Умумий йиғилишнинг ишчи органи: президиум, саноқ комиссияси, котиб
(котибият) хисобланади.
Президиум ва Умумий йиғилиш раиси акциядорлар умумий йиғилишида
сайланади. Умумий йиғилиш Президиуми таркибига лавозими бўйича Кузатув
кенгаши раиси, давлат акциялар пакети ишонилган давлат ишончли вакили
киради.
Акциядорлар Умумий йиғилиши раиси йиғилиш президиумини бошқаради,
йиғилишни олиб боришни таъминлайдиган ўз вазифасини бажариш учун зарур
бўлган ваколатларга эга бўлади.
Умумий йиғилиш раиси йиғилиш боришига раҳбарлик қилади, Умумий йиғилиш
ишчи органлари ҳаракатини мувофиқлаштиради, масалаларни муҳокама
қилиш тартибини белгилайди, маърузачилар вақтини чегаралайди,
йиғилишни олиб бориш ва овоз беришнинг натижалари бўйича тушунтиришлар
олиб боради, залда тартиб бўлишини назорат қилади. У Умумий йиғилиш
қарори ва баённомани имзолайди.
Жамият овоз бериш ҳуқуқига эга акциялари эгалари сони 100 кишидан кўп
бўлса, саноқ комиссияси ташкил этилади ва унинг шахсий таркиби ва сони
акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан Кузатув кенгаши таклифига кўра
тасдиқланади
.
Саноқ комиссиси таркиби уч кишидан кам бўлмаслиги керак.. саноқ
комиссиясига Кузатув кенгаши аъзолари, Тафтиш комиссияси аъзолари, ушбу
лавозимга номзодини қўйган шахслар ҳамда Бошқарув раиси ва Бошқарув
органи аъзолари кириши мумкин эмас.
Овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган акцияларга эгалик қилувчи акциядорлар
сони 500 кишидан кўп бўлса саноқ комиссияси функцияси жамиятнинг реестр
сақловчисига юклатилиши мумкин.
Акциядорлар Умумий йиғилишда овоз бериш “овоз берувчи бир акция - бир
Do'stlaringiz bilan baham: |