Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таьлим вазирлиги мирзо улугбек номидаги


Жумладан, Б.Г.Ананев психикани ўрганиш методларини қуйидаги гуруҳларга ажратади


Download 232.97 Kb.
bet5/11
Sana13.05.2023
Hajmi232.97 Kb.
#1456177
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Жавлонбек Эргашев курс иши

Жумладан, Б.Г.Ананев психикани ўрганиш методларини қуйидаги гуруҳларга ажратади:

  1. Ташкилий гуруҳ – қиёслаш, лонгитюд, кўпёқлама.

  2. Эмпирик гуруҳ – кузатиш, эксперимент, суҳбат, сўровнома, тест, фаолият маҳсулини ўрганиш, биография, социометрия.

  3. Натижаларни қайта ишлаш ёки статистик методлар гуруҳи (SPSS дастури асосида).

  4. Шарҳлаш гуруҳи – генетик ва доналаш методлари, интерпретацион таҳлил.

Б.Г.Ананев томонидан таклиф этилган мазкур таснифга кўра, тадқиқот ишларида фойдаланиладиган асосий методлар эмпирик гуруҳ методлари ҳисобланади. Шундай бўлса-да, бошқа гуруҳ методларига ҳам қисқача тўхталиб ўтамиз. Тадқиқот методларининг биринчи ташкилий гуруҳи ўз ичига қиёслаш, лонгитюд (узлуксиз), комплекс (кўпёқлама) деб аталадиган турларни қамраб олади.
Қиёслаш методидан умумий психология, ижтимоий психологияда катта ёки кичик гуруҳларни ҳамда уларнинг ҳар хил тоифаларини ўзаро таққослаш учун, тиббиёт психологиясида – соғлом ва бемор кишиларнинг психик хусусиятларини қиёслаш мақсадида, спорт психологиясида спортчиларнинг ҳолати, уқувлилигини ва ишчанлигини ўзаро таққослаш мақсадида фойдаланилади. Қиёслаш методи, турли ёшдаги одамларнинг билиш жараёнлари, шахс хусусиятлари, билимларни ўзлаштириш, ақлий қобилияти, салоҳияти, ривожланиш динамикаси, жинсларнинг тафовутлари ва ўзига хослигини ўрганишда қўлланилади. Психологлардан Л.С.Виготский, П.П.Блонский, А.А.Смирнов, Б.Г.Ананев, Д.Б.Элконин, П.Р.Галперин ва уларнинг шогирдлари олиб борган тадқиқотларда (чақалоқлик, гўдаклик, илк болалик, кичик мактаб ёши, ўсмирлик, ўспиринлик ёш даврларини ўзаро солиштириш) шу методдан фойдаланиб амалга оширилган.
Лонгитюд методининг бошқа методлардан фарқи: бир ёки бир нечта синалувчилар узоқ муддат, ҳатто ўн йиллаб текшириладилар. Лонгитюд методидан немис психологи В.Штерн, француз психологи Р.Заззо, рус психологлари Н.А.Менчинская, А.Н.Гвоздев, Н.С.Лейтес, В.С.Мухина каби 46 олимларнинг илмий тадқиқотларида кенг кўламда фойдаланилган. Мазкур метод орқали бир хил жинсли (Ҳасан-Ҳусан, Фотима-Зуҳра ёки аралаш жинсли Ҳасан-Зуҳра, Фотима-Ҳусан) эгизаклар кузатилган. Лонгитюд методи ёрдамида субъектив омилларнинг ўзига хослигини объектив шарт-шароитлари ва ижтимоий муҳитнинг синалувчига таъсири ўрганилади. Чунончи, эгизакларнинг ўхшашлиги ва тафовути, таъсирланиши, ҳистуйғуни ўзгариши кишилар ўртасидаги индивидуал фарқлар (ишчанлиги, темпераменти, олий асаб фаолияти тизими ва ҳоказо) бўйича маълумотлар олиш лонгитюд методи орқали амалга оширилади. (Равиш Щербо усули) Кўпёқламалик методи ёрдамида ўрганилган объектдаги ўзгаришлар турли нуқтаи назардан таҳлил қилинади ёки уларга ҳар хил ёндашилади. Масалан, болада оддий билимларни ўзлаштириш хусусияти психологик жиҳатдан текширилаётган бўлса, комплекс ёндашиш таъсирида ана шу ўзлаштиришнинг фалсафий, мантиқий, физиологик, ижтимоий, биологик хусусиятлари ёритилади. Айтайлик, кексайишнинг биологик омилларини ўрганиш, унинг психологик, физиологик, мантиқий жиҳатларини ёритишга хизмат қилади. Илмий тадқиқот методларининг учинчи гуруҳи олинган эмририк маълумотларни қайта ишлаш бўлиб, улар статистик (миқдор) ва психологик (сифат) таҳлил турларига бўлинади. Илмий тадқиқот методларини шарҳлаш гуруҳи генетик ва доналаш методларидан иборатдир.
Доналаш методи тадқиқот объектига кирган шахс психикасидаги барча ўзгаришлардаги ўзига хослик, ўзаро алоқа, ўзаро таъсир ва уйғунликнинг ўзаро боғланишлари ўрганилади. Жумладан, инсон хулқини идрок қилиш учун сезги, идрок, хотира, тафаккур жараёнларининг бир пайтда, биргаликда тадқиқ қилиниши бунга ёрқин мисолдир. Бунда ҳар бир билиш жараёнининг усули ифодаланади ёки унинг аҳамияти алоҳида таъкидланади, уларнинг ўзаро боғлиқлиги асослаб берилади. Эмпирик методлар гуруҳи ўз навбатида иккига, яъни асосий ва ёрдамчи методларга бўлинади. Асосий методларга кузатиш ва эксперимент методлари кирса, ёрдамчи методларга суҳбат, сўровнома, тест, социометрия ва фаолият маҳсулдорлигини таҳлил қилиш каби методларни киритиш мумкин.
Методларни қўллашга қўйилган талаблар фаннинг ўзига хос бўлган амалий-татбиқий соҳалари билан бевосита боғлиқдир. Ҳозирги замон илм-фанининг қадри ва аҳамияти унинг нечоғли амалиётга кириб бориб, татбиқий салоҳияти ортиб бориши билан баҳоланади. Психологиянинг охирги йиллардаги тараққиёти ҳам айнан ана шу мезон талабларига жавоб бериши билан характерланади. Психологик хизмат фанининг марказида турувчи амалий ҳамда татбиқий психология соҳаларининг ўзига хос жиҳатлари, аввало, шундан иборатки, улар жамиятнинг бевосита бугунги кундаги талаблари ва буюртмаларига кўра иш юритади. Жамиятимизда эса психологик билимларни бевосита амалиётга татбиқ этишга эҳтиёж катта. Биргина Ўзбекистонда “Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури”ни оладиган бўлсак, унинг бажарилиши ва муваффақиятли амалга оширилиши учун психологиянинг аралашуви зарур. Таъкидлаш зарурки, татбиқий психологиядаги “самара”ни ўлчаш мезонлари билан назарий психологиядаги самара тушунчалари бироз фарқ қилади. Яъни, бу ерда бевосита буюртманинг бажарилиши сифатига буюртмачининг ўзи баҳо беради. Шунинг учун ҳам амалий психологиянинг алоҳида тармоғи бўлмиш социал психология билимларга амалдаги эҳтиёжни уч асосий сабаб билан тушунтириши мумкин:
а) кичик корхона ёки йирик фирмалардан тортиб, токи ҳукумат даражасидаги идоралар ҳам ўз фаолияти самарадорлигини ошириш учун тобора инсонлар фаолияти ва улардаги заҳиралардан омилкорона фойдаланишнинг психологик манбаларини қидириш лозимлигини тушуниб етмоқдалар;
б) профессионал психологларнинг ўзи ҳам ўз ишларидан келадиган обрў-эътиборнинг амалий соҳаларида ишлай олиш қобилиятларига боғлиқ эканлигини тушуниб етмоқдалар;
в) амалиётда ишлаётган бошқа соҳа вакиллари ҳам агар психологик тайёргарликдан ўтган бўлсалар, ишни ташкил қилишга уқувлари яхшироқ ва ишлари унумлироқ бўлишини тушуниб етмоқдалар. Шунинг учун ҳам кўплаб янги турдаги марказ ва фирмалар, қўшма корхоналарда амалиётчи психологлар ишламоқда.
Умумий психиатрия билан психология чегарасида патопсихология пайдо бўлди, у турли соматик касалликларда психик бузилишларнинг (идрок, хотира, тафаккур, эмоция, ирода, турли шахсий деформациялар) қонуниятлари тўғрисидаги фандир. Патопсихология тиббиёт психологиясининг асосий бўлими ҳисобланади. Ҳозирги вақтда тиббиёт психологиясининг янги йўналиши бўлган нейропсихология ривожланмоқда, у бош миянинг локал шикастланишларидаги психик жараёнларнинг ўзгаришларини ўрганади. Тиббиёт психологиясида бемор билан суҳбатлашиш ва унинг хатти-ҳаракатини кузатишдан ташқари, бир қатор тестлар (усуллар)дан фойдаланилади.
Юқорида эътироф этилган психологиянинг татбиқий соҳалари учун умумий нарса шуки, бу соҳаларда ишлаганлар, аввало, амалий психолог, яъни психология методларини ўз ўрнида самарали ишлатишни билиши ва яхшигина психотерапевт ва психокорректор, яъни аниқланган муаммони бартараф эта олувчи моҳир касб устаси бўлиши кераклигини тақозо этади. Умуман, психологик хизмат методлари жуда кўп ва хилмахилдир. Ҳар бир методнинг қўлланилиши эса амалиётчи психологдан жуда кўплаб билим ва малакаларни талаб қилади. Айниқса, психологик хизмат методларини қўллашга қўйилган барча талабларга аниқ ва қатъий риоя қилиш керак бўлади.


Download 232.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling