Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти


Download 450.23 Kb.
bet6/164
Sana17.02.2023
Hajmi450.23 Kb.
#1204879
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   164
Bog'liq
Dermatologiya дарслик

Тери ости ёг катлами (гиподерма). Дерма аник чегарасиз тери ости ёг катламига (клетчаткага) утади. Дерма билан гиподерма орасидаги чегара деб терининг чукур жойлашган кон-томир чигаллари кабул килинган. Гиподерма бир-бири билан чирмашиб кетган бириктирувчи (коллаген) тукима толаларидан иборат булиб, бу толалар йирик тутамлар хосил килган. Бу тутамлар орасида катакчалар хосил булган. Бу катакчалар ёг булакчалари билан тула. Бу булакчалар ёг хужайралари тупламидан иборат булиб, уларнинг цитоплазмаси бутунлай ёг моддаси билан тулдирилган, ядроси вакуол сифатида периферия кисмида жойлашган. Гиподермадаги толали тукималар узининг остига давом этиб, мушак апоневрози ёки суяк усти пардасига бирикиб кетади.
Тери хосилалари
Тери хосилаларига тер безлари, ёг безлари, сочлар ва тирнок киради.
1. Тер безлари тер ишлаб чикаручи кисм ва чикарувчи найларидан иборат. Одам терисида тер безларининг сони 3-3,5 млн. гача етади. Улар кул ва оёк кафтларида жуда куп булади. Жинсий олат бошчаси, кичик уятли лаблар сохасида безлар булмайди. Хужайралардан тер ажралиб чикиш хусусиятига караб эккрин ва апокрин тер безлари тафовут килинади. Тер безларининг аксарият кисмида тер ажралиш жараёнида хужайраларнинг апикал кисми парчаланмасдан колади, яъни эккрин секреция юз беради. Апокрин тер безларидан тер ишлаб чикарилганда секретор хужайралар тузилиши узгаради.
2. Ёг безлари альвеоляр безлар булиб, тана терисининг хамма кисмида жойлашган. Юз, бошнинг сочли кисми, кураклар орасида ва туш атрофида айникса куп. Факат оёк ва кул кафтларида булмайди.
Ёг безлари аксарият сочлар билан богланган холда жойлашиб, уларнинг секрет чикариш йуллари соч фолликуласига очилади. Хар бир соч илдизи атрофида 6-8 тагача ёг безлари булади. Жинсий олатнинг чекка кертмаги, кичик уятли лаблар, куз бурчаклари териси сохасида ва аёлларда кукрак безлари учида ёг безлари тугридан-тугри тери юзасига очилади. Ёг безлари секрет ажратиб чикаришига кура голокрин безларга киради.
3. Сочлар. Сочлар уч хил булади: узун соч, калта соч, тук. Узун соч бошда, юз ва иякда (сокол-муйлов), култик, жинсий аъзоларсохасида булади. Калта сочлар кош, киприк, бурун шилликкаватида ва кулокнинг ташки эшитув йулидаги сочлар киради. Туклар деярли бутун тана терисини коплаб туради (сочларнинг 95% ни ташкил килади).
4. Тирноклар (Ungus) турт бурчакли, мугузланган зич юпка пластинкалардан тузилган булиб, орка ва ён четлари кул ва оёк тери бурмаларига ботиб туради. Тирнок пластинкасида тирнок танаси, олдинги эркин учи, иккита ён чети ва илдизи фаркланади. Тирнок илдизи деярли бутунлай тери бурмалари билан копланган. Пластинканинг танаси эса тирнок урнида жойлашади. У калин жойлашган мугуз таначалардан тузилган булиб, баъзи жойларда ядро колдикларини тутувчи эпидермиснинг зич копланган кисмларидан иборат. Тирнок урни катор ва узунасига йуналган бурмаларни хосил килади, бу бурмаларда тирнок пластинкасини озиклантирувчи кон томирлари бор.

Download 450.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling