Узбекистоннинг европа итифоки мамлмкатлари билан истикболи хамкорлиги


Download 119.92 Kb.
bet18/19
Sana23.04.2023
Hajmi119.92 Kb.
#1392636
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Узбекистоннинг европа итифоки мамлмкатлари билан

V. Ишларни ташкил этиш
12. «Ўзбекистон-Европа Иттифоқи» Кенгашининг Ўзбекистонга оид қисми мажлислари йилнинг ҳар чорагида ўтказилади.
13. «Ўзбекистон-Европа Иттифоқи» Кенгашининг мажлисларини тайёрлаш мақсадида Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисмининг навбатдан ташқари мажлислари ўтказилиши мумкин.
14. «Ўзбекистон-Европа Иттифоқи» Кенгашининг Ўзбекистонга оид қисми фаолиятига раис раҳбарлик қилади, Раис:
Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисми мажлисларини олиб боради;
Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисми мажлислари кун тартибини тасдиқлайди;
Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни амалга ошириш масалалари бўйича бошқа давлатларнинг тегишли органлари ва халқаро ташкилотлар билан муносабатларда Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисми номидан вакиллик қилади;
Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисми фаолиятига раҳбарлик қилиш бўйича бошқа функцияларни бажаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисми ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун, зарур ҳолларда, вазирликлар, идоралар, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари раҳбарларини, шунингдек келишув бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатларини ва Сенати аъзоларини, халқаро ташкилотлар ва бизнес вакилларини, бошқа мамлакатлар дипломатик вакилларини жалб қилиши мумкин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 майдаги 135-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 21-сон, 154-модда)
16. Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисми ўз ишларини ўзи тасдиқлайдиган иш режасига мувофиқ ташкил этади.
17. Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисми мажлислари қарорлари протоколлар билан расмийлаштирилади, улар Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисми раиси томонидан имзоланади.
18. Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисми асосий вазифалар ва ўз фаолияти йўналишларига мувофиқ ишчи гуруҳлар ташкил этишга ҳақлидир.
VI. Якунловчи қоидалар
19. Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисми фаолияти «Ўзбекистон-Европа Иттифоқи» Ҳамкорлик кенгаши фаолияти тўхтатилган пайтдан бошлаб тўхтатилади.
20. Кенгашнинг Ўзбекистонга оид қисми фаолиятини тўхтатиш Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарорига кўра амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 22 мартдаги 134-сон қарорига
4-ИЛОВА

Download 119.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling