Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти


Download 450.23 Kb.
bet7/164
Sana17.02.2023
Hajmi450.23 Kb.
#1204879
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   164
Bog'liq
Dermatologiya дарслик

Кон томирлари
Терининг озикланиши ва иннервацияси. Тери жуда ривожланган кон ва лимфа томирлари хисобига озикланади. Бу уринда шуни айтиш керакки, теридаги барча кон томирларга организмдаги умумий коннинг 1/5 кисмига олади. Фасциядан чиккан катта кон томирлар терида юза ва чукур кон томирлар турини ташкил этади.
Чукур кон томирлар тури чикиш йулида гиподермадаги ёг тупламларига бириктирувчи тукима буйлаб тармоклар бериб боради, айрим булаклари дерманинг куйи сохасида горизонтал тур анастомозлари хосил килади. Булардан тер бези асоси, соч фолликулалари ва ёг тупламлари озикланади. Чукур артериал тупламдан дерманинг сургичсимон каватига етиб борадиган каттагина артериялар тармоги кетади ва сургичсимон кават остида, юза артериал турни хосил килади. Булардан ясси мускуллар, ёг безлари хамда соч фолликуласи ва тер безининг юкори кисми озикланади. Сургичсимон кават ости кон томирларидан эпидермисга параллел артериал томирлар тармоги кетади, аммо улар бир-бири билан анастомозлашмайди. Улардан сургичлар томон капилярлар йуналади ва тутамлар хосилд килиб, энли веноз капилярлар булиб кайтади. Веноз кон томирлар хам параллел юза сургич ости биринчи веноз томирлар турини хосил килади. Тери ости ёг катлами (клечаткаси) гача жами учта вена томирлари тури жойлашади. Бу томирлар гиподермадан утиб тери ости веналарига уланади. Терининг эпидермис кисми уз кон томирларига эга эмас, улар дерманинг сургичсимон кават капиллярлари хисобидан таъминланади. Лимфа томирлари хам дерманинг сургичларидан бошланиб, юза ва гиподермада жойлашган чукур турларни хосил килади. Юза лимфа тугунлари анастомоз хосил килиб бирикади. Улар фасция ва мускуллар лимфа томирларига уланиб, регионар лимфа тугунларига томон йуналади. Терининг инверцияси организмни ташки мухит билан боглаб туради. Тери сатхи мул-кул нерв толалари балан таъминланган. Бу нерв толалари терида катта рецептор майдонини юзага келтиради. Улар бутун маълумотларни марказий нерв системасига етказиб туради. Тери иннервациясининг эркин нерв толалари билан биргаликда уз капсуласига эга булган таначалар олиб боради. Иннервацияда катнашувчи барча нерв толалари тери ости ёг катламида жойлашган асосий нерв чигалларидан бошланади. Аввалига улар ёг катламини, тер ёг безларини, соч сугонини, кон томирларини уз толалари билан таъминлайди, чунгра дерма сургич каватидан нерв чигаллари сургичининг узига ва эпидермисга толаларини узатади. Нерв толалари терининг эпидермис кисмига кирганида узининг миелин пардаларини йукотади ва базал хамда тикансимон кават хужайралари орасида хар хил баландликда урнашади. Нерв толалари лабнинг кизил хошиясида, кул бармокларида ва жинсий аъзолар терисида куп булади. Шундай килиб, терида икки хил нерв толалари: капсуласиз эркин нерв охирлари ва капсулали нерв охирлари (рецепторлар, таначалар) бор. Эркин нерв толалари дарахтсимон ёки коптоксимон булса, капсулали нерв толалари эса пластинкасимон булиб, толаларнинг охири бириктирувчи тукима билан копланган. Терида жойлашган капсулали нерв охирларига пластинкасимон Фатер – Пачини таначаси, Мейснер таначаси, Краузе колбачаси, Руффини таначаси, Макель дисклари киради. Пластинкасимон Фатер – Пачини таначалариайникса оёк, кул кафтларида, жинсий аъзоларда куп жойлашган булиб, Чукур босимни сезади, таначалар ичида тукима суюклиги булаги икки кават бириктирувчи тукимали пластинкалардан иборат булиб, узунлиги 3 мм га етади. Нерв охирлари таначага етганда кобигини йукотади ва юмшоккина булиб танача ичига киради ва учлари кугмасимон кенг тармок беради. Руффини таначалари иссикни, сургичсимон каватда жойлашган Краузе колбачалари эса совукни сезади. Улар кул панжаларида, шиллик каватларида, олат бошида ва аёлларда жинсий уятли лаблар сохаларида куп учрайди. Мейснер таначалари тери сатхига «тегишни» идрок этади. Улар одамда жуда яхши ривожланган, айникса бармокларда, лабда ват ил шиллик каватида куп микдорда булади. Меркель дисклари тикансимон каватда жойлашиб, огрикни кабул килади, тактил сезгини бажаради. Терининг 1 см2 сатхига 5000 дан ортик сезги нерв охирлари тугри келади. Шулардан 200 таси огрикни, 12 таси совукни, 2 таси иссикни сезади, 25 таси рецепторлар босимини кабул килади.

Download 450.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling