Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таьлим вазирлиги мирзо улугбек номидаги
Download 232.97 Kb.
|
Жавлонбек Эргашев курс иши
II Боб буйича хулоса
Бугунги глобаллашув жараёнида дунёнинг барча мамлакатларида ёшлар тарбиясига ва уларнинг ижтимоий тараққиётига жиддийроқ эътибор бериш масаласига бўлган эҳтиёж янада ортиб бормоқда, чунки кичик мактаб ёши ёки ўсмирлик даври ҳар бир боланинг бутун умри давомидаги ўзига хос ижтимоий фундамент вазифасини ўтайди. Ушбу “тамойил” нинг қанчалик мустаҳкамлиги боланинг индивидуал ва интеллектуал тараққиётини таъминлашга хизмат қилади. Бу жараённинг муваффақиятли тарзда амалга ошишини мактабдаги психологик хизмат амалиётисиз амалга ошириб бўлмайди. Юқорида такидланганидек, мактабга психологик хизмат амалиёти турли давлатларда турлича шаклда ташкил этилганлиги билан характерлидир. Чунончи, ҳар бир давлат ўзининг имкониятларидан келиб чиқиб психологик хизмат амалиёти механизмини йўлга қўйганлигини кўрамиз. Шундай бўлса-да, мазмунан ушбу жараёнга ёндашув мезони бир хил эканлигини кузатиш мумкин. У ҳам бўлса ўқувчилар билан тизимли тарзда олиб бориладиган психопрофилактик, психодиагностик, психокоррекцион ва психоконсультатив ишлар кўламининг мавжудлигидир. Мактабда таҳсил олаётган ҳар бир ўқувчи ёки ўқувчилар жамоаси билан олиб бориладиган ушбу йўналишларнинг барча, аввало, ўқувчи шахси тарбиясига ҳамда тараққиётига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Умумтаълим мактабларида психологик хизматнинг зарурлиги ҳар бир ўқувчининг ўзига хос “бетакрор олам”га адекват бўлган тарбия усулларини қўллай билиш, ҳар қандай вазиятда ўқувчи ва ўқитувчи муносабатларини тўғри йўналтира олиш, ўқувчини мактаб таълимига қабул қилишда ва уни касбга йўналганлигини белгилашда тўғри йўл тута билишда янада яққолроқ кўринади. Чунки гуруҳ раҳбари ёки фан ўқитувчиси ўқувчининг психологик табиати ва имконияти ҳақида тўлақонли билимга эга эмаслиги табиий. Бу ишни эса мукаммал психологик билим ва малакаларга эга бўлган профессионал мутахассислар амалга ошириши мумкин. Қолаверса, шахс тақдири билан ҳазиллашиб бўлмайди. Биргина айтилган ноўрин сўз ёки нотўғри ҳаракат ўқувчининг бутун ҳаётини, хулқ-атворини ёхуд ҳаётга, одамларга бўлган муносабатини тубдан ўзгартириб юбориши мумкин. Психолог умумтаълим мактабида хизмат кўрсатар экан, аввало ундан ҳар бир ёш даврига хос бўлган психологик қонуниятларни тўғри баҳолай олиши ва шу қонуниятларга таянган ҳолда ўқувчи фаолиятини бошқариши талаб қилинади. ХУЛОСА Маълумки, бола мактаб остонасига қадам қўйиши билан ундаги ўз-ўзига, ҳаётига ва одамларга бўлган муносабатларида бир мунча ўзгаришлар юз беради. Бу ўзгаришлар, албатта, унинг фаолият доираси кенгайганлиги, ёш инқирозларининг таъсири ҳамда жисмоний ва интеллектуал жиҳатдан бир қатор юксалишларнинг намоён этилиши билан бевосита боғлиқ ҳолда намоён этилади. Чунончи, эндигина мактабга қабул қилинган бола мактабдаги муайян қоидаларга амал қилиш учун ўзидаги барча иродавий тўсиқларни енгиб ўтишига тўғри келади. Лекин унинг ҳулқатворига хос бўлган ўйинқароқлик, серҳаракатлилик, тақлидчанлик каби хусусиятларнинг батамом бартараф этилмаганлигини кўрамиз. Шунинг учун бу ёшдаги болага психологик хизмат кўрсатишда болалардаги фаоллик, тақлидчанлик, ўйинқароқлик, ўта қизиқувчанлик ва ўта ҳаракатчанлик каби сифатлар чеклаб қўйилган ҳолда иш тутиш керак бўлади. Бу даврдаги болаларнинг мияси фақат ҳажм ва миқдор жиҳатдангина эмас, балки ички тузилиши, сифат жиҳатдан ҳам мураккаблашиб боради. Мактаб психологи шуни унутмаслиги керакки, кичик мактаб ёшидаги бола бош мияси пўсти қисмидаги кўп марказларни бир–бирига туташтирувчи асаб толалари миелин моддаси билан қопланган бўлиб, бу модда қўзғалишни асаб толаларидан тез ўтказиш имконини беради. Бу эса бола миясидаги дифференциация функциясининг анча такомиллашганлигидан далолат беради. Психологик хизмат жараёнида боланинг мактаб таълимига ақлий жиҳатдан тайёргарлигини ўрганиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Психология фанида боланинг мактаб таълимига тайёргарлигини аниқловчи жуда кўплаб тестлар мавжуд. Масалан, мактаб психологик хизмат амалиётида кенг қўлланиб келинаётган Кернйиросек тести шулар жумласидандир. 6-7 ёшга кирган болада ушбу тестни қўллаш орқали унинг мактаб таълимини олишга қабул қилиш учун интеллектуал жиҳатдан тайёр ёки тайёр эмаслиги ҳақида илмий асосланган маълумотга эга бўлиш мумкин. Download 232.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling