Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги


расм. Омборга маҳсулотни дефектсиз қабул қилиш


Download 1.42 Mb.
bet39/77
Sana20.02.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1215728
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   77
Bog'liq
Sifat-menejmenti

расм. Омборга маҳсулотни дефектсиз қабул қилиш

диаграммаси
Потокли диаграмма - бу алоҳида жараён қамровида олинган аниқ шароитларда бажарилган ёки бажарилмаган операциялар кетма- кетлигининг муқобил иўлларини кўрсатишнинг график кўриниши.
Расмда ишлаб чиқаришда ишлов бериш ишлари тугалланиб тайёр ҳолатга келтирилган маҳсулотларни омборга қабул қилиш жараёнининг алгоритми келтирилган. Унга кўра, омборга киритилаётган маҳсулотда дефект мавжудлиги кўздан кечирилади. Агар дефект бўлса, қайта ишланади, қайта ишлаш имконияти мавжуд бўлмаса, ҳисобдан чиқарилади. Дефектсиз маҳсулотлар эса тўғридан-тўғри омборга етказиб берилади.
К. Исикава схемаси (сабаб-оқибат диаграммаси). К. Исикава схемаси сифатга таъсир этувчи омиллар гуруҳларга бўлиб тақсимланади, гуруҳланади ҳамда юзага келтириши мумкин бўлган оқибатлари ўрганилади. Унда сабаб ва оқибат ўртасидаги алоқа таъминланади.
Исикава схемасининг ўзига хослиги, сифатга таъсир этувчи барча сабаблар ингилиз тилида "М" ҳарфи билан бошланади.
Исикава бўйича сифатга таъсир қилувчи омиллар билан белгиланиб, қуйидагича классификацияланади:

  1. Man (инсон) - инсон омили билан боғлиқ омиллар;

  2. Machines (жиҳозлар) -машина ва жиҳозлар билан боғлиқ омиллар;

  3. Materials (материаллар) - материаллар билан боғлиқ омиллар;

  4. Methods (усуллар) - жараёнларни ташкиллаш усуллари;

  5. Measurements (ўлчовлар) - ўлчов билан боғлиқ омиллар.

Юқоридаги 5 та омил Исикава чизмасининг асоси бўлиб, Фарғона
политехника институтида таълим сифатига таъсир қилаётган омиллар чизмасини Исикава усулида кўрсатиш мумкин.
Исикава схемасидан кўринадики, 5 та сабаб бўйича таълим сифатига энг кўп таъсир тувчи омиллардан бири инсон омили бўлиб, у таълим сифатига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Қолган омиллар инсон омили воситасида таълим жараёнлари сифатига салбий таъсир кўрсатади. Қолган омиллар ичида усуллар ҳам таълим сифатига сезиларли даражада ташкиллаш жиҳатдан таъсир этади.






  1. расм. Таълим сифатига салбий таъсир этувчи омилларни

Исикава усулидаги ҳисоби
Парето принципи ёки АВС - таҳлили. Парето принципи бирор вазиятга таъсир қиладиган асосий омилларни юқори ёки паст даражасини акс эттириб беради. Парето принципи шундан далолат берадики, вазиятга таъсир этувчи 20% сабаблар 80% оқибатларни вужудга келтиради. Бошқача сўзлар билан айтганда, таъсир этиши мумкин бўлган барча сабабларнинг 20%и алоҳида аҳамиятга эга. Улар вазият оқибатининг 80%ини амалга ошишига олиб келади.
Парето принципи "20-80 Қоидаси" номини ҳам олган. Ушбу принцип италиялик иқтисодчи олим Вильфредо Парето номи билан аталади. Бунинг сабаби у 19-асрнинг охирида бир фактга ўз эътиборини қаратган эди. Яъни 80% италияликлар капитали 20% Италия аҳолиси қўлида тўпланган. Кейинчалик ушбу ҳақиқат аҳоли ҳаётининг бошқа турли соҳа ва тамроқларини кузатиш натижасида тасдиқланган. Шундай қилиб, кузатишлар натижаси қуйидагиларга олиб келди:

  • Вужудга келган номувофиқликларни 20 фоизини бартараф этиш учун барча номувофиқликларни бартараф этишга сарфланадиган харажатларнинг 80 фоизини сарфлаш керак бўлади.

  • Мол етказиб берувчи компаниянинг 80% фойдасини 20%и буюртмачилар шаклланишига олиб келади.

  • Сифат ўзгаришига таъсир қилувчи омилларнинг 20%и сифатни 80% ўзгаришига олиб келади.

Демак, омилларнинг 20%ига эътибор қаратиш ёрдамида 80% оқибатга таъсир ўтказилади. Кейинги 30% сабаб 15% оқибатларни вужудга келтиради. Ниҳоят қолган 50% сабаблар оқибатнинг қолган 5%ига таъсир қилади. Шундай экан, сифат бошқарувида оқибатни яхшилаш усун энг асосий 20% сабабаларни ажратиб олиб шуларга кўпроқ эътибор бериш, қарорлар самарадорлигини янада ортишига олиб келади. Масалан, бирорта гапни ажратиб олиб уларда ҳар бир ҳарфларнинг неча маротаба иштирок этиши ўрганилганда, рус тилида "а" ва "о" ҳарфлари матнни 80%ини ясалашига таъсир қилганлиги кузатилган.
Корреляция диаграммаси (сочилиш диаграммаси).
Корреляция диаграммаси - бу бир-бирига боғлиқ бўлган ўзгарувчи
V/ V/ f I V/
қийматлар ўртасидаги муносабатни график кўринишида акс эттиради. "Корреляция" (correlation) сўзи ўзаро нисбат, мослик, мувофиқлик маъносини англатади. Натижавий аломатлар ва аломат-омиллар ўртача миқдорлари ўртасидаги боғлиқликнинг намоён бўладиган кўп сонли кузатишларнинг тобеъ кўринишидаги алоқаси корреляция деб номаланади.
r \j \j \j
Корреляция диаграммаси мустақил ўзгарувчи қийматлар ўзгариши шароитида шартли тобеъ ўзгарувчи миқдор ўзгаришини англатувчи принцип эканлиги тан олинган. Буни газланган салқин ичимликлар сотуви мисолида кўриш мумкин. Бозордаги маҳсулотлар сотувига таъсир қилувчи омиллар қаторида об-ҳаво омили мухим ўрин тутади. Масалан, қуйидаги расмда об-ҳаво ўзгариши шароитида газланган салқин ичимликларга бўлган бозор талабининг ўзгариши кўрсатилган. Унда купли ижобий корреляция даражаси кўрсатилган.

  1. расм. Ҳаво ҳароратини салқин ичимликлар сотувига
    таъсирининг корреляцион диаграммаси


Ушбу мисолни корреляция тенгламаларини ечишнинг энг оддий усули ҳисобланмиш Фехнер коэффициенти ёрдамида ўрганилади. Ушбу коэффициенти белгилар корреляцияси коэффициенти деб ҳам аталади. Бу алоқалар зичлигининг оддий кўрсаткичи ҳисобланади. У ҳар бир аломатнинг (X ёки Y) индивидуал қийматларини ўзиниг ўртача миқдори билан фарқининг таққосланишига асосланган. Бунда асосий эътибор улар ўртасидаги фарқлар [(Xi-X) ёки (Yi-Y^ra эмас, балки уларнинг ишоралари ("+" ёки "-")га қаратилади. Унад ҳар бир қатор бўйича ўртача миқдордан фарқнинг ишорасини аниқланиб, ишораларнинг жуфтлари қараб чиқилади ҳамда уларнинг бир-бирига тўғри келиши ёки келмаслиги ҳисобланади. Ишораларнинг бир-бирига тўғри келиши ТК билан тўғри келмасилиги ТКМ билан белгиланади. У ҳолда, Фехнер коэффициентини ишоралар жуфтининг тўғри келиш ёки тўғри келмаслик ўртасидаги фарқларини уларнинг йиғиндисига бўлиш орқали топилади.
, _ ҲТК-ҲТКМ
ф _ £тк+£ткм
Аниқ бўладики, агар барча фарқларнинг ишоралари бир-бирига тўғри келса ЕТКМ=0, у ҳолда, Кф=1 га тенг бўлади. Бу боғлиқлиги ўрганилаётган кўрсаткичларнинг тўғридан-тўғри алоқасини кўрсатади. Агар, ЕТК=0 га тенг бўлса, Кф=-1 бўлади. Бу ҳолда, кўрсаткичлар бир- бирига тескари пропорционал боғлиқ бўлади. Агар, ЕТКМ=ЕТК га тенг бўлса, Кф=0 га тенг бўлади. Бу боғлиқлиги ўрганилаётган кўрсаткичларнинг бир-бирига алоқадор эмаслигини кўрсатади. Кўринадики, Фехнер коэффициенти -1 ва 1 оралиғида -1<Кф<1 бўлади. Кф қанчалик даражада бирга яқин бўлса, X ва Y бир-бирига боғлиқ бўлади. Юқоридаги мисолни ечиш учун қуйидаги жадвалдан фойдаланилади (9-жадвал).


Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling