Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти


Download 450.23 Kb.
bet3/164
Sana17.02.2023
Hajmi450.23 Kb.
#1204879
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   164
Bog'liq
Dermatologiya дарслик

Эпидермис – терининг устки кисми.

  • Дерма – асл тери.

  • Гиподерма – тери ости ёг клетчаткаси.

    Эпидермис (Epidermis) куп каватли мугузланувчи (шохланувчи) эпителийлардан ташкил топган ва улар бир-биридан хужайраларнинг шакли, тузилиши билан фарк килади. Эпидермисда куйидаги каватлар булади:

    1. Базал кават (stratumbasаle)

    2. Тикансимон кават (stratumSpinosum)

    3. Донадоркават (stratum granulosum)

    4. Ялтироккават (stratum lucidum)

    5. Мугузкават (stratum corneum)

    1.Базал кават эпидермиснинг энг ички кавати булиб, бевосита дерма билан чегераланади. Базал кават бир катор булиб жойлашган призма шаклидаги эпителий хужайраларидан (кератиноцитлар) иборат. Бу хужайралар орасида хужайралараро каналчалар (тиркишчалар) мавжуд. Хужайраларнинг юкорирок кисмида думалок ёки овал шаклидаги йирик ядро жойлашган. Ядро хроматин доналарига бой булганлиги сабабли тук рангга буялади. Базал кават хужайраларнинг цитоплазмасида куп микдорда ДНК ва РНК тутувчи моддалар, рибасома ва митохондрий бор. Базал кават хужайраларининг орасида меланин пигментини ишлаб чикувчи хакикий меланоцитлар хам жойлашган. Бундан ташкари ушбу каватда Лангерганс хужайралари ва Меркелнинг сезувчи хужайралари хам жойлашган. Базал кават фукционал нуктаи назардан иккита хусусияти билан бошка каватлардан ажралиб туради. Биринчидан бу кават асосий камбиал яъни усувчи каватдир. Меъёрда базал кават хужайралари оддий митоз йули билан купаядилар ва эпидермиснинг барча юкоридаги каватлари уз хужайраларини базал кават хужайралари хисобига тулдирадилар. Иккинчидан пигмент ишлаб чикарувчи меланоцит хужайралари шу каватда жойлашганлиги сабабли терининг пигмент алмашинувидаги иштироки шу кават билан боглик. 1мм2 тери сатхида уртача 1155 дона меланоцит хужайралари мавжуд деб хисобланади. Меланин меланоцитлар протоплазмасида тирозин оксидланиши хосилаларининг тирозиназа ферменти таъсирида полимеризацияси натижасида хосил булади. Бу жараёнда мис ионлари хам иштирок этади. Пигмент хосил булишига эндокрин безлари фаолияти хам таъсир килади, шунингдек симпатик нервни китиклаш пигмент хосил булишини турмизлайди. Ультрабинафша нурлари баъзи химиявий моддалар пигмент хосил булишини кучайтиради. Витаминлар, айникса С витамини меланин хосил булишида алохида урин тутади.

    Download 450.23 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   164




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling