I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси билан Европа ҳамжамиятлари ва уларга аъзо давлатлар ўртасидаги Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар ҳақида» 1999 йил 5 июлдаги 328-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Ўзбекистон Республикаси билан Европа ҳамжамиятлари ва уларга аъзо давлатлар ўртасидаги Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш юзасидан комплекс дастури тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 415-сон қарори.
II. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда Овропа Иттифоқи Комиссиясининг техникавий ёрдамни мувофиқлаштириш Бюросини ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 24 январдаги 29-сон қарорида 2-банд чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Икки томонлама Ҳукуматлараро ва идоралараро комиссиялар, қўмиталар ҳамда кенгашлар таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 14 декабрдаги 520-сон қарорига 1-илова чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳукумат комиссияларини ташкил этиш масалалари бўйича айрим қарорларига ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сон қароридаги 1-илованинг 24 ва 29-бандлари чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 12-сон, 139-модда; 2005 й., 5-6-сон, 34-модда, 21-сон, 154-модда; 2006 й., 12-13-сон, 105-модда, 40-сон, 396-модда; 2012 й., 8-9-сон, 82-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: |