Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таьлим вазирлиги мирзо улугбек номидаги
Download 232.97 Kb.
|
Жавлонбек Эргашев курс иши
- Bu sahifa navigatsiya:
- Курс иши максади
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги: Бу ёруғ оламда энг олий хилқат ҳисобланган Инсонни ўрганиш, уни тарбиялаш, унга алоҳида хизмат кўрсатиш муаммоси бутун инсоният пайдо бўлишининг ибтидосидан бошлаб интиҳосига қадар ўзига хос объктив ва субъектив имкониятлар кўлами билан боғлиқ равишда намоён бўлиб келаётганлигини бугунги ҳаётнинг ўзи тасдиқламоқда. Зеро, инсонни билиш ва унинг ташқи (реал) ва ички (идеал) оламига адекват таъсир кўрсатиш ва шу таъсирлар орқали уни бошқариш мумкинлиги аниқ бўлса-да, бу жараёнда турли хил ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, мафкуравий ва маънавий манфаатлар муштараклигига ҳам алоҳида эътибор беришга тўғри келади. Чунки инсон тараққиёти ва фаоллиги, энг аввало, унинг ижтимоий манфаатлари, мафкуравий қарашлари социалинтеллектуал салоҳиятига таъсир этувчи омиллар билан белгиланади ва баҳоланади. Қолаверса, инсоннинг шаклланиши унга хизмат кўрсатувчи тизимларнинг муваффақиятли ишлаши мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ва илмий-амалий ислоҳотларнинг ҳосиласи ҳисобланади. Шу маънода психологик хизмат фани ўзининг шаклланиши ва тузилишига кўра фақат инсонга ва унинг ўзига хос ижтимоий-психологик тараққиётига бевосита хизмат қилиши билан муҳим аҳамият касб этади. Қолаверса, бугунги илму-фан тараққиёти билан боғлиқ инновацион ёндашувларга кенг кўламдаги имкониятларнинг очиб берилиши ҳар бир инновацион ғояларни тарғиб қилувчи инсонга психологик хизмат кўрсатиш тизимини янада мукаммаллаштиришни тақозо этмоқда. Бунга жавобан бугунги кунда барча меҳнат ва таълим муассасаларида, маҳаллалардаги аҳолининг турли қатламларида психологик хизмат тизимини жорий этиш учун “Низом”лар ишлаб чиқилмоқда. Ушбу “Низом”лар асосида фаолият юритувчи амалиётчи психологларга ҳам назарий-илмий, ҳам амалий-услубий билимлар ва қўлланмалар керак бўлади. Шу нуқтаи назаридан Ўзбекистонда илк бор нашрга берилаётган мазкур дарслик бугунги психологик хизмат назарияси ва амалиёти билан боғлиқ тушунча ва йўналишларни илмий жиҳатдан тўғри талқин қилишга хизмат қилади. Курс иши максади Амалиётчи психолог фаолиятининг этикавий тамойиллари қамраб олган норма ва қоидаларни узлаштириш. Download 232.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling