Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги


Download 1.42 Mb.
bet42/77
Sana20.02.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1215728
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   77
Bog'liq
Sifat-menejmenti

Динамиклик тамойили. Иқтисодиёт самарадорлигини ошириш учун стандартлаштириш объектларига бўлган талабларни техникавий тараққиёт талабларига мувофиқ даражага келтириш мақсадида даврий қайта кўриб туриш зарур.

  1. Стандартлаштиришнинг назарий негизи Стандартлаш - бу реал мавжуд бўлган ёки потенциал масалаларга нисбатан умумий ва кўп мартаба кулланадиган, талабларни урнатиш ёрдамида маълум йўналишда оптимал даражадаги тартибни таъминлашга каратилган илмий техник фаолиятдир.

Стандартлашнинг асосий вазифаси - халқ хўжалиги учун зарур маҳсулотларни яратиш-тараққиёт талабларини аниқлаш ва маъёрий -техник хужжатлар тизимини яратишдир.
Стандарт - бу меъёрий хужжатдир. Бу асосда халқ талабини кондириш учун сифат маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Стандартлашнинг мухим натижаларидан бири маҳсулотнинг сифат даражасини ошириш ҳисобланади.
Корхоналарда стандарт қуйидаги турларга булинади:
асосий , умумий ва махсус.

  1. Асосий стандартда умумий мақсад ва вазифалар, бошқаришнинг ташкилий тузилиш ва схемаси, вазифаларнинг тақсимланиши ишлаб турилади.

  2. Умумий стандартда эса урнатилган умумий саволлар яъни қайта ишлаш, тасдиқлаш, расмийлаштириш ва тадбик этиш стандартлари караб чикилали.

  3. Махсус стандартда ресурслардан самарали ва сифатли фойдаланишда бошқариш вазифаларни бажарилишини аниқлайди. Шу билан биргаликда меҳнат фаолиятини ташкил этиш, булинмалар ва бажурувчилар учун иш сифати даражасининг меъёрлари ва кўрсаткичларини урнатиш, технологик жараёнлар бажарилишини ҳам ўз ичига олади.

Стандарт анча вактдан буён фақат талабни кондириш учун ишлаб чиқарилган маҳсулотни- параметри, улчами, куввати, мустахкамлиги, таъмир талаблиги, юк кутариш кобиляти, химик таркиби, ишлаш муддати каби кўрсаткичларга караб келинади.
Хозирги вактда эса стандарт маҳсулот ишлаб чиқариш учун ёнилги ва энергия ва хом ашёни тежашдир.
Ўзбекистон Давлат стандартлаш қўмитаси стандартлаш ишлари бўйича умумий коидаларни икки томон уртасидаги ўзаро алоқаларнинг форма услубларини урнатди.
Хозирги вактда бизда стандартлаш категорияси бўйича қуйидаги меъёрий хужжатлар мавжуд:

  1. Халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлар.

  2. Ўзбекистон Республикаси стандарти.

  3. Тармоқлар стандарти.

  4. Техник шартлар стандарти.

  5. Корхона стандарти.

  6. Чет давлатлар миллий стандарти.

  1. Давлат стандарти. Давлат стандартлари мамлакат микёсида барча вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилот ва муассалар учун мажбурий хужжат ҳисобланади. Бу стандартлар энг асосий халқ истеъмоли товарларига ишлаб чикилади ва Маҳсулот сифатини бошқариш ва стандартлар бўйича "Уздавстандарт" томонидан, баъзи бирлари эса Вазирлар Махкамаси томонидан тасдиқланади.

  2. Тармоқ стандартлари. Бу стандартлар шу тармоқка карашли корхоналар ва ташкилотлар ишлаб чиқарган товарлар учун ҳамда улар кайси идорага карашли бўлишидан катъий назар, шу товарларни ишлаб чиқарадиган ва сотадиган барча корхоналар, ташкилот ва муассасаларга нисбатан қонуний кучга эга бўлган хужжат ҳисобланади. Тармоқ стандартлар шу тармоқ учун етакчи бўлган вазирликлар томонидан тасдиқланади. Тармоқ стандартлар кўпинча шу тармоқка карашли корхоналар ва ташкилотлар фаолиятида ишлатиладиган хом ашё, ярим тайёр махсуклотлар учун ишлатилади.

  3. Техник шартлар. Бу стандартлар кичик хажмда ишлаб чиқариладиган, хусусиятлари хали яхши ўрганилмаган халқ истеъмоли товарлари учун яратилади. Техник шартлар жуда киска муддат кучда бўлади ва амал килади. Техник шартлар шу товарни ишлаб чиқаришда етакчи бўлган вазирликлар, вилоят хокимлиги, шахар хокимлиги ва бошқа ташкилотлар томонидан тасдиқланади.


Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling