Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги карши мухандислик иктисодиёт институти нефт ва газ иши кафедраси


Download 0.86 Mb.
bet9/14
Sana15.02.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1199634
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Лаборатория машгулотлари учун услубий курсатма

Ювиш ёрдамида туткич.
Ювиш ёрдамида туткичлар кудукда колиб кетган бургилаш кувурларини ёки кулфларни тутиш учун ишлатилади. Бунда кувурни кисилиб колган кисми оркали кудукни ювишни амалга ошириш мумкин.
Туткичлар «Бир томонли» ва «Икки томонли» холда ишлаб чикарилади. Бир томонли туткичлар бургилаш кувурини (кулф ёки муфтани) факат бир томонидан ушлаб колади, икки томонли туткичлар эса кувурни (кулф ёки муфтани) икки томонидан ушлаб колади. 33 –расмда 2 та «бир томонли» туткичдан ташкил топган «икки томонли» туткичнинг схемаси курсатилган.
Хар бир туткич корпус 2 (туткичларни бир-бирига боглаш учун хар икки томонидан резьбаси булган) богловчи 1 ва воронка 8 дан иборат, корпуснинг ички остки кисми плашка 3 ларнинг харакатланиши учун конуссимон шаклга эга. Плашкалар махсус шаклда сикилган шпонкалар оралигида жойлашган ва ички кисмида махсус улчамга эга булган чап тутувчи резьбадан иборат, кайсики бу тутиладиган кувурни ушлаб колади. Плашкалар остига халка 4 ва резина манжетлар 5 урнатилган. Манжетлар юкорисига сикувчи втулкалар 6 ва уларга кийдирилган пружиналар 7 жойлашган. Туткичнинг барча ички кисмлари (плашкадан-пружинагача) асбобни йигиш даврида тартиб билан жойлаштирилади. Воронка 8 ёрдамида кудукда колиб кетган предметлар туткичга киргизилади.
Туткични кудукка туширишдан олдин албатта куйидагиларни текшириб куриш шарт:
1. Урнатилган плашка ва манжет улчамларининг тутиладиган бургилаш кувури улчамларига мос келиши;
2.Туткич кисмларининг ишончли котирилганлиги;
3.Конус фазаларида плашкаларнинг эркин харакатланиши;
4.Резина манжетларнинг ахволи (улар силлик ва ёрикларсиз булиши керак).


Туткичлар куйидагича ишлатилади.
Туткични бургилаш кувурлари тизмасига ёки химоя тизмасига богланади. Туткични хисобланган чукурликкача туширилади. Ювувчи суюкликнинг циркуляцияси йулга куйилади ва 180-270 градус енгил айлантириш билан туткични кудукда колиб кетган бургилаш кувурига киргизилади. Кейин туткични айлантирмаган холда туширилади. Тушириш давомида кувур охири плашкалар ёрдамида конуссимон кисмга киради ва уларни силжитиб, резина манжетлар оркали утади. Кувурни кутариш натижасида плашкалар конус оркали пастга тушади ва туткичга кириб колган кувурни пружиналар харакати натижасида кисиб колади. Манжетлар эса кувур ва корпус оралигини герметик холга келтиради. Агар кувурни кутарганда тизмалар кутарилмаса, унда ювувчи суюклик циркуляцияси кучайтирилади ва тизмани яна кутариб курилади. Бунда хам тизмани чикариб олишни иложи булмаса, унда халокатни бартараф этиш учун бошка усуллар кулланилади.
Туткични ажратиб олиш учун бургилаш тизмасини кутарилади ва кескин 20-30 см га туширилади. Бунда кувурга ёпишиб колган плашкалар жойида колади, бошка элементлар эса тушиб кетади. Тизмани унг томонга секин кутариб айлантириш натижасида плашкалар тушиб кетади ва туткич озод булади.

33-расм. Ювиш ёрдамида туткич





Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling