамкорлик - режавий фаолиятнинг самарадорлигини ошириш.

Режалаштириш методларига қуйидагилар киради:

  • Ҳисоб-таҳлил, бажарилаётган ишларни бўлиб юборишга ва фойдаланилаётган ресурсларни элементлари ва боғлиқлиги бўйича гуруҳлашга, асосланади.

  • Экспериментал (тажрибавий) - менежерлар, режалаштирувчи ва бошқа мутахассисларни тажрибаларини ҳисобга олиш асосида корхона бошқаруви тизим ости моделларини ва меъёрларини лойиҳалаштириш.

  • Ҳисобот-статистик - режа лойиҳаларини бошқарув тизимчаларининг ўзгариш характеристикаси реал ҳолатни тавсифловчи ҳисоботлар, статистика ва бошқа ҳақиқий маълумотлар асосида ишлаб чиқилади.

Зарурий сифат даражасини таъминловчи режалаштириш фаолиятида ишларни ўзига хос хусусиятлари тадбиқ этилади. Уларга қуйидагилар киради:

  • Истеъмолчилар эҳтиёжини таҳлил этиш;

  • Талабни ўрганиш;

  • Рекламация таҳлили;

  • Истиқболли стандартлар талабининг ҳисоби ва илмий тадқиқот натижалари;

  • Режавий ҳисоб-китобларни амалга ошириш;

  • Режавий тадбирларнинг боғлиқлиги.

Режалаштиришнинг вазифаси режалар тизимини шакллантириш ва бажарилишини ифодаловчи кўрсаткичларни баҳолаш.
Маҳсулот сифатини режалаштириш жараёнида тайёр маҳсулотни тайёрлашда фойдаланиладиган ҳомашёларни, эҳтиёт қисмларни, ярим тайёр маҳсулотларни етказиб берувчиларда етказиб берилаётган маҳсулотларни сифатлиларини етказиб беришни талаб қилиш ва уни назорат қилишни режалаштириш. Ушбу ҳолат маҳсулот сифатини оширишнинг предметларидан бири бўлиб хизмат қилади.
Корхонада маҳсулот сифатини оширишни режалаштириш алоҳида иўналиш сифатида қуиидагиларни ўз ичига олади:

  • Маҳсулот сифатини ички режалаштириш;

  • Корхонада сифатни бошқариш тизимини тадбиқ этишни режалаштириш;

  • Маҳсулот сифатини оширишда кадрлар таъминотини режалаштириш;

  • Корхонани браклардан йўқотишларини пасайтиришни режалаштириш;

  • Шартнома ва келишувларда маҳсулот сифатини режалаштириш.

Барча давлатларда маҳсулот сифатини бошқариш алоҳида
диққатни ўзида жалб этади. Охирги йилларда маҳсулот сифатини бошқаришда узоқ муддатли ва стратегик режалаштириш ёрдамида амалга ошириладиган янгича ёндошув янгича стратегия шаклланди. Уни асословчи сифатга доир замонавий қарашлар қуйидагича характерланади:

  • Сифатни таъминлаш техник функция эмас, балки фирманинг ташкилий структурасини безовчи тизимли жараёндир;

  • Янги тушунчада сифат тушунчаси корхонанинг ташкилий структурасига жавоб бериши шарт;

  • Сифат масалалари нафақат ишлаб чиқариш жараёнида, балки лойиҳаларни тайёрлаш, конструктирлаш, маркетинг ва сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш ҳолатларида ҳам долзарбдир;

  • Сифат истеъмолчи эҳтиёжини қондиришга қартилган бўлиши лозим, ишлаб чиқарувчини эмас;

  • Маҳсулот сифатини ошириш ишлаб чиқаришни янги технологиясини жалб этишга қаратилган бўлади, у маҳсулотни лойиҳалаштиришдан сифатни назорат қилишгача бўлган босқични ўз ичига олади;

  • Жами ишлаб чиқариш ҳажмини сифатини ошириш барча ҳодимларни ортиргандагина амалга оширилиши мумкин.

Маҳсулот сифатини оширишни режалаштириш ишлаб чиқиш режасини таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. Бунда маҳсулот сифати кўрсаткичлар ишлаб чиқариш режаси кўрсаткичлари билан таққосланган ҳолда режалаштирилади.
Маҳсулот сифатини оширишни режалаштиришда ҳар бир бўлимда сифатнинг алоҳида кўрсаткичлари лойиҳаланади ва корхонанинг умумий режасида тасдиқланади.
Шунинг учун корхонанинг структуравий кўрсаткичлари корхона томонидан сифатни ошириш бўйича қўйилган аниқ сифатни оширишдаги вазифалардан келиб чиқади.

  1. Маҳсулот сифатини бошқариш жараёнларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва тартибга солиш

Сифатни режалаштириш ва башоратлаш оператив бошқарувни талаб этади. Яъни ташкил этиш, мувофиқлаштирш, тартибга солиш ва мотивация шулар жумласидандир. Бу жараёнлар сифатни бошқаришга мос равишда қуйидаги шароитларни яратиш учун асос бўлади:

  • Маҳсулот сифатини ва ишларни такомиллаштириш бўйича самарали тадбирларни олиб бориш;

  • Ишлаб чиқаришни, маҳсулотни сотиш ва сотувдан кейинги юқори сифатли хизмат кўрсатишни барқарорлаштириш;

  • Дефектларни пайдо бўлиш сабабларини аниқлаш ва бракларни бартараф этиш бўйича оператив ҳаракат қилиш;

  • Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг юқори сифатига жамоавий ва индивидуал жавобгарлик механизмидан фойдаланиш.

Сифатни бошқариш жараёнларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва тартибга солиш ишлари менежмент структураси ўзгариши билан ўзгариб, такомиллашиб келмоқда(-расмлар).
Ўтган асрнинг 70-80 йилларида бошқарув структураси ва функцияларининг нисбатан содда кўринишга эга бўлган даврда сифат менежментига ҳам эътибор, юқори даражада бўлмаган. Бунга бозордаги рақобатнинг ҳам кучли бўлмаганлиги ўзининг таъсирини кўрсатган. У даврларда сифат бошқаруви даражаси ҳажм ва харажат жиҳатидан кам чиқим бўлган. 70 йилларда сифат бошқарувини бош инспектор ва унга бўйсинувчи кичик командадан иборат бўлимлар назорат қилган. Сифатни режалаштириш ёки унинг доимий назорати бўлмаган.
80-йилларда корхона бошқарув ташкилий структурасига янги
/— \J и
бўлинмалар қўшилди.

Бош ин

:пектор

Кириш назорати

Жараёнлар инспекцияси

Тайёр маҳсулот инспекцияси

Маҳсулотни қайта ишлаш (тузатиш)




Ўлчов лабораторияси


3
о
ш

Техник директор
Сифат бўйича директор
Ишлаб чиқариш бўйича директор
Асосий функциялар бўйича менежерлар

Сифат ва ишончлилик инжинирнги
Сифат таъминоти
Сифатни режалаштириш
Сифатни ошириш
Маркетинг бўйича директор

I




Техник директор

Сифат бўйи

ча менежер

Сифатни баҳолаш, синов инспекцияси

Сифат таъминоти, тизим аудити, маҳсулот аудити,сифат ҳисоботи

Сифат ва ишончлилик инжиниринги







Инспекция

о.
о
Ё
(U
о.





70-80-йилларда сифат бўйича менежер функциялари 90-йилларда сифат бўйича менежер функциялари


  1. Download 1.42 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling