Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги


Маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва савдонинг сифат учун юридик жавобгарлиги


Download 1.42 Mb.
bet31/77
Sana20.02.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1215728
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   77
Bog'liq
Sifat-menejmenti

Маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва савдонинг сифат учун юридик жавобгарлиги га катта аҳамият берилади. Шунингдек ишлаб чиқарувчи ва савдо корхонаси қонунга биноан яроқсиз маҳсулотдан фойдалангани туфайли истеъмолчи кўрган талафотни тулдириши керак. Улар маҳсулотнинг атроф-муҳитга қилган таъсири ва маҳсулотнинг амалий фойдаланишдаги хавфсизлиги учун ҳам жавобгардир.

  1. Япониядаги сифатни бошқариш тизимлари

70-йиллар бошида Япония товарларининг ҳалқаро бозорни "босиб олиши" бошланди. Бу "босишнинг" сабабларидан бири шундаки, япон товарлари арзонроқ эди. Бу баҳо рақобатига сезиларли таъсир қилган эди. Лекин ҳозир ҳам япон ва америка товарларининг нархлари деярли бараварлашганда «босиш» муваффақиятли давом этмоқда. Бу муваффақиятнинг асосида сифати юқори бўлгани туфайли япон товарларининг рақобатбардошлиги (сифат рақобати) ётади. Масалан, япон автомобили ўрта ҳисобда америка автомобилидан 10 марта камроқ ишдан чиқади; америка телевизорларининг носозлик частотаси япон телевизорларидан 1,5-2 баравар ортиқроқ ва ҳ.к.
Рақобатбардош товарларни чиқариш учун япон фирмалар сифатни бошқариш усулларини мунтазам равишда такомиллаштирадилар. Фирмаларнинг кўпчилигида сифатни бошқариш қуйидаги тамойилларда тузилган:

  • сифат бўйича умумфирма сиёсатини ўтказиш ва уни узоқ муддатга режалаштириш;

  • товарларнинг янги турларини ишлаб чиқишда янги тамойил ва усулларни қўллаш;

  • фирманинг барча бўлинмаларини қамраб оладиган сифатни таъминлаш тизимини яратиш;

  • сифат устидан назорат;

  • сифатни бошқариш бўйича фаолиятни савдо агентлари, савдо фирмалари, дўконларга тарқатиш.

Японияда сифатни бошқаришнинг ўзига хослиги — фирманинг барча ходимлари бу ишда қатнашишининг ихтиёрийлиги, бунинг устига дунё бозоридаги рақобат курашида омон қолишга кўмаклашадиган англанган ихтиёрийликдир. Сифатни бошқаришга бундай ёндашиш "умумий сифат бошқариши" деган ном олди. Унинг мохияти қуйидагича:

  • маҳсулот сифатини яхшилашда "сифат тўгаракларига" бирлашиб, фирманинг барча ходимлари қатнашиши шарт;

  • фирма раҳбарияти сифат даражасини доим диагностика ва назорат қилиши шарт;

  • ҳамма иш ўринларида назоратнинг статистик усуллари қўлланиши керак

  • доим сифатни назорат қилиш усулларини барча даражаларда миллий миқёсда ўргатиш лозим;

  • сифатни назорат қилиш усулларини татбиқ этиш ҳаракати бутун мамлакатни қамраб олиши керак.

Шундай қилиб, япон тизимининг муваффақияти сифат назорати штат назоратчилари харакатлари билан эмас, балки фирманинг барча ходимлари ўз иш жойида қилган ҳаракатлари билан таъминланганлигидадир.
Бош йўналиш — "сифат — ҳамма нарсадан устун". Шуни айтиб ўтиш керакки, маҳсулот сифатини таъминлашдаги муваффақиятлар япон жамиятининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ:

  • ходимнинг бутун меҳнат фаолияти давомида битта фирмада ишлаш одати, бу фирмага содиқликни тарбиялайди ва иш кучининг қўнимсизлиги даражаси пастлигига олиб келади (кадрлар қунумсизлиги — сифат душмани);

  • мажбурий таълим ғояси, умумий ва касбий таълим даражасини мунтазам ошириб боришнинг оммавийлигидир.

  1. Маҳсулот сифатини бошқаришда Европа усули

Маҳсулот сифатини бошқаришда Европа усули шуниси билан бошқа усуллардан фарқ қилганки, доимо маҳсулот сифати назорат остида бўлган. 1980 йилларга келиб Европа давлатларида маҳсулот сифатига назорат қаттиқ кучайтирилди. Айнан шу йилларда ИСО - 9000 стандартлари ёппасига тадбиқ этила бошлади. Бундай тадбирлар Европа товарларини рақобатбардошлигини ошириб юборди.
Шуни алохида таъкидлаш лозим бўладики, айниқса ғарбий Европа давлатларининг ягона иқтисодий сиёсат юритишлари уларни халқаро
бозордаги мавқеини юксалтирди.
Европада ташкил қилинган ягона бозор сиёсати товар ва хизматлар харакатини умумий координациясини келтириб чиқарди.
Европанинг умумий бозорини ташкил қилиш масалалари 1993 йил 1 январдан ягона стандарт асосида ташкил қилиниши режалаштирилган эди. ИСО - 9000 сериясига мувофиқ равишда Европанинг EN - 29000 сериялик стандартлари ташкил этилди.
Маҳсулот ва хизматларни сертификациялашга ҳам катта эътибор қаратилди.
Европанинг EN - 45000 сериясига мувофиқ олиб борилган барча ишлар юксак сифат даражасини кафолатлаш билан бирга миллионлаб истеъмолчилар хуқуқларини химоялашга қаратилган эди.
Европа бозорларини ҳалқаро стандартларга мос равишда ишлашини тўла таъминлаш учун маҳсулот ва хизматларни мунтазам равишда сертификациялаш билан бирга, ходимлар малакасини оширишга ва техника - технология ўз вақтида аккредитациядан ўтказилиб борди. Булардан келиб чиққан холда ишлаб чиқарувчилар сифат учун ўз сиёсатларини қаттиқ юрита бошладилар ва улкан ютуқларга эришдилар.
Сифат Европа давлатлари рақобатбардошлигини ошириш билан
/— и I U /И и и
бирга қуйдаги уч факторни кўндаланг қилиб қўйди:

  • Ягона иқтисодий талаб (директивалик);

  • Ягона стандартлар;

  • Ягона назорат турлари (корхона маҳсулоти халқаро стандартлар талабига жавоб беришига ишонч хосил қилиш учун).

1985 йилда стандартларни гормонизациялаш мақсадида хавфсизлик ва ишончлилик талаби таклиф қилинади. Европа уюшмаси томонидан асосан ИСО 9000 ва EN - 29000 сериялик стандартларга асосланган холда фаолият юритадилар. Европа уюшмаси талабларига мос равишда хозирги кунда 16 та давлат иш юритади: Буюк Британия, Швецария, ФРГ, Австрия, Дания, Швеция, Франция, Испания, Португалия, Греция, Голландия, Финляндия, Норвегия, Ирландия ва Италия. Уюшманинг асосий мақсади кам сарф харажат эвазига юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариб, истеъмолчилар талабини тўла қондиришдир.
Уюшмага аъзо бўлишни хохловчи барча давлатларга бир хилда талаб қўйилган. Шу муносабат билан Европа уюшмасига аъзо бўлишни хохловчилар энг аввало замонавий техника ва технологияларга эътибор қаратмоқдалар. Бу ерда кадрлар тайёрлаш масаласи ҳам унутилмайди.

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling