Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти


Download 450.23 Kb.
bet4/164
Sana17.02.2023
Hajmi450.23 Kb.
#1204879
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   164
Bog'liq
Dermatologiya дарслик

2. Тикансимон кават 5-10 катор булиб жойлашган куб шаклидаги эпителий хужайраларидан иборат, бу кават хужайралари донадор каватга якинлашгани сари хужайраларнинг шакли яссилашиб боради. Хужайралар орасида хужайралараро бушлик (канал) бор. Бу хужайраларнинг тикансимон деб аталишига сабаб, уларда цитоплазматик усимталар (тиканлар, акантлар) мавжуд булиб, улар зичлашган хужайра кобигидан, тонофибриллардан ва тонофиламентлардан хосил булган. Бу усимталар кушни хужайраларнинг худди шундай усимталари билан чатишиб (урилиб) кетиб, хужайралараро куприкчаларни хосил килади, улар орасидаги каналчалардан хужайралараро суюклик окиб утади. Тикансимон кават хужайраларининг бошка кават хужайраларидан фарк килдирувчи яна бир хусусияти уларда тонофибрилларнинг жуда яхши ривожланганлигидадир. Тонофибриллар хужайрани ички таянч каркасини хосил килади. Бу эса шу хужайраларни механик шикастланишдан (эзилишдан) саклайди. Эпидермоцитлардан ташкари бу каватда хам оз микдорда булсада Лангерганс хужайралари хам бор. Лангерганс хужайралари иммун функцияни (бегона антигенларни лимфоцитларга олиб бориб таништириш) бажаради.
3. Донадор кават бир катордан турт каторгача булган чузинчок шаклидаги (дуксимон ёки йигсимон) эпидермоцитлардан иборат. Хужайраларнинг икки учи ингичка, уртаси йугонрок булиб, протоплазмаси бутунлай донадор киритма билан тулдирилган. Ядроси пикнозга учраган, улчами кичик. Донадор киритма тугрисида хар хил карашлар мавжуд булиб, айримлар уни ядронинг дегенерацияси окибатида пайдо булган десалар, бошкалар тонофибрилларнинг фрагментацияси натижасида хосил булган деб хисоблайдилар. Бу донадор киритмаларни кератогиалин доналари деб юритилади, бу доналарнинг пайдо булиши эпидермис хужайраларининг мугузланиш жараёнининг дастлабки боскичи деб каралади. Базал, тикансимон ва донадор каватлар биргаликда эпидермиснинг Мальпиги кавати деб хам юритилади.
4. Ялтирок кават донадор каватдан юкорида жойлашган булиб, кафт ва товонларда яккол билинади. Бу кават чузинчок хужайралардан ташкил топган булиб, бу хужайраларнинг ичи тиник оксил моддаси билан тулдирилган, бу модда куриниши буйича мойни эслатади ва шунинг учун элеидин деб аталади (елей – мой). Хужайралар таркибида элеидиндан ташкари гликоген ва ёг моддалари (липоидлар, олеин кислотаси) хам аникланади. Эпителий калин булган тери сохаларида (кафт ва товонда) одатий усулда буялганда ялтирок кават тиник рангсиз чизик куринишида намоён булади. Эпидермиснинг сув ва электролитларга нисбатан утказувчанлигининг йуклиги шу кават билан боглик деб каралади. Ялтирок каватнинг юкори кисми кислотали реакцияга, куйи кисми ишкорий реакцияга эга булган мураккаб тузилишга эга.

Download 450.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling