Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги карши мухандислик иктисодиёт институти нефт ва газ иши кафедраси


Download 0.86 Mb.
bet2/14
Sana15.02.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1199634
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Лаборатория машгулотлари учун услубий курсатма

Парракли бургилар.
Парракли бургилар кесиб-булакловчи бургилар синфига мансуб. Улар икки, уч ва куп парракли булади. Хозирги кунда урта каттикликдаги катламчалари булган юмшок пластик жинсларни ротор усулида бургилаш учун асосан уч парракли бургилар кулланилади.
Икки парракли бурги «2Л» (ОН26-02-88-68) шифрига эга. Улар куйидаги улчамларда ишлаб чикарилади: 76, 93, 97, 112, 118, 132, 140, 151, 161 мм. Икки парракли диаметри 140 мм булган бурги куйидагича белгиланади: 2Л-140.
Уч парракли бургилар учта кесувчи ишчи элементга эга. Юкорида кайд этилганидек, бургиларнинг бу тури юкори ораликлардаги юмшок пластик жинсларни бургилашда кенг кулланилади. Уч парракли бургилар (ОН26-02-88-68) оддий 3Л ва гидромониторли ЗЛГ ишлаб чикарилади. Уч парракли бургиларнинг диаметри 118-445 мм га тенг. Гидромониторли бургилар ЗЛГ куйидаги диаметрларда ишлаб чикарилади: 161; 190; 214; 243; 269; 295; 320; 346; 370; 394 ва 445 мм, тешикларининг диаметри асосан 14-16 мм.



1-расм. ЗЛ ва ЗЛГ туридаги уч парракли бурги.
а - оддий ювиладиган; б – гидромонитор тармокли.

2-расм. Куппарракли кириб-кесувчи ИР ва ИРГ турида-


ги бурги. (Азинмаш конструкцияси) а – гидромонитор тармокли;
б – оддий ювиладиган (ИР)

Куппарракли (олтипарракли) ва ИР хамда ИРГ туридаги бургилар юмшок жинслар ва урта каттикликдаги жинсларни бургилашга мулжалланган. Бу бургиларга учта паррак меёрий баландликка эга, учтаси эса кискартирилган. Меёрдаги ва кискартирилган парраклар навбати билан жойлаштирилган.


Икки парракли ва уч парракли бургилардаги ишчи элементларнинг емирилишини олдини олиш учун уларнинг кесувчи тишлари ва ён бурчаклари каттик куймалар – победит пластинкаси ва релит кобиги билан мустахкамланган.
ИР ва ИРГ туридаги бургиларнинг ишчи элементлари каттик куйма тишлар билан, уларнинг оралиги эса релит билан мустахкамланган.

3 – расм. Парракли бургилар.


Намуна оладиган бургилар.
Бургиланаётган тог жинсларидан табиий холдаги намуналар олиш учун махсус намуна оладиган асбоблардан фойдаланилади. (6-расм). Конструкциясидан катъий назар барча намуна оладиган асбоблар бургининг корпуси 4, намуна 2 атрофида емириш учун бургилаш бошчаси 1, намунани саклаш ва олиб чикиш учун клапан 5 билан жихозланган ички кабул килиш кувури 3 ва намуна туткичдан ташкил топган.
Хозирги кунда 190/80 ва 214/80 (суратда - бургилаш бошчасининг диаметри, махражда – намунанинг диаметри) бургилаш бошчасидан фойдаланиш учун мулжалланган намуна олувчи «Недра» асбобидан кенг фойдаланилади.
Турт шарошкали колонкали бургилаш бошчаси 7-расмда тасвирланган.
Намуна кабул килиш кувурида намунани тутиб туриш учун КЦ-80 ва Р/8Л-80 туридаги намуна туткичлардан фойдаланилади (8-расм). Турбинали бургилашда намуна махсус турбобурлар (колонкали турбобурги) билан олинади, хамда оддий турбобурлар валига мустахкамланган оддий намуна олиш асбобларидан фойдаланилади. Юмшок ва урта каттикликдаги жинсларда каттик куйма ва уч парракли бургилар кулланилади (9-расм). Катта чукурликдаги кам абразивли, каттик ва мустахкам жинслардан намуна олиш учун олмосли бургилаш бошчаларидан фойдаланилади.



6 расм. Намуна олиш схемаси. 7-расм. Колонкали турт
шарошкали бургилаш
бошчаси 1 В-К

8-расм. Намуна узиш жамламаси 2КСЦ-80
1-намуна туткич КЦ-80; 2- гилоф; 3- бошмок
4- намуна узгич Р/8Л-80; 5- таянч.

9-расм. Каттик куйма бургилаш бошчалари.



Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling