Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги
Download 1.42 Mb.
|
Sifat-menejmenti
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маҳсулот сифатини бошқаришда КСУКП тизими
- Такрорлаш учун назорат саволлари
- МАЪРУЗА. МАҲСУЛОТ СИФАТИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМЛАРИ РЕЖА Сифатни бошқаришнинг мажмуий тизимлари
- Таянч иборалар
- Сифатни бошқаришнинг мажмуий тизимлари
- Сифат тизими
- - директордан тортиб ишчигача
"ДЖИТ" тизими
ДЖИТ тизими ташкиллашнинг янги шакли «just in time» бўлиб, у "муддатида ишлаб чиқариш" маъносини ангалатади. Унинг фундументаль маъноси: ноль запас, ноль рад этиш ва ноль дефект. ДЖИТни кенгроқ тушунилса, у ўзида ишлаб чиқаришнинг ҳар бир участкасига ўз вақтида улар у ерда зарур бўлганда деталларни етказиб бериш ҳисобига материал захираларини камайтириш технолгоиясини акс эттиради. Бу технология "ўз вақтида" деб ҳам номланади. Бу ерда ортиқча донишмандлик мавжуд эмас. Оддий айтганда - бу омбордаги буюмларни бўшатиш ва ҳамкорлар ҳамда мол етказиб берувчилар томонидан идеал таъминотни амалга ошириш учун кураш ҳисобланади. Масалан Тойота фирмасида хомашё ва материаллар захираси узоғи ярим кун аввал ёки 2-3 соат олдин омборга етиб келади. Амреика автомобиль саноатида эса ушбу кўрсаткич бир ой ёки 35-40 кунни ташкил этади. Тойота фирмасининг принципи. Омборга буюмларни йиғиш - бу пулларни ташлаб юбориш, майдондан норационал фойдаланишни англатади. Аммо ДЖИТ тизимига ўтиш осон вазифа эмас. Бу тизим анъанвий ишлаб чиқаришни ташкиллаш тизимини тўрт қисмига алоҳида кучли таъсир кўрсатади: Материал-техник таъминотни бошқаришга; Ишлаб чиқариш марказини структурасига; "етказувчи-истеъмолчи" муносабатларига; "бошқарув-бевосита ишлаб чиқариш" муносабатларига. Охир оқибатда ДЖИТ тизими ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичида, яъни маҳсулотни лойиҳалашдан бошлаб истеъмолчига кафолатли хизмат кўрсатишгача бўлган даврда интеграция ва автоматлаштиришга йўналтирилган бўлади. Бунинг характерли томонлари қуйидагилардан иборат: Ишлаб чиқариш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштириш. Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш. Сифат назоратини ЭҲМдан фойдаланган ҳолда ташкил этиш. ДЖИТ бўйича мутахассислар уни юқорида келтирилган талабларини тўлиқ бажарилмаганлигича уни ишлаб чиқаришга тадбиқ этмайдилар. Чунки бу тизимни ташкил этишдан олинадиган самарадорлик аниқ бўлиши лозим. Омбордаги заҳиралар устидан назорат ДЖИТ ишлаб чиқариш усулининг энг муҳим нуқталаридан биридир. Йириксерияли ишлаб чиқариш билан майда серияли ишлаб чиқаришни алмаштириш орқали қисқартириш ва ишлаб чиқаришни тўхтатиб турадиган ҳар қандай захираларни тугатиш бу услубни тадбиқ этишнинг биринчи қадами бўлиб ҳисобланади. Кейинги муҳим қадам - омборда сақланаётган деталларни доимий тартибда камайтириб бориш, яширин муаммоларни аниқланиши ва омбордаги ишлаб чиқариш заҳираларини минималлаштиришга киришиш. Буни қандай амалга ошириш лозим? Бу менежернинг қарорига боғлиқ. Бу ҳолда у станокларни созлашга сарфланадиган вақтдан йўқотишларни қисқартириш, станокларни ишлашини тезлаштириш ёки жиҳозларни ўзгартириш лозим. ДЖИТ тизими кичиксерияли ишлаб чиқаришни кунига маҳсулот ассортиментини ўзгартириш натижасида ривожланишига имкон яратади. ДЖИТ тизимининг афзаллиги айниқса кичик бизнес корхоналарида кўринади. Агар бир турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш тизимини ўзгартириш зарур бўлса, уни кам харажатлар билан амалга ошириш мумкин. Маҳсулот сифатини бошқаришда КСУКП тизими Мазкур тизим Собиқ иттифиқда ўтган асрнинг 70 йилларида ишлаб чиқилган бўлиб унинг асосида стандартлаштириш ётган. Унга кўра ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга давлат стандартлари белгиланган ва уни комплекс бошқаришга интилган. КСУКП тизимини тотал куолити менеджмент дан фарқи уни КСУКП давлат миқёсида белгиланган стандартларга асосан олиб борилган. Унда белгиланган ҳар бир маҳсулотга белгаланган стандарт уни минимал ва максимал сифат чегараларини бирлаштириб юборган. ТКМ эса маҳсулот сифатига минимал стандарт давлат томонидан ишлаб чиқилгани билан уни корхона миқёсида бошқариш имконияти мавжуд бўлган. Бундан ташқари бозор иқтисодиёти ривожланган давлатларда стандартлармаҳсулотни инсонлар ҳаётига ва экологияга безарар бўлса ишлаб чиқаришга рухсат берилади. Уларни сифатини эса истеъмолчилар ва рақобат ҳал этади. КСУКП тизимида маҳсулотнинг сифати марказлаштирилган ҳолда бошқарилади ва уни ўзгартириш фақатгина давлат аралашуви билангина амалга оширилади. Такрорлаш учун назорат саволлари Мехнизм деганда нимани тушунасиз? Иқтисодий фанларда механизм атамасига қандай нуқтаи назардан ёндошилади? Механизмга кимлар томонидан қандай таърифлар берилган? Сифатни бошқариш механизмини нималар орқали тушуниш мумкин? Маҳсулот сифатини бошқариш механизми неча қисмга бўлинади? Сифатни бошқаришнинг мажмуавий тизими (TQM, ТQMS)нинг мазмунини тушунтириб беринг? TQM, ТQMS тарихан қандай шаклланган? TQM, ТQMSнинг асосий концепцияси нимадан иборат? ЛТ тизими ўзида нимани ифодалайди? Л7нинг ўзига хослиги ва қулайлиги нимада? КСУКП тизими бошқа сифат бошқарувини ташкил этиш тизимларидан нимаси билан фарқланади? МАЪРУЗА. МАҲСУЛОТ СИФАТИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМЛАРИ РЕЖА Сифатни бошқаришнинг мажмуий тизимлари АҚШ фирмаларидаги сифатни бошқариш тизимлари Япониядаги сифатни бошқариш тизимлари Маҳсулот сифатини бошқаришда Европа усули Таянч иборалар: сифатни бошқаришнинг мажмуий тизими, сифат тизими, вазифалар, режалаштириш, аттестациялаш, технологик тайёргарлик, метрологик таъминот, таъминот, сифатни ошириш, сифатни бошқаришнинг хорижий тажрибалари, АҚШ, Япония, Европа, сифат бошқаруви тамойиллари. Сифатни бошқаришнинг мажмуий тизимлари Маҳсулот сифатини бошқариш учун бир-бири билан уюшмаган чора-тадбирлар эмас, балки ўзаро боғланган чора-тадбирлар мажмуаси, яъни тизимий ёндашув зарур. Сифат тизими — сифатни умумий бошқаришни амалга оширилишини таъминлайдиган ташкилий тузилмаси, тартибли ҳаракатлар (процедуралар), жараёнлар ва ресурслар мажмуаси. Сифат тизимлари яратилиши ва фаолияти қуйидаги мақсадларга эришиш учун зарур: сифатни таъминлаш; сифатни бошқариш; сифатни яхшилаш. Бундай ёндашувнинг мисоли корхонадаги маҳсулот сифатини бошқариш мажмуавий тизимидир (МСБМТ). Тизимнинг мажмуавийлиги шундаки, у маҳсулот ҳаётий циклининг барча босқичларида сифатни бошқариш имконини беради, жумладан тадқиқ қилиш, лойиҳалаш ва тажрибавий намунани тайёрлаш босқичида; айланиш ва сотиш (сақлаш, транспортлаш, савдо операциялари) доирасида; маҳсулотдан фойдаланиш ёки уни истеъмол қилиш босқичида. Кўрсатилган тизимда стандартлар мажмуаси корхонанинг барча хизматлари масалалари ва вазифаларини белгилайди, улар таъсири тартибини жорий қилади ва уларнинг ўзаро муносабатларини уюштиради. Тизим сифатни бошқаришда ҳамма тоифадаги бажарувчилар - директордан тортиб ишчигача вазифаларини қатьий белгилайди. МСБМТ ишлаб чиқаришни бошқариши умумий тизимининг бир қисмидир. Фақат шу холдагина у ўз вазифасини, яъни маҳсулот техникавий даражаси ва сифатини оширишни бажаради. МСБМТ доирасида қуйидаги вазифалар бажарилади: маҳсулотга бўлган талаб, унинг техникавий даражаси ва сифатини олдиндан кўриш; маҳсулот сифати ва уни оширишни режалаштирши; маҳсулот сифатига бўлган талаблар; маҳсулотни аттестациялаш, янги маҳсулот ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга қўйишни ташкил қилиш; ишлаб чиқаришни технологик тайёргарлигини ташкил қилиш; метрологик таъминотни ташкил қилиш; моддий-техникавий таъминотни ташкил қилиш; кадрларни махсус тайёрлаш ва ўқитиш; маҳсулот сифати режалаштирилган барқарор даражасини ишлаб чиқиш, уни ишлаб чиқариш, омборларга жойлаш, транспортлаш, сотиш ва фойдаланиш пайтларида, яъни унинг ҳаётий циклининг барча босқичларида таъминлаш; маҳсулот сифатини оширишга қизиқтириш; стандартлар, техникавий шартларни татбиқ этиш ва ўлчаш воситалари ҳолати устидан давлат назорати; маҳсулот сифатининг хуқуқий таъминоти; МСБМТ нинг ахборот таъминоти; етказиб берувчилар, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида сифат масалалари бўйича ўзаро муносабатларни ташкил қилиш; маҳсулот сифати бўйича ички ишлаб чиқариш ҳисоби ва ҳисоботи. Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling