Савдо масалалари бўйича ҳамкорлик
5.10.
|
Европа Иттифоқига янги мамлакатларнинг аъзо бўлиб киришини ва жаҳондаги энг йирик бозорлардан бирининг барпо этилишини ҳисобга олган ҳолда Европа Иттифоқи билан ташқи савдони ривожлантириш тенденцияларини ҳамда экспортни кўпайтириш ва диверсификация қилиш истиқболларини комплекс таҳлил қилиш
|
2004 йил
|
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги
|
5.11.
|
Ўзбекистон бенифециари ҳисобланадиган Европа Иттифоқи Преференциялари бош тизимини махсус рағбатлантирувчи чора-тадбирлар доирасида Европа Иттифоқига экспорт қилинадиган товарлар учун қўшимча тариф преференциялари бериш бўйича ишларни амалга ошириш
|
2004—2008 йиллар
|
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар
|
5.12.
|
Стандартлаштириш, сертификатлаш ва сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш масалалари бўйича Европа Иттифоқининг тегишли ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш
|
2004-2005 йиллар
|
«Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги
|
5.13.
|
Йўл қурилиши ва темир йўллар стандартларини жорий этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш
|
2004-2005 йиллар
|
«Ўзавтойўл» компанияси, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси
|
5.14.
|
Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг тегишли ташкилотлари билан стандартлаштириш, метрология, аккредитация, маҳсулотларнинг мувофиқлигини тасдиқлаш ва ишларнинг натижаларини ўзаро эътироф этиш бўйича маҳсулотлар сифатини бошқариш тизимлари масалалари юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказиш Сертификатлаш ҳужжатларини, шу жумладан қўшма сертификатлаш марказларини ташкил этиш орқали ўзаро эътироф этиш бўйича тадбирларни амалга ошириш
|
Доимо
|
«Ўзстандарт» агентлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги
|
5.15.
|
Миллий кадрларнинг Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташкилотларида стандартлаштириш, метрология, аккредитация ва маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш мувофиқлигини тасдиқлаш соҳасида тажриба орттириши масалаларини ишлаб чиқиш
|
Доимо
|
«Ўзстандарт» агентлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги
|
5.16.
|
Ўзбекистон товарлари ва хизматларининг Европа Иттифоқи бозорига кириб бориши учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш ҳамда уларнинг камситилиши элементларига йўл қўймаслик бўйича фаолиятни фаоллаштириш. Нотариф (техник) тўсиқларни бартараф этиш, ISO стандартларини жорий этиш
|
2004—2008 йиллар
|
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги
|
5.17.
|
Тўқимачилик бўйича битимнинг амал қилиши тўхтатилиши ва 2005 йилдан бошлаб Европа Иттифоқи бозорида тўқимачилик маҳсулотлари савдосининг миқдорий чеклашлари бекор қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган тўқимачилик товарларини экспорт қилиш шарт-шароитларини таҳлил қилиш. Экспорт ҳажмларини кўпайтириш ва тўқимачилик товарларининг Европа мамлакатлари бозорларидаги рақобатга бардошлилигини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш
|
2004 йил
|
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, Иқтисодиёт вазирлиги
|
5.18.
|
Ўзбекистоннинг экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришларини ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқишда, шу жумладан: ривожланаётган мамлакатлардан импортни қўллаб-қувватлаш маркази (Нидерландия, CBI) билан; ривожлантириш масалалари юзасидан халқаро ҳамкорлик бўйича Швеция агентлиги (SIDA) билан; Германия техникавий кўмаклашиш жамияти (GTZ) билан; Италия ташқи савдо институти (ICE) билан ишлаб чиқишда Ташқи савдони ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича Европа миллий ташкилотлари кўмагини кенгайтириш масалаларини ишлаб чиқиш
|
2004-2005 йиллар
|
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Савдо-саноат палатаси
|
5.19.
|
Хусусий сектор раҳбарларини касбий тайёрлаш ва тажриба орттириши бўйича хусусий тадбиркорликни ва кичик бизнесни, хусусий сектор корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган товарларни Европа бозорларига чиқариш имкониятларини ривожлантириш жараёнига кўмаклашиш мақсадида Европа Иттифоқи мамлакатлари савдо-саноат палаталари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш
|
Доимо
|
Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги
|
5.20.
|
Ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш, Европа мамлакатларига экспортни ривожлантириш мақсадида Европа мамлакатларида Ўзбекистон республикаси корхонлари томонидан савдо уйлари ва савдо ваколатхоналари ташкил этиш
|
2004—2008 йиллар
|
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, «Ўзбекинвест» компанияси, Давлат мулки қўмитаси, тегишли вазирликлар ва идоралар
|
5.21.
|
Европа Иттифоқи аграр, техник ва демпингга қарши сиёсат нормаларини Марказий ва Шарқий Европа Болтиқ давлатларига татбиқ этишда Ўзбекистон манфаатларини таъминлаш мақсадида Европа Иттифоқи ва унга янги аъзо мамлакатлар билан маслаҳатлашувлар ўтказиш
|
2004-2005 йиллар
|
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги
|
5.22.
|
Янги мева-сабзавотларни ва қуруқ меваларни экспорт қилиш ҳамда уларни Европа Иттифоқи стандартлари бўйича сертификатлаш масалалари юзасидан Болтиқ мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш
|
2004—2006 йиллар
|
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, «Ўзвиносаноат-холдинг компанияси
|
5.23.
|
Европа Иттифоқига янги аъзо мамлакатлар ҳудудлари ва портларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон ва Европа давлатлари ўртасида мультимодаль юк ташишларни ривожлантириш бўйича қўшма тадбирларни амалга ошириш
|
2004—2008 йиллар
|
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |