Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти


Мавзу: Терининг замбуруг касалликлари дермато-микозлар


Download 450.23 Kb.
bet38/164
Sana17.02.2023
Hajmi450.23 Kb.
#1204879
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   164
Bog'liq
Dermatologiya дарслик

Мавзу: Терининг замбуруг касалликлари дермато-микозлар

Согликни саклаш ходимларининг замбуруг касалликларига карши кур­ган тадбирларига карамай, халигача одамларда, айникса ёш болаларда тери замбуруг касалликлари учраб турибди, базан эса бирорта бир болалар муассаларида бирдан купайиб кетишта олиб келаяпти. Шунинг учун бугунги кунда замбуруг касалликларини билиш, уларнвнг олдини олиш йулларини урганиш барча медицина ходимлари учун зарурдир.


Барча тери касалликлари билан хасталаниш орасида терининг замбуругли касалликлари йирингли тери касалликларидан кейин 2-уринни эгаллайдилар, шу сабабли уларни урганишнинг ва уларга карши курашишнинг канчалик зарурлиги келиб чикади.
Табиатда замбуруглар жуда кент таркалгандир. Лекин уларнинг факатгина кичик бир кисми хайвонлар ва одам учун зарарлидир. Замбуруглар куйи усимликларга мансубдир, лекин уларда хлорофилл йук, ва углекислотасини узлаштира олмайди.
Замбуругларни оддий куролланмаган куз билан куриб булмайди. Мик­роскоп остида хар хил йугонликдаги ва узунликдаги ипчалар ва мицелийдар куринади. Замбуруглар споралар хосил килиш йули билан купаядилар. Спора - бу юмалок, овал шаклида булиб, катталиги 3-4 мк.
Замбуруглар ташки шароитга чидамли. Сочда (150-170) замбуруглар 7 йилгача яшаш кобилиятига эга. Хар хил химиявий моддалар замбуругларга хар хил таъсир этади. Масалан олтингугурт ва хлорид кислота эритмаси 45-60 минут таъсир килганда замбуруглар улади, 5-9% натрий ёки калий ишкори таъсирида 20-30 минутда, карбол кислотасининг 5% эритмаси, хамда сулеманинг 1% эритмаси таъсирида 3-5 минутда уладилар. 1-10% хло­рид охак эритмаси бир неча секунд ичида замбуругларни улдиради. Замбуруглар асосан кислородни яхши куради (аэроб), факат айримларигина кислороднинг оз микдорида ривожланадилар.
Замбуруглар 2 катта гурухга булинади: одамнинг факат тери ва унинг (ортикларини) кушимчаларини зарарлайдиган антропофил замбуруглар деб аталувчи ва хайвон хамда одамнинг терн, терн кушимчаларини зарарлайдиган зооантропофил замбуруглар. Биринчи гурухга, масалан, юзаки ва сурункали трихофития чакирувчилари - сафсар ва кратерсимон шаклидаги трихофитонлар, микроскопияни чакирувчи "занглаган" микроспорум, фавуснинг (кал) чакирувчиси - Шенлейн ахориони, иккинчи гурухга бузокларда, сичконларда ва бошка хайвонларда трихофития чакирувчи гипссимон ва фавуссимон трихофитонлар, улар одамда унинг инфильтратив йирингли шаклини чакиради. Ит за мушук хамда одамда касаллик чакирувчи момиксимон микроспорум киради. Ачитки сифат зарарли замбуруглар кандида синфига мансуб булиб алохида гурухни ташкил этишади. Уларнинг асосий фарки шундан иборатки, улар спора хосил килмайдилар, балки пайдо булиш йули билан купаядилар, улардан пайдо булган иплар хакикий шохларга эга булмайдилар, шу сабабли уларни сохта мицелий деб аташади.
Эпидемиологияси. Замбуругларни юкиши бевосита бемордан ёки зарарланган хайвондан (касалликнинг тугридан-тугри утиши) ёки касал ишлатган хар хил нарсалар, буюмлар оркали, хайвонларни парвариш килиш анжомлари оркали (касалликнинг билвосита утиши) булиши мумкин. Айрим замбуруг касалликлари билан (юзаки трихофития, микроспория ва бошкалар) купрок мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар касалланишади, бошкалари билан эса (эпидермофития, рубромикоз, системали чукур микозлар ва бошкалар) купрок катта ёшдагилар касалланишадилар.
Синфларга булиниши (Классификацияси). Хар хил авторлар хилма-хил сабабларни (одамда касаллик чакирувчи замбуругларнинг морфологик хусусиятлари, уларнинг овкатланиш мухитларига муносабати, дерматомикозларнинг клиник куриниши за кечишининг узига хослилиги ва хоказо) хисобга олганлиги сабабли дерматомикозларнинг умуммакбул синфларга булиниши йук. Биринчи марта замбуруг касалликларининг синфларга булинишини 1910 йилда Сабуро таклиф этган.
МДХ да укитиш максадида А.М.Ариевич (1963 й.) томонидан тавсия этган, Н.Д.Шеклаков томонидан узгартирилган ва аниклик киритилган клиник классификациядан фойдаланилади. Бу классификация буйича терининг замбуругли касалликлари 4 катта группага булинада: 1) Кератомикозлар (кепакли ёки хар хил рангдаги, темиратки, тугунли трихоспория, култик ости трихомикози); 2) Дерматомикозлар (эпидермофития, рубромикоз, трихофития, микроспория ва фавус) - энг катта социал эпидемиологик ахамиятга эга, терининг замбуругли жарохатланиши энг кузга куринган группаси; 3) Кандидозлар (тери, шиллик каватлари ва ички аъзоларнинг касалликлари); 4) Чукур (системали) микозлар, лекин кам учрайдиган замбуруг касалликлари группаси (хромомикоз, актиномикоз, споротрихоз, бластомикоз).


I. КЕРАТОМИКОЗЛАР
Бу группага кирувчи замбуруг касалликлари учуй факатгина эпи­дермис мугуз каватини жарохатлайдиганлари киради (юнонча, keratos – мугуз, mycos – замбуруг), уларга кам юкумлилик ва аник яллигланиш белгилари йуклиги хосдир. Урнашиб колган анъанага мувофик бу гурухга эритразмани хам киритадилар, аммо эритразманинг чакирувчиси замбуруглар эмас, балки коринебактериялардир. Кератомикоз группасига яна тугунчали трихоспория ва култик ости трихомикози хам киради.



Download 450.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling