Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги


Мазмунига караб стандартлар қуйидаги турларга булинади. Шулардан қуйидагилари халқ истеъмоли товарлари учун характерлидир


Download 1.42 Mb.
bet43/77
Sana20.02.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1215728
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   77
Bog'liq
Sifat-menejmenti

Мазмунига караб стандартлар қуйидаги турларга булинади. Шулардан қуйидагилари халқ истеъмоли товарлари учун характерлидир:

  1. Техник шартлар стандарти. Асосан озик-овкат маҳсулотлари шу турдаги стандартлар асосида ишлаб чиқарилади. Озик-овкат маҳсулотлари учун техник шартлар стандартида уларнинг физикавий- кимёвий хусусиятлари, кимёвий таркиби, органолептик кўрсаткичлари, товарларни қабул қилиш, сифатини текшириш, ураш ва жойлаш, маркировкалар, ташиш ва саклаш коидалари, ишлаб чиқарувчининг кафолати тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак. Умуман бу турдаги стандартларнинг келажаги порлок бўлиб, бундан кейин ҳам микёсда ишлаб чиқарилаверади.

  2. Техник талаблар стандарти. Бу стандартдаги маълумотлар хажми техник шартлар стандартидагига караганда анча кам бўлиб, улар халқ истеъмоли товарларининг сифат кўрсаткичлари, ташки кўриниши, умуман истеъмол хусусиятларига куйилган талабларни кўрсатади.

  3. Қабул қилиш коидалари стандарти. Бу стандартлар кўп холларда халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқишда, саклаш ва сотишда кулланилади. Бу стандартларда озик-овкат маҳсулотларидан текшириш учун намуна олиш усуллари, қабул қилиш коидалари ва шартлари кўрсатилган бўлади.

  4. Текшириш усуллари стандарти. Халқ истеъмоли товарлари учун кулланиладиган бундай стандартларда уларнинг сифатини текширишнинг умумий коидалари, сифат кўрсаткичларини аниқлаш усуллари кўрсатилган бўлади. Баъзан бундай стандартлар озик-овкат маҳсулотларининг сифатини белгилайдиган кўрсаткичга алоҳида- алоҳида яратилади. Умуман халқ истеъмоли товарларининг сифат кўрсаткичларини, кимёвий таркибини аниқлашда бу турдаги давлат стадартларининг роли жуда каттадир.

  5. Тамгалаш, ураш, жойлаш, ташиш ва саклаш коидалари стандарти. Бундай стандартларда эса халқ истеъмоли товарларини аҳолига сифатли ҳолда етказиб бериш учун уларни тамгалаш, ураш, жойлашга куйиладиган талаблар, саклаш ва ташиши коидалари ҳамда саклаш муддатлари кўрсатилади.

Ўзбекистон Давлат стандарти (Узгосстандарт) томонидан стандартлаш меъёрлари, коидалари ва техник иқтисодий хабарлар қайта ишланади ва тартибга солинади.
Халқаро стандартлар ва чет давлатлар миллий стандартлари, халқаро меъёр ва коидалари Ўзбекистон Республикаси иштирокида шартнома билан узгартирилиши мумкин.
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг рақобатбардошлигини таъминлаш ва ҳимоялаш учун Ўзбекистон Республикаси стандарти талаблири урнатилади. Стандартлар тегишли органлар томонидан бепул давлат рўйҳатидан ўтказилади. (Узгосстандарт, Минздрав).
Четдан келтирилиши мумкин маҳсулотлар агар махсус органлар томонидан тасдиқланган ва рўйҳатдан утмаган булса, уни олиб қўйиш ва фойдаланиш мумкин эмас.
Узгостандарт, Госкомприрода, Госкомархитетстрой ва Минздрав ва уларнинг тегишли фойларидаги органлари томонидан стандарт талаблари назорат килиб турилади.
Ишлаб чиқарилаётган ва четдан келтирилаётган маҳсулотлар стандартга мос келиши давлат инспекцияси томонидан текширилади, агар мос келмаса ишлаб чиқариш ва телтириш таъкиклаб куйилади.
Такрорлаш учун назорат саволлари

  1. Стандартлаштиришга таъриф беринг?

  2. Стандартлаштиришнинг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?

  3. Стандартлаштириш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва таъминлашни қайси давлат органлари амалга оширади?

  4. Стандартлаштириш тамойилларини санаб беринг?

  5. Стандарт қандай турларга бўлинади?

  6. Стандарт турларини изоҳлаб беринг?

  1. МАЪРУЗА. СТАНДАРТНИ БОШҚАРИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ТИЗИМИ

  1. Стандартлаштириш, сертификатлаштириш, ва метрология тўғрисидаги қонунчилик

  2. Давлат назорати органлари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

  3. Стандартлаштиришнинг молиявий таъминоти ва рағбатлантириш

Таянч иборалар: стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тўғрисидаги қонунчилик, моддалар, бўлимлар, боблар, муқаддима, давлат назорати органлари, инспекторлар, мажбурий
талаблар, стандартлаштиришнинг молиявий таъминоти,
стандартлаштиришни рағбатлантириш.

  1. Стандартлаштириш, стертификатлаштириш ва метрология тўғрисидаги қонунчилик

Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонуни 28 декабрь 1993 йилда қабул қилинган бўлиб, қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:

  • I бўлим. Умумий қоидалар

  • II бўлим. Стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар

  • III бўлим. Стандартлар устидан давлат назорати

  • IV бўлим. Давлат йўли билан стандартлаштириш ва назорат қилишга доир ишларнинг молиявий таъминоти.

Мазкур бўлимлар 12 та моддадан иборат
Ўзбекистон Республикасининг "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги Қонуни 28 декабрь 1993 йилда қабул қилинган бўлиб, қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:

  • Муқаддима

  • I боб. Умумий қоидалар (1-6-моддалар)

  • II боб. Сертификатлаштириш фаолиятига доир умумий талаблар (7-9-моддалар)

  • III боб. Маҳсулотларни мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаштириш (10-19-моддалар)

  • IV боб. Низоларни қараб чиқиш. Сертификатлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик (20-23- моддалар)

Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасида маҳсулотлар, хизматлар ва бошқа объектларни сертификатлаштиришнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини, шунингдек сертификатлаштириш иштирокчиларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилаб беради.
Ўзбекистон Республикасининг "Метрология тўғрисида"ги Қонуни 28 декабрь 1993 йилда қабул қилинган бўлиб, қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:

  • I бўлим. Умумий қоидалар (1-4-моддалар)

  • II бўлим. Физик ўлчам бирликлари, уларни қайта ҳосил қилиш ва қўллаш (5-8-моддалар)

  • III бўлим. Ўзбекистон Республикасининг метрология хизматлари (9-11-моддалар)

  • IV бўлим. Давлат метрология текшируви ва назорати (12-19- моддалар)

  • V бўлим. Метрология ишларини молиявий таъминлаш (20-21- моддалар)

  1. Давлат назорати органлари, инспекторларнинг ҳуқуқ ва

мажбуриятлари
Хўжалик фаолияти субъектлари томонидан стандартларнинг мажбурий талабларига, стандартлаштиришга тааллуқли бошқа қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини "Ўзстандарт" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва уларнинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, шунингдек бошқа махсус ваколатли давлат бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.
Идоравий бўйсунуви ва мулк шаклидан қатъи назар, хўжалик фаолияти субъектларининг, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахсларнинг маҳсулоти, шу жумладан, сертификатлаштирилган маҳсулот (ишлаб чиқиш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, фойдаланиш, таъмирлаш ва чиқиндини фойдали суратда ишлатиш босқичларида) давлат стандартининг назорати объекти бўлиб ҳисобланади.
Хўжалик фаолияти субъектлари давлат назоратини амалга ошириш учун барча зарур шароитни яратишлари шарт.
Стандартларнинг мажбурий талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини:

  • стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси бош давлат инспектори;

  • стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат инспекторлари

  • стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича давлат инспекторлари амалга оширадилар.

Стандартларнинг мажбурий талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширадиган давлат инспекторлари давлат бошқарув органларининг вакиллари ҳисобланадилар.

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling