Инвестиция соҳасида ва молиявий ҳамкорлик
5.24.
|
Тўғридан-тўғри инвестицияларни Ўзбекистон иқтисодиётининг реал секторига жалб этишни рағбатлантириш юзасидан Европа Иттифоқи мамлакатлари инвестиция институтлари ва банклари билан биргаликда инвестиция лойиҳалари пакетини ишлаб чиқиш
|
2004-2005 йиллар
|
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази
|
5.25.
|
Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳукумат тузилмалари билан ОЭСР таснифи бўйича Ўзбекистон Республикасининг кредитга қодирлик рейтингини ошириш масаласини ишлаб чиқиш
|
2004 йил
|
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги
|
5.26.
|
Ўзбекистон Республикасининг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан биргаликда Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар потенциал инвесторларини Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция муҳити ва инвестиция имкониятлари, хусусийлаштириш жараёнлари тўғрисида хабардор қилиш бўйича мақсадли инвестиция конференциялари ва бизнес-семинарлар ўтказиш масалаларини ишлаб чиқиш
|
Доимо
|
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси
|
5.27.
|
Ҳамкорлик кенгаши ва қўмитасининг режалаштирилаётган мажлислари доирасида Тошкент ва Брюссель шаҳарларида «Ўзбекистон-Европа Иттифоқи» бизнес-форум мажлисларини ўтказиш
|
2004-2005 йиллар
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги
|
5.28.
|
Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар ва Ўзбекистоннинг ишбилармон доиралари делегациялари ташрифларини, шу жумладан икки томонлама савдо-иқтисодий комиссияларнинг мунтазам мажлислари доирасида мунтазам ва тизимли асосда ташкил этиш (Австрия, Буюк Британия, Германия, Греция, Италия, Латвия, Литва, Польша, Финляндия, Франция, Чехия, Словакия)
|
Доимо
|
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг Европа мамлакатларидаги дипломатик ваколатхоналари
|
5.29.
|
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш учун имтиёзли кредитларни жалб этиш бўйича Европа Иттифоқи мамлакатлари ва унга янги аъзо мамлакатлар билан ҳамкорлик (ГФР, Бельгия, Испания, Польша)
|
2004-2005 йиллар
|
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий таълим вазирлиги
|
5.30.
|
Устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш соҳасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш
|
2004—2006 йиллар
|
Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, «Ўзмиллийбанк», тегишли вазирликлар ва идоралар
|
5.31.
|
Транспорт инфратузилмаси, энергетикани ривожлантириш соҳасида устувор лойиҳаларни амалга ошириш учун узоқ муддатли кредитларни жалб этиш (Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Германия тараққиёт банки, Гермес)
|
2004—2008 йиллар
|
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда
|
5.32.
|
Имтиёзли кредитлар ва грантлардан фойдаланган ҳолда қишлоқ аҳоли яшаш пунктларини ичимлик сув билан таъминлаш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини ишлаб чиқиш (Франция, Испания, Германия)
|
2004-2005 йиллар
|
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги
|
5.33.
|
Ўзбекистоннинг умумтаълим мактабларини ўқув асбоб-анжомлари ва компьютер техникаси билан жиҳозлашни молиялаштириш учун имтиёзли кредитларни жалб этиш (Франция, Германия, Бельгия, Австрия)
|
2004-2005 йиллар
|
Халқ таълими вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги
|
5.34.
|
Кичик бизнесни ривожлантириш учун кредит линияларини жалб этиш (Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Польша, Чехия, Германия, Италия)
|
2004—2008 йиллар
|
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар
|
5.35.
|
Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш учун имтиёзли кредитларни жалб этиш (Польша, Германия, Испания, Франция, Чехия)
|
2004—2008 йиллар
|
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда
|
5.36.
|
Юқумли касалликлар профилактикаси бўйича, шу жумладан:
карантин ва алоҳида хавфли инфекциялар профилакти-каси бўйича; сил касаллиги ва вирусли гепатитлар профилактикаси бўйича миллий дастур доирасида; ВИЧ/ОИТС ва бошқа касалликлар профилактикаси ва уларга қарши курашиш бўйича; ўткир ичак касалликлари, вабога қарши ва бошқаларга қарши курашиш бўйича давлат мақсадли дастурларини амалга оширишга молиявий ва техник кўмакни жалб этиш
|
2004—2008 йиллар
|
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги
|
5.37.
|
Ресурсларни тежайдиган технологияларни жалб этишга молиявий ва техник кўмакни жалб этиш масалалари юзасидан Европа Энергетика Хартияси (Гаага, 1991 йил) доирасида Европа Иттифоқи ва унга аъзо мамлакатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш
|
Доимо
|
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси , «Ўзбекнефтгаз» МХК, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар
|
5.38.
|
Афғонистонда иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишда (энергетикани, ирригация иншоотларини тиклаш, автомобиль йўллари, кўприклар қуриш) Ўзбекистон Республикасининг иштироки бўйича масалаларни Европа Иттифоқи ва унга аъзо мамлакатлар билан ишлаб чиқиш
|
2004—2008 йиллар
|
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси , «Ўзавтойўл» компанияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар
|
5.39.
|
Ўзбекистоннинг қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича амалий тадбирларни ишлаб чиқиш, миллий мутахассисларнинг Европа фонд биржаларида ва инвестиция институтларида тажриба орттиришини ташкил этиш масаласини ишлаб чиқиш
|
2004 йил
|
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги, Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази
|
5.40.
|
Молия ташкилотлари ва Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар билан:
солиқ-бюджет сиёсатини такомиллаштириш, давлат қарзини бошқариш;
давлат бюджетининг ижроси, дастурий-мақсадли молиялаштириш соҳасида ўрта муддатли прогнозлаш ва режалаштириш;
пул-кредит сиёсатини амалга ошириш ва миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш;
пул тизими фаолиятини такомиллаштириш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш
|
2004-2005 йиллар
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси
|
5.41.
|
Туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва: Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг туристик компанияларини Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш; Ўзбекистонда Европа туризм компаниялари иштирокида туризм ярмаркалари ташкил этиш; Европа бозорида Ўзбекистон туризм компаниялари фаолиятини, шу жумладан Европа Итифоқига аъзо давлатларнинг ҳар йилги ярмаркаларида уларнинг иштирокини ташкил этиш йўли билан фаоллаштириш тадбирларини тузиш (Лондондаги «World travel market», Берлиндаги «ITB», Брюсселдаги «BELASIA» ва бошқалар) масалаларини ишлаб чиқиш
|
Доимо
|
«Ўзбектуризм» миллий компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги
|
5.42.
|
Потенциал шериклар (Жаҳон банкининг экспериментал карбон фонди, Германия тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Австрия, Германия, Нидерландлар) билан Парник газлари эмиссиясини қисқартириш бўйича Киот протоколи доирасида «Соф ривожлантириш механизми» соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ўзаро ҳамфикрлик ҳақидаги меморандумларни имзолаш
|
2004—2008 йиллар
|
Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси , Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Технологиялар трансферти агентлиги
|
5.43.
|
Европа Иттифоқи компанияларини замонавий транспорт инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширишга жалб этиш
|
Доимо
|
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Давлат божхона қўмитаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |