Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таьлим вазирлиги мирзо улугбек номидаги


Психологик хизматнинг замонавий мэтодлари ва уларнинг амалиётга татбик этилиши


Download 232.97 Kb.
bet4/11
Sana13.05.2023
Hajmi232.97 Kb.
#1456177
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Жавлонбек Эргашев курс иши

1.2. Психологик хизматнинг замонавий мэтодлари ва уларнинг амалиётга татбик этилиши
Психологик хизмат амалиёти бугунги замонавий психология фани ютуқларига асосланган дунёвий методларнинг мавжудлиги ва кенг қамровда қўлланилиб келинаётганлиги билан аҳамиятлидир. Чунки ҳар бир методнинг қўлланилиши у ёки бу психологик ҳодисанинг намоён этилишини аниқлашга ва шу асосда муайян психокоррекцион ишларни амалга оширишга хизмат қилади. Қолаверса, психологик хизмат методлари шахс ва унинг ўзига хос психологик имкониятлари доирасида маълум даражадаги хулосалар қилиш учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Психологик хизмат амалиётида қўлланувчи методларнинг мақсади инсон психикаси ва хулқ-атворининг қонуниятларини очишга хизмат қилади. Амалиётчи психологдан ҳар бир методнинг афзаллиги ва камчиликлари ҳақида даставвал ёрқин тасаввур ҳосил қилиш талаб қилинади.
Методология (юнонча “методес” – “билиш, тадқиқ қилиш, изланиш йўли”, “логос” – “тушунча, таълимот”) амалий фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тамойиллари, усуллари тизими ҳамда ушбу тизим ҳақидаги таълимотдир. Методлар - психологияни ўрганиш усуллари ва йўллари йиғиндиси, "Метод" бу билиш, англаш йўли бўлиб, бу усул орқали фаннинг предмети аниқланади. (С.Л.Рубинштейн).
Умуман, фаннинг методологияси ва методикалари орасидаги боғлиқликни қуйидагича тадқиқ қилиш мумкин:
1.Психология предметини илмий тушуниш. Фан методологияси.
2.Методик тамойилларга жавоб берувчи психиканинг намоён бўлишига доир ҳодисаларни тўғри талқин қилиш.
3.Тадқиқот мақсадидан келиб чиққан ҳолда аниқметодик кўрсатмаларнинг иерархик тизимини ишлаб чиқиш.
4.Материалларни қайта ишлаш.
5.Хулоса ва тавсиялар.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, психологик тадқиқотларнинг ташкил этилишига ва ўтказилишига маълум бир талаблар қўйилади. Улар қуйидагилардир:

  • Психологик тадқиқотларни режалаштириш.

  • Метод ва методикаларни танлаш ва уларни синаб кўриш.

  • Психологик тадқиқотнинг объектини белгилаш.

  • Психологик тадқиқотни техник жиҳозлаш.

  • Психологик тадқиқ шаклини белгилаш.

  • Психологик тадқиқот натижаларини қайта ишлаш. Интерпретация.


Муайян илмий адабиётларда асосий ва ёрдамчи методлар фарқланади. Кузатиш илмий, амалий ва лонгитюд ва эксперимент методлари асосий методларга киритилса, бошқа бир методлар (эксперт баҳолаш, суҳбат, анкета, ўз-ўзини кузатиш, тест ва шунинг кабилар) ёрдамчи методларга киритилади. Эмпирик далилларни (тажриба орқали қўлга киритилган маълумотларни) тушунтириб бериш учун уларни бир-бири 44 билан солиштириш асосида умумлаштириш ҳамда улар бўйсунадиган қонуниятни топиш керак. Бунинг учун алоҳида методлар даркордир. Бундай методларни, одатда, қўлга киритилган эмпирик (тажрибадан олинган) маълумотларни қайта ишлаш методлари деб юритилади. «маълумотларни қайта ишлаш» деганда одатда нима тушунилади? Бу ерда гaп далилларни мантиқий ишлаш ҳакида, яъни уларни тадқиқот олдига қўйилган вазифалар билан мослаштириш тўғрисида боради. Бироқ, эмпирик маълумотларни мантиқий таққослашга киришишдан олдин шундай таққослаш имконини берадиган шаклга келтириш керак. Қолаверса, юзлаб ва минглаб алоҳида далилларни шунчаки таққослаш бемаънилик бўлар эди. Ўрганилаётган жараён ёки хусусиятларнинг марказий тенденциясини аниқлаш учун бу далилларни гуруҳларга бирлаштириш лозим. Бунда ўлчов, рақам орқали ифодаланган якка ўлчаш ёки якка эксперт баҳосининг натижасига жиддий эътибор бериш талаб қилинади.
Жараён ёки хусусиятларнинг марказий тенденциясини аниқлашнинг энг содда шакли — ўртача арифметик қийматни топишдан ёки математик башоратлашни тўғри топишдан иборатдир. Ўртача арифметик қиймат кўп ёки оз даражада ишончли (репрезентатив) бўлиши мумкин, аммо у ҳамиша якка ўлчовдан ишончлироқ бўлади. Унинг илмий салмоғи ҳам шунда. Зеро, ҳар бир фан тараққиётининг асосий шароитларидан бири унинг маълум даражада, мумкин қадар, обектив, аниқ, ишончли усулларга эга эканлигидир. Умуман, психологияда инсон психикасини тадқиқ қилишда методларнинг турли таснифи мавжуддир. Тадқиқот методларини илмий жиҳатдан таҳлил қилган рус психологи Б.Г.Ананев мазкур методларни хусусиятларига қараб таснифлаган.
Аниқ изланиш предметига эга бўлган ҳар қандай фан ўша предметининг моҳиятини ёритиш ва маълумотлар тўплаш учун махсус усуллардан ва воситалардан фойдаланади ва улар фаннинг методлари деб юритилади. Фаннинг салоҳияти ва обрўси ҳам биринчи навбатда ўша методлар ёрдамида тўпланган маълумотларнинг ишончлилиги ва валидлилигига боғлиқ бўлади.

Download 232.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling