Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги карши мухандислик иктисодиёт институти нефт ва газ иши кафедраси


Турбобурнинг ишчи характеристикаси


Download 0.86 Mb.
bet7/14
Sana15.02.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1199634
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
Лаборатория машгулотлари учун услубий курсатма

Турбобурнинг ишчи характеристикаси.


Турбобурнинг ишчи характеристикаси турбинаникидан фаркли уларок, турбобур таянчларида сарфланадиган кувватни хисобга олади. Бунда айланиш моментини ва ук буйлаб огирликни аниклаш мумкин.
Мухандис П.П.Шумилов турбинанинг иш унумдорлигига таъсир этувчи бургилаш эритмасининг микдори хакидаги куйидаги асосий конуниятларни яратди.
1. Турбинанинг айланиш частотаси хайдаладиган суюкликнинг микдорига пропорционал:
n / n = Q / Q (1)
Масалан, хайдаладиган суюклик микдорини 3- марта оширилганда, турбинанинг айланиш частотаси хам 3- марта ортади.
2. Турбинадаги босим узгариши хайдаладиган суюклик микдорининг квадратига пропорционал:
P / P = (Q / Q) (2)
Масалан, хайдаладиган суюклик микдорини 2- марта оширилганда, турбинадаги босим 4- марта ортади.
3. Турбинанинг айланиш моменти ва босим узгариши, хайдаладиган суюклик микдорининг квадратига пропорционал:
M / M = ( Q / Q ) (3)
4. Турбинанинг куввати хайдаладиган суюклик микдорининг кубига пропорционал:
N / N = ( Q / Q ) (4)
Масалан, хайдаладиган суюклик микдорини 2- марта оширилганда, турбинанинг куввати 8- марта ортади.
(1 ) ва (4 ) формулаларни тахлил килганда шундай хулосага келиш мумкинки, турбобурнинг самарали ишлаши учун бургилаш насосларининг максимал ишлашини таъминлаш керак.

31-расм. Т12МЗ-81 турбобури.


Хозирги вактда бир неча турдаги турбобургилар кулланилади:
1.Т12 (Т12 МЗБ-172; Т12 МЗБ-195; Т12 РТ-240; Т12 МЗБ-240) туридаги турбобургилар - кудукларни юкори кисмини шарошкали бургилар билан бургилаш учун ишлатилади.
Диаметри 394-920 мм гача булган чукур нефт ва газ кудукларини юкори кисмини бургилаш учун - реактив-турбинали агрегатлар ишлатилади. Кайсики уларда 2 та турбобурги параллел жойлаштирилган ва бир-бири билан мустахкам богланган.
Диаметри 1730-2660 мм гача булган кудукларни бургилаш учун 3 та, хатто 4 та турбобургилардан бирлаштирилган агрегатлардан фойдаланилади.
2.ТС (ТС4А-104,5; ТС4А-127; ТС5Е-172; ТС5Б-195; ТС5Б-240; 3ТС5Е-172; 3ТС5Б-195; 3ТС5Б-240) секцияли турдаги турбобургилар-чукур кудукларни шарошкали бургилар билан бургилашда ишлатилади.
Бу турбобургилар - 1 та турбобурги шаклида бирлаштирилган (богланган) 2 ёки 3 та турбинали секциялардан иборат.
Бунда юкори секциялар валидаги айланувчи момент, кейинги секцияларнинг валига-валлар муфтаси оркали узатилади. Секция корпуси буйича (переводник) богловчилар оркали резьбали кулфда богланади.
КТД (колонковое турбодолото) туридаги турбобургилар - кудукларни бургилаш жараёнида намуна олиб бургилашга мулжаланган.
КТД4С-172-190/40, КТД4С-195-214/60 колонкали турбобургилар 2 та секциядан иборат.
Колонкали турбобургиларнинг конструкцияси шундайки, бургилаш тизмаларини кутармасдан туриб хам намуна олиш мумкин. Бунда олинадиган юк олиб чикувчи (съемной-грунтоноска)нинг юкори кисмида туткични ушлаб колиш учун бурт мавжуд ва бу бурт бургилаш тизмаси ичидан махсус чигир оркали туширилади.
4. ЗТСШ (ЗТСШ-172, ЗТСШ-195Л, ЗТСШ-215, ЗТСШ-240) туридаги шпинделли секцияли турбобургилар ва ЗТСШ1-172, ЗТСШ1-195, ЗТСШ1-195Л, ЗТСША-195ТЛ, ЗТСШ1-240Ш) туридаги узгартирилган турбобургилар.
Винтли кудук туби двигателлари.

Винтли кудук туби двигателларининг вазифаси, худди турбобургиникидек - хар хил геологик шароитларда кудукни бургилашдир. Д1-195 винтли кудук туби двигателини иш принципини куриб чикамиз. Бу двигатель диаметри 215,9 - 244,5 мм булган, 120 С дан юкори булмаган кудукларини бургилаш учун мулжаланган. Д1-195 винтли кудук туби двигатели хажмли (гидростатик) харакатдаги машиналар турига киради. Бошка кудук туби двигателлари билан солиштирганда, винтли кудук туби двигателлари бир канча афзалликларга эга: двигатель валидаги юкори айланиш моментида бургининг бир рейси давомида (турбобургига нисбатан) бургилаш хажми ошади; бургилаш насосининг устун кувурида босим узгаришидан двигателни ишлашини назорат килиб туриш имконияти ошади;
Винтли кудук туби двигатели (18-расм) Д1-195 – куйидаги асосий кисмлардан иборат: двигател секцияси 2, шпинделли секция 4, куйиш клапани 1 ва кардан вал 3.

32- расм. Винтли кудук туби двигатели.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling