Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги


II. МАХСУС ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТЛАР


Download 1.42 Mb.
bet49/77
Sana20.02.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1215728
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   77
Bog'liq
Sifat-menejmenti

II. МАХСУС ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТЛАР

18.

Госсипол смоласи хавфсизлиги талаблари

Госсипол смоласи

"Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати" уюшмаси, "Ёғтаҳлилсервис" МЧЖ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
"Ўзстандарт" агентлиги

2010 йил IV чорак

19.

Ҳарбий хизматчилар учун устки кийим хавфсизлиги тўғрисида

Ҳарбий хизматчилар учун устки кийим

Мудофаа вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги

2011 йил

20.

Ҳарбий хизматчилар учун пойабзал хавфсизлиги тўғрисида

Ҳарбий хизматчилар учун пойабзал

Мудофаа вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги

2011 йил







21.

Очиқ калитлар инфратузилмасига қўйиладиган талаблар

Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатдан ўтказиш марказлари, электрон рақамли имзолар алгоритмларини қўллаш, электрон рақамли имзолар воситалари, электрон рақамли имзолар очиқ калитлари сертификатлари ва чақириб олинган сертификатлар рўйхати, электрон рақамли имзоларни шакллантириш ва текшириш, очиқ калитлар инфратузилмаси элементларининг ўзаро алоқаси

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги,
"Ўзстандарт" агентлиги

2011-2012
йиллар

22.

Почта алоқасида хавфсизликни таъминлаш бўйича талаблар

Почта алоқаси воситалари, Почта алоқаси хизматлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги,
"Ўзстандарт" агентлиги

2012-2013
йиллар

23.

Алкоголли маҳсулотлар хавфсизлиги тўғрисида

Озиқ-овқат спирти, хом спирт, коньяк ва кальвадос спирт, вино материаллари, ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари, бальзамлар, вино- узум ва мева- резаворлар виноси, коньяклар (брендилар)коньяк ичимликлари ва кальвадослар, вижилловчи ва газли шампан винолари, кучсиз ва ўткир спиртли ичимликлар, вино ичимликлари

"Ўзвинсаноат-холдинг" холдинг компанияси (Марказий назорат лабораторияси, "Шаробсоз" ижодий маркази) Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги

2012 йил

24.

Ўсимлик ёғларининг хавфсизлиги тўғрисида

Чигит, махсар, кунгабоқар, соя ва данак ёғи

"Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати" уюшмаси, "Ёғтаҳлилсервис" МЧЖ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
"Ўзстандарт" агентлиги

2013 йил







25.

Мойли уруғлар тахтакунжараси хавфсизлиги тўғрисида

Чигит, махсар, кунгабоқар, соя, данак
тахтакунжараси

"Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати" уюшмаси, "Ёғтаҳлилсервис" МЧЖ, "Ўзстандарт" агентлиги

2013 йил

26.

Маргариннинг хавфсизлиги тўғрисида

Маргарин

"Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати" уюшмаси, "Ёғтаҳлилсервис" МЧЖ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
"Ўзстандарт" агентлиги

2013 йил

27.

Майонезлар хавфсизлиги тўғрисида

Майонезлар

"Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати" уюшмаси, "Ёғтаҳлилсервис" МЧЖ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
"Ўзстандарт" агентлиги

2013 йил






Такрорлаш учун назорат саволлари

  1. Техник жиҳатдан тартибга солишнинг мақсади нима?

  2. Техник жиҳатдан тартибга солиш билан боғлиқ қандай атамаларни биласиз?

  3. Техник регламент нима ва унинг қандай турлари мавжуд?

  4. Техник жиҳатдан тартибга солишнинг қандай принциплари мавжуд?

  5. Техник жиҳатдан тартибга солиш давлат тизимини қайси органлар ташкил этади?

  6. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат органларининг мажбуриятларини санаб беринг?

  7. Техник жиҳатдан тартибга солишнинг давлат тизимини нималар ташкил этади?

  8. Техник регламентларда маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигини таъминлашга доир талабларга нималар киради?

  9. Техник регламентлар ўз ичига нималарни олади?

  1. МАЪРУЗА. МЕТРОЛОГИЯ ТИЗИМИ ВА УНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

РЕЖА

  1. Метрология тўғрисида тушунча ва унинг мазмуни

  2. Метрология соҳасидаги ягона ўлчов тизими

  3. Метрологияга оид фаолиятни давлат томонидан бошқариш

  4. Давлат метрология текшируви, назорати ва молиявий таъминоти

Таянч сўзлар: метрология, ягона ўлчов бирлиги, ўлчов воситаси, бирлик эталони, давлатэталони, метрологикхизмат, давлат метрология назорати, ўлчов воситаларини текширувдан ўтказиш, ўлчов воситаларини калибрлаш, метрологик аттестация қилиш, аккредитация қилиш, метрологик таъминот.

  1. Метрология тўғрисида тушунча ва унинг мазмуни Метрология фанини ўрганиш дастлаб қуйидаги тушунчаларни ўрганишни талаб қилади:

  • "метрология" - ўлчовлар, уларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш усуллари ва воситалари ҳамда талаб қилинадиган

и и I
аниқликка эришиш иўллари ҳақидаги фан;

  • "ягона ўлчов бирлиги" - ўлчовларнинг натижалари қонунлаштирилган бирликларда акс эттирилган ва хатоликлари берилган эҳтимолликда маълум бўлган ўлчов ҳолати;

  • "ўлчов воситаси" - ўлчовлар учун фойдаланиладиган ва нормаланган метрологик хусусиятга эга бўлган техника воситаси;

  • "бирлик эталони" - физик ўлчам бирлигини бошқа ўлчов воситаларига ўтказиш мақсадида уни қайта ҳосил қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган ўлчов воситаси;

  • "давлат эталони" - ваколат берилган миллий органнинг қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўлчов бирлигининг ўлчами сифатида эътироф этилган эталон;

  • "метрологик хизмати" - давлат органлари ва юридик шахсларнинг метрология хизматлари тармоғи ҳамда уларнинг ўлчовлар ягона бирликда бўлишини таъминлашга қаратилган фаолияти;

  • "давлат метрология назорати" - метрология қоидаларига риоя этилишини текшириш мақсадида давлат метрология хизмати органлари амалга оширадиган фаолият;

  • "ўлчов воситаларини текширувдан ўтказиш" - ўлчов воситаларининг белгилаб қўйилган техник талабларга мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлаш мақсадида давлат метрология хизмати органлари (ваколат берилган бошқа органлар, ташкилотлар) томонидан бажариладиган операциялар мажмуи;

  • "ўлчов воситаларини калибрлаш" - метрологик жиҳатларнинг

и и \J /— и
ҳақиқий қийматларини ва ўлчов бирликларининг қўллашга яроқлилигини аниқлаш ҳамда тасдиқлаш мақсадида калибрлаш лабораторияси бажарадиган операциялар мажмуи;

  • "ўлчов воситаларини метрологик аттестация қилиш" -

ягона намуналарда ишлаб чиқариладиган (ёки Ўзбекистон ҳудудига ягона намуналарда олиб кириладиган) ўлчов воситаларининг хоссаларини синчиклаб тадқиқ этиш асосида улар қўлланиш учун ҳаққоний эканлигининг метрология хизмати томонидан эътироф этилиши;
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling