Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги


-жавдал Фехнер коэффициентини ечиш жадвали


Download 1.42 Mb.
bet40/77
Sana20.02.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1215728
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   77
Bog'liq
Sifat-menejmenti

9-жавдал
Фехнер коэффициентини ечиш жадвали

Ойлар

Маҳсулотни сотиш ҳажми, X

Сотилмаган маҳсулот қиймати, Y\

Ўртача миқд ишо

ъордан фарқ раси

X - Хўрт

Yi - Yўрт

1

12

28

-

-

2

16

40

-

-

3

25

38

-

-

4

38

65

-

-

5

43

80

-

-

6

55

101

+

+







7
8
9
10

60
80
91
100

95
125
183
245

+
+
+
+

+
+
+

X

520

1000












Жадвалдан кўринадики, ЕТК=9 га, ЕТКМ=1 га тенг.
r\J I V» V» \J




Кф =

9-1 9 + 1

= 0,8
Кўрсаткичларни формулага қўиилса, қуиидаги натижа олинади.
Демак, Кф=0,8 га тенг. Хулоса қилиб аИтиш мумкинки, газланган салқин ичимликлари сотуви ҳаво ҳароратига сезувчан.




50

Назоратнинг юқори чегараси

30
Шухартнинг назорат карталари. Ишлаб чиқариш корхоналарида маҳсулот сифатини статистик назорат қилишда намуна сифатида олинган тайёр маҳсулот билан бошқа ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифати таққосланиб, у дефектли, брак маҳсулотми ёки сотишга тайёр маҳсулотми деган саволга жавоб беради. Кўплаб ривожланган корхоналарда маҳсулот сифатининг намунадаги маҳсулотга мос келиши ёки келмаслиги доимий назоратга олинади. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни қанча қисми намунадаги маҳсулотга мос келади ва қолгани ушбу маҳсулотга неча фоиз мувофиқ даражада ишлаб чиқарилаётган Шухарт назорат картасидан фойдаланганда аниқ кўриниш касб этади. Ушбу карта корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг стандартларга мувофиқлигини текширишда жуда ҳам қўл келади. Бошқарувчи кўз ўнгида маҳсулот сифатининг стандартларга мослиги яққол кўринади. Бу каби карталарнинг турлари жуда кўп бўлиб, бугунги кунгача корхоналар ўзларининг ишлаб чиқариш хусусиятларидан келиб чиқиб, уни ўзларига мослаб олганлар. Шухарт картасининг оптимал кўриниши эса сақланиб қолган. Мазкур карта қуйидаги кўринишга эга (25-расм).
Картада тегишли маҳсулот тўрининг сифат чегаралари келтирилган. Бу ерда тўртта чегара берилган. Юқори ва қуйи назорат чегаралари маҳсулотнинг брак бўлган ҳудудларини ташкил этади. Юқори ва қуйи огоҳлантирувчи чегаралар огоҳлантирувчи бўлиб, маҳсулот сифатини бузилиш чегаралари ҳисобланади. Марказиф чизиқ эса оптимал сифат чизиғи бўлиб, маҳсулот оптимал сифатга эга бўлган даражани кўрсатади. Расмда бир турдаги 5 маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларининг оптимал сифатга нисбати кўрсатиб ўтилган. Шартли А, Б, В, Г маҳсулотларини сотишга тайёрлаш учун қадоқлашга ёки омборга жўнатса бўлади. Д брак маҳсулот бўлиб уни қайта ишлаш ёки ҳисобдан чиқариш керак. Чунки, у маҳсулотнинг сифати энг паст бўлган ҳудудга яқинлашиб қолган. Қуйи ва юқори огоҳлантирувчи чегарадаги маҳсулотлар тўпи эса маҳсулот сифати секин-аста пасайиб бораётганлигини кўрсатади. Шунинг учун маҳсулот сифати аниқланаётганда ёки назорат қилинаётганда шу мезонларга риоя қилиш лозим.
Сифат чегараларини қўйишда аввал стандарт маҳсулотнинг параметрлари аниқлаб олинади. Сўнг, стандарт маҳсулотни истеъмол қилиш ёки ундан фойдаланишнинг қуйи ва юқори чегаралари белгиланади. Бу чегаралар шундай белгиланадики, маҳсулот сифати истеъмолга зарар етказмаслиги лозим. Агар истеъмолга зарар етказилса бу сифатнинг қуйи ва юқори назорат чегараси сифатида белгиланади. Бундай параметрга (Y ўқи) маҳсулотни ишлаб чиқариш таннархи, чидамлилиги, ишончлилиги, эргономик хусусиятлари каби кўрсаткичларни киритиш мумкин. Х ўқи эса бир турдаги маҳсулотнинг бир бирлиги ёки тўпи, сериясини акс эттиради.
Такрорлаш учун назорат саволлари

  1. Сифат тўгаракларини шаклланишига К. Исикава қандай ҳисса қўшган?

  2. Тўгаракларнинг самарали фаолиятига таъсир қилувчи омилларни санаб беринг?

  3. Сифат тўгаракларини ташкил этиш корхона меҳнат муносабатларига қандай таъсир этади?

  4. Сифат бошқарувида инсон омилини изоҳланг?

  5. Сифат назорати дегандан нимани тушунасиз?

  6. Сифат назоратининг усулларини санаб беринг?

  7. Сифат назоратининг гистограмма усулини афзаллиги нимада?

  8. 5М ёки Исикава схемасини тузинг?

  9. Фехнер коэффициентининг мазмунини тушунтириб беринг?

  10. Сифат назоратининг етти усулидан бошқа усуллар ҳам борми?

  1. МАЪРУЗА. МАҲСУЛОТ СИФАТИНИ СТАНДАРТЛАШТИРИШ
    ИШЛАРИНИ ИЛМИЙ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


  1. Стандартлаштиришнинг илмий асослари

  2. Стандартлаштириш бўйича ишларни илмий ташкил қилиш тамойиллари

  3. Стандартлаштиришнинг назарий негизи

Таянч иборалар: стандартлар, стандартлаштириш,
стандартлаштириш мақсади ва вазифаси, ўзстандарт агентлиги, стандартлар тамоиили, тизимиилик, мажмуиилик ва мақбул чеклаш, тандартлар тараққийпарварлиги ва мақбуллаштириш,
стандартлаштирилаётган буюмларни функционал ўзаро алмашинувчанлигини таъминлаш, динамиклик, халқаро, тармоқлар, техник шартлар.

  1. Стандартлаштиришнинг илмий асослари

Стандартлаштириш — мавжуд ёки бўлажак масалаларга нисбатан умуман ва кўп марта татбиқ этиладиган талабларни белгилаш орқали маълум соҳада энг мақбул даражада тартиблаштиришга йўналтирилган илмий-техникавий фаолиятдир (ISO/ШС).
Стандартлаштиришнинг асосий мақсадлари:

  • маҳсулотлар, жараёнлар, ишлар ва хизматларнинг (бундан буён матнда "маҳсулот" деб юритилади) аҳолининг ҳаёти, соғлиғи ва мол- мулкига, атроф-муҳит учун хавфсизлиги, ресурсларни тежаш масалаларида истеъмолчилар ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишдан;

  • маҳсулотларнинг ўзаро алмашинувчанлигини ва бир-бирига мос келишини таъминлашдан;

  • фан ва техника тараққиёти даражасига, шунингдек аҳолининг ҳамда халқ хўжалигининг эҳтиёжларига мувофиқ ҳолда маҳсулот сифатини ҳамда рақобат қила олиш имконини оширишдан;

  • барча турдаги ресурслар тежалишига кўмаклашишдан, ишлаб чиқаришнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилашдан;

  • ижтимоий-иқтисодий, илмий-техникавий дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишдан;

  • табиий ва техноген фалокатлар ҳамда бошқа фавқулодда вазиятлар юзага келиш хавф-хатарини ҳисобга олган ҳолда халқ хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлашдан;

  • истеъмолчиларни ишлаб чиқарилаётган маҳсулот номенклатурам ҳамда сифати тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборот билан таъминлашдан;

  • мудофаа қобилиятини ва сафарбарлик тайёрлигини таъминлашдан;

  • ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш ишларини ўтказишнинг умумий ташкилий-техник қоидаларини тартибга солиб турувчи давлат стандартлаштириш тизими фаолият кўрсатади.

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling