V. Иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик
Ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини ривожлантириш
|
5.1.
|
Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар билан, Европа Иттифоқини кенгайтиришни ҳисобга олган ҳолда (Дания Қироллиги, Кипр Республикаси, Мальта Республикаси, Эстония Республикаси) инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимларни имзолаш масалаларини ишлаб чиқиш
|
2004—2008 йиллар
|
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги , Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги
|
5.2.
|
Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар билан Европа Иттифоқини кенгайтиришни ҳисобга олган ҳолда иккиламчи солиққа солишга йўл қўймаслик тўғрисидаги битимларни имзолаш масалаларини ишлаб чиқиш (Дания Қироллиги, Испания Қироллиги, Швеция Қироллиги, Венгрия Республикаси, Ирландия Республикаси, Кипр Республикаси, Мальта Республикаси, Словения Республикаси, Эстония Республикаси)
|
2004-2007 йиллар
|
Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги , Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги
|
5.3.
|
Божхона ва солиқ сиёсатини амалга ошириш соҳасидаги қонун ҳужжатларини Европа Иттифоқи қонун ҳужжатлари билан ўзаро мақбул асосда ва Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кириши жараёни доирасида уйғунлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш
|
2004—2008 йиллар
|
Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси,Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Адлия вазирлиги
|
5.4.
|
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан атом энергияси бўйича Европа Ҳамжамияти (Евроатом) ўртасида 2003 йил 6 октябрда имзоланган Битимни кучга киритиш бўйича давлат ички тартиботларини тугаллаш
|
2004 йил I ярим йиллиги
|
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси, Ташқи ишлар вазирлиги
|
5.5.
|
Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикаси қўшилиши мақсадга мувофиқ бўлган асосий халқаро шартномалари рўйхатини аниқлаш, жумладан Ўзбекистон Республикасининг хорижий расмий ҳужжатларни эркинлаштириш бўйича талабларни бекор қилувчи 1961 йилдаги Гаага конвенциясига қўшилиши
|
2004-2005 йиллар
|
Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги
|
5.6.
|
Бельгия, Буюк Британия, Дания, Испания, Кипр, Словения, Франция, Швеция ва Эстония билан автомобиль транспортида халқаро юк ташишлар тўғрисидаги битимларни имзолаш масалаларини ишлаб чиқиш, шунингдек ушбу битимларни Австрия, Люксембург, Португалия, Финляндия билан тузиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш
|
2004—2006 йиллар
|
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги
|
5.7.
|
Франция, Люксембург, Швеция, Дания, Венгрия, Чехия Республикаси, Кипр ва Эстония билан ҳаво йўллари соҳасидаги икки томонлама битимларни имзолаш масалаларини ишлаб чиқиш, шунингдек ушбу битимларни Испания, Ирландия, Словения, ва Мальта билан тузиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш
|
2004—2006 йиллар
|
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, Ташқи ишлар вазирлиги
|
5.8.
|
Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар билан темир йўл алоқаси соҳасидаги икки томонлама битимларни имзолаш масалаларини ишлаб чиқиш
|
2004—2006 йиллар
|
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги
|
5.9.
|
Австрия, Испания, Франция, Португалия, Финляндия, Ирландия, Венгрия, Словакия ва Эстония билан божхона ишларида кўмаклашиш тўғрисидаги битимларни имзолаш масалаларини ишлаб чиқиш, шунингдек ушбу битимларни ГФР, Люксембург, Швеция, Буюк Британия, Дания, Словения, Кипр ва Мальта билан тузиш масаласини кўриб чиқиш
|
2004—2006 йиллар
|
Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |