Т/р
|
Тадбирларнинг номи
|
Муддатлари
|
Бажариш учун масъуллар
|
I. Ташкилий ва ҳуқуқий тадбирлар
|
1.1.
|
«Ўзбекистон-Европа Иттифоқи» Ҳамкорлик кенгаши, Парламент ҳамкорлиги қўмитаси, Ҳамкорлик қўмитаси ва тегишли қўмиталар Ўзбекистонга оид қисмининг (умуман, Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон Республикасининг идоралараро комиссияси сифатида) мунтазам мажлислар ўтказиш йўли билан самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш
|
Ҳар чоракда
|
Ташқи ишлар вазирлиги Олий Мажлис (келишув бўйича) ҳамда бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда
|
1.2.
|
Кичик қўмиталар фаолияти соҳаларига мувофиқ Европа Иттифоқи билан ҳамкорликнинг йиллик тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш
|
Ҳар йили, 15 декабргача
|
Ҳамкорлик қўмитасининг ва кичик қўмиталарнинг Ўзбекистонга оид қисми бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда
|
1.3.
|
Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар билан ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар ташкил этиш масалаларини ишлаб чиқиш
|
2004—2008 йиллар
|
Ташқи ишлар вазирлиги бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда
|
1.4.
|
Ўзбекистон Республикасининг Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар (2004 йил 1 майда Европа Иттифоқига янги мамлакатлар киришини ҳисобга олган ҳолда) билан шартномавий-ҳуқуқий базасини бажариш мониторинги ва ривожлантириш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш
|
2004 йил 1 июнгача кейинчалик ижро этган ҳолда
|
Ташқи ишлар вазирлиги бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда
|
1.5.
|
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини Европа Иттифоқи қонун ҳужжатларига мослаштириш бўйича концепцияни амалга ошириш тадбирлари режасини ва Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим бўйича қабул қилинган мажбуриятларни бажариш механизмини ишлаб чиқиш Изоҳ: Концепция Европа Иттифоқи Комиссияси томонидан Ҳамкорлик кенгашининг 3-мажлиси якунлари бўйича хулосада маъқулланган (2002 йил январь)
|
2004 йил 1 июнгача кейинчалик ижро этган ҳолда
|
Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда
|
1.6.
|
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан ҳуқуқий ахборотларни айирбошлаш тўғрисидаги Ҳукуматлараро битимлар тузиш бўйича масалаларни ишлаб чиқиш
|
2004—2008 йиллар
|
Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |