Соғлиқни сақлаш
7.15.
|
«Ҳомиладор аёлларнинг пренаталь скрининги учун скрининг-марказларни асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш лойиҳаси»ни тайёрлаш ва амалга оширишда молиявий ва техник кўмакни жалб қилиш масалаларини ишлаб чиқиш
|
2004-2005 йиллар
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, ЎзБюроКЕС
|
7.16.
|
Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Глобаль фонд доирасида Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиши масаласини ишлаб чиқиш
|
2004-2005 йиллар
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги
|
7.17.
|
Республиканинг қуйидаги тиббиёт марказларини: Ихтисослаштирилган республика урология маркази; Ихтисослаштирилган республика травмотология маркази; Ихтисослаштирилган республика кўз микрохирургияси маркази; Ихтисослаштирилган республика кардиология марказини энг янги тиббиёт асбоб-ускуналари билан техник қайта жиҳозлаш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг молиявий ва техник кўмагини жалб қилиш масалаларини ишлаб чиқиш
|
2004-2005 йиллар
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги
|
7.18.
|
Рак касалликларини даволашда радиоизотоп диагностикани яхшилашда Европа Иттифоқининг кўмаклашиши масаласини ишлаб чиқиш
|
2004-2005 йиллар
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
|
7.19.
|
Ўзбекистон Республикаси ҳамда Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларларнинг тиббиёт муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш
|
2004 йил 1 октябргача
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
|
7.20.
|
Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларда тиббий суғуртани ташкил этиш тажрибасини Ўзбекистон Республикасида амалиётда фойдаланиш учун ўрганиш
|
2004-2005 йиллар
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Давсуғуртаназорат»
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |