Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги


"метрология хизматлари, марказлари


Download 1.42 Mb.
bet50/77
Sana20.02.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1215728
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   77
Bog'liq
Sifat-menejmenti

"метрология хизматлари, марказлари,

лабораторияларини аккредитация қилиш" - ўлчовларнинг ягона бирлигини таъминлаш ишларини аккредитация қилишни белгиланган соҳада ўтказишга метрология хизматлари, марказлари, лабораторияларининг ваколатли эканлигининг расмий эътироф этилиши;

  • "ўлчов воситаларини калибрлаш ҳуқуқига эга бўлиши учун юридик шахслар метрология хизматини аккредитация қилиш" - юридик шахслар метрология хизматининг белгиланган соҳада ўлчов воситаларини калибрлашдан ўтказишга ваколатли эканлигининг расмий эътироф этилиши;

  • "ўлчовларнинг бажарилиш услубиётларини метрологик аттестация қилиш" - ўлчовларни бажариш услубиётининг унга қўйилган метрология талабларига мослигини баҳолаш ҳамда тасдиқлаш мақсадида тадқиқот ўтказиш;

  • "ўлчовларнинг бажарилиш услубиёти" - операциялар ва қоидалар мажмуи бўлиб, уларнинг бажарилиши хатолари маълум бўлган ўлчов натижалари олишни таъминлайди;

Метрологик таъминот — ўлчаш маълумотини олиш ва ундан
I V/ \J \J \J
фойдаланишни таъминлайдиган ташкилий-техникавий чора тадбирлар мажмуасидир.
Маҳсулот сифати метрологик таъминотига хос масалалар сонига:
V/ \J f f \J

  • ўлчаш, синаш, назорат қилиш пайтида баҳоланиши керак бўлган тавсифларни танлаш;

  • ўлчаш, синаш ва назорат қилиш жараёнларини режалаш, ўлчаш, синаш ва назорат қилиш усулларини ишлаб чиқиш ва метрологик аттестациялаш;

  • ўлчаш, синаш ва назорат қилиш жараёнларини тегиши ўлчаш воситалари билан таъминлаш;

  • ўлчаш воситаларини метрологик тўғри ҳолатда ушлаб туриш;

  • ўлчаш, синаш ва назорат қилиш жараёнларини бажариш ва натижаларини ишлаш;

  • ўлчаш, синаш ва назорат натижаларини олиш ва фойдаланиш билан боғлиқ мутахассисларни тайёрлаш ва улар малакасини ошириш;

  • корхонадаги метрологик таъминот замонавий техник даражали ва юқори сифатли маҳсулотни ишлаб чиқаришга мослигини аниқлаш мақсадида лойиҳа, конструкторлик ва технологик хужжатларни метрологик экспертизасидан ўтказишлар киради.

Метрологик экспертиза паитида қуиидаги асосии масалалар кўрилади:
и и I

  • назорат паитида ўлчанадиган тавсифлар номенклатурасини аниқлаш;

  • танланган тавсифларнинг оптимал (зарурий) аниқлигини жорий қилиш;

  • ўлчаш воситалари танланиши тўғрилигини баҳолаш ва ўлчаш услубиятларига бўлган талаблар тўғрилигини аниқлаш;

  • унификация қилинган ва автоматлаштирилган ўлчаш воситалари қўлланганда ўлчашнинг берилган аниқлигини таъминлаш;

  • ўлчаш натижаларини ишлаш усулларини аниқлаш, ўлчам бирликлари тўғри қўлланганлигини аниқлаш;

  • маҳсулотни назорат қилишга яроқлиги нуқтаи назаридан таҳлил қилиш, яъни тавсифларини ўлчаш имкони борлигини таҳлилдан ўтказиш.

Метрологик экспертиза конструкторлик хужжатларни ишлаб чиқиш ва технологик жараённи тайёрлаш босқичларида метрологик хатоларни бартараф қилишга имкон беради. Агар бу хатолар ўтиб кетса ва айтиб ўтилган хужжатларга кириб қолса, ўлчаш ва назорат қилишдаги хатоликлардан иқтисодий талафотлар ва йўқотишлар пайдо бўлиши эхтимоли ошади.

  1. Метрология соҳасидаги ягона ўлчов тизими

Метрология соҳасидаги халқаро ҳамкорлик стандартлаштириш соҳасидаги ҳамкорликдек халқаро савдога кўмаклашади. Ҳамкорлик натижасида ўзаро ҳамжиҳатликни кафолатлайдиган ўлчашларга ягона ёндашиш бунёд қилинади, ўлчаш усуллари ва воситаларини бир хиллаштириш ва стандартлаштириш амалга оширилади, маҳсулотни ўлчаш, синаш ва назорат қилиш натижаларини ўзаро тан олиш имкони пайдо бўлади.
Замонавий эталон мажмуаларини яратиш ва уларни сақлаш техникавий мураккаб ва иқтисодий жиҳатдан қиммат масала бўлганлиги ҳам метрология соҳасидаги кенг халқаро кооперацияни талаб қилади. Шуниг учун бу масалани халқаро ҳамкорлик асосида ечиш мақсадга мувофиқдир.
Ягона ўлчов тизими - бу ўлчовнинг шундай ҳолатики, бирликлар албатта қонунлаштирилган ва халқаро бирликларда ўз ифодасини топган бўлиши керакдир. Ҳар бир ўлчов эталон намуналарида кўрсатилган бирликларда ва ўлчов ўлчов орасидаги хатолик кўрсатилган даражадан ошмаслиги лозим бўлади.
Ягона ўлчов тизими тўрт асосии принципга асосланган бўлади:

  1. Натижа кўрсатилган бирликда бўлиши;

  2. Ўлчов бирлиги, ўлчов воситаси, унинг кўрсаткичлари эталон кўрсаткичлари билан бир хил бўлиши лозим;

  3. Ўлчашдан ўртача хатолик аниқ бўлиши лозим;

  4. Ўлчашдаги хатолик ўрнатилган даражадан ортмаслиги зарур. Юқорида тўрт асосии принцпларга амал қилмаи ягона ўлчов

шартларини бажариб бўлмайди.
Ягона ўлчов системасини жорий этишда халқаро ИСО - тизими бўйича 9000 - сериялари талабига жавоб бериши керак бўлади.
Ўзбекистон Республикасида ягона ўлчов тизимини жорий этиш бўйича халқаро ўлчов тизими (СИ) жорий этилган.
Халқаро меқиёсда ягона ўлчов тизими "тош-торози ва ўлчовлар"га бағишланган 1961 октябр ойидаги XI - халқаро конференцияда қабул қилинади. Халқаро СИ тизими еттита асосий бирликни қабул қилган. Улар: метр, килограм, секунд, ампер, кельвин, моль, кандела.
Барча ўлчов воситалари унификацияланган бирликда бўлиб кераклик стандарт талабларига жавоб берадилар. Ҳар бир ўлчов натижаси юқори аниқликда бўлиши талаб қилинади ва улар эталонга мос равишда кўрсатгичлар кетма-кетлигини аниқ қайтара олиши лозим.

Бирламчи давлат эталони
Иккиламчи эталон










Таққослаш эталони




Ишчи эталонлар













1




1




1










1 - разряд




2 - разряд




3 - разряд




4 - разряд




























26-расм. Эталонлар классификациям





Расмда эталонлар классификацияси келтирилган бўлиб барча эталонлар фақат давлат эталонлари бўлиб хизмат қилади. Бирламчи эталон давлат эталони бўлиб хисобланади ва юқори аниқликликдаги натижаларга асосланган. Иккиламчи эталон ташкилот ва корхоналар учун назорат эталони бўлиб хизмат қилади. Таққослаш эталонлари махсулотларни эталон билан таққослаш лозим бўлса дастлабки эталонни келитириш, ташиш каби муаммолари бўлган вақтда ишлатилади.
Ишчи эталонлар зарурият туғилган холда 1 - 2 - 3 - 4 - разрядларга ажратилади. Ишчи эталонлар бевосита ишлаб чиқариш корхоналарида ва махсус лабораторияларида ўрнатилган бўлиши мумкин. Ўлчовнинг аниқлик даражаси дастлабки эталондан фарқ қилмаслиги таъминланади.
Ўзбекистон Республикасида Халқаро ўлчамлар тизими (СИ)нинг физик ўлчам бирликларини белгиланган тартибда қўллашга йўл қўйилади. Физик ўлчам бирликларининг номи, белгиси, уларни ёзиш ва қўллаш қоидалари "Ўзстандарт"нинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Халқаро ўлчамлар тизимига киритилмаган ўлчамларни қўллашга рухсат бериши мумкин.
Ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш чоғида контракт шартларига мувофиқ физик ўлчамларнинг ўзга бирликлари ҳам ишлатилиши мумкин.
Физик ўлчамларнинг бирликлари эталонлар воситасида сақланади ва қайта тайёрланади.
Эталонларни яратиш, тасдиқлаш, сақлаш ва қўллаш тартибини "Ўзстандарт" белгилайди.
Фойдаланишда бўлган ўлчов воситалари ўлчов натижаларининг қонунлаштирилган бирликларда белгилаб қўйилган аниқликда бўлишини таъминлаши ва қўллаш шартларига мос келиши лозим.
Техника воситаларини ўлчов воситаларига мансуб деб топиш мезонини "Ўзстандарт" белгилайди.
Ўлчовларни бажариш услубиётлари ўлчов натижаларининг хатоликларини баҳолашни ўз ичига олиши ва ўлчов ўтказишнинг мавжуд шароитларида белгилаб қўйилган аниқликни таъминлаши лозим. Ўлчовлар белгиланган тартибда аттестация қилинган ўлчовларнинг бажарилиш услубиётларига мувофиқ ҳолда амалга оширилиши лозим.
Ўлчовларни бажариш услубиётларини ишлаб чиқиш ва метрологик аттестация қилиш тартибини "Ўзстандарт" белгилайди.


  1. Download 1.42 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling