VII. Фан, техника, таълим, экология, соғлиқни сақлаш ва маданият масалалари бўйича ҳамкорлик Фан ва техника
7.1.
|
Икки томонлама битимлар доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи олимлари ва мутахассислари иштирокида танлов асосида қўшма тадқиқот дастурларини шакллантириш
|
2004—2008 йиллар
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги
|
7.2.
|
Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар илмий марказлари билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига қарашли институтлар ўртасида мавжуд лойиҳалар бўйича ишларни давом эттириш ва янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш
|
Доимо
|
Фанлар академияси
|
7.3.
|
Европа Иттифоқи илмий-тадқиқот дастурлари бўйича грантларни бажариш юзасидан ўқув курслари ва илмий семинарлар ўтказишни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш
|
Доимо
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси
|
Таълим ва касб тайёргарлиги
|
7.4.
|
Талабалар, аспирантлар ва ўқитувчиларни кенг айирбошлаш мақсадида Европа Иттифоқи мамлакатларининг етакчи олий ўқув юртлари билан тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантириш
|
Доимо
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги
|
7.5.
|
Устувор йўналишлар бўйича қўшма таълим марказлари, шунингдек Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг етакчи олий ўқув юртлари билан биргаликда ўқув-илмий-ишлаб чиқариш марказлари ва технопарклар ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш
|
2004—2008 йиллар
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги
|
7.6.
|
Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими секторида ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Қуйидаги масалаларни ишлаб чиқиш: Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар ўқув юртлари томонидан Ўзбекистон талабаларига бериладиган таълим стипендияларини кўпайтириш; Европа Иттифоқининг таълим дастурлари доирасида Ўзбекистон ёшларининг Европа олий ўқув юртларида ўқишини ташкил этиш; Ўзбекистон Республикаси ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларнинг тажриба орттириши ва малака оширишини ташкил этиш; педагог ва муҳандис-педагог кадрларни Европа Иттифоқи мамлакатларининг етакчи таълим муассасалари ва ўқув юртларида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш
|
2004—2008 йиллар
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, «Истеъдод» жамғармаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, «ЎзБюроКЕС»
|
7.7.
|
Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар тилларини ўрганиш бўйича, шу жумладан синхрон таржимонлар малакасини ошириш соҳасида ҳамкорлик қилиш
|
Доимо
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
|
7.8.
|
ГФР ер таълими вазирлари конференцияси (PAD) ва Гёте номидаги институт педагогик айирбошлаш дастури доирасида ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг тажриба орттиришини ташкил этиш
|
Доимо
|
Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги
|
7.9.
|
«Марказий Осиё мамлакат?арига беғараз ёрдам кўрсатиш» дастури доирасида «АЙЕ КОНТАКТ» ва «Мерси проджект» (Буюк Британия) хайрия ташкилотлари билан махсус таълим бўйича ҳамкорликни кенгайтириш
|
2004—2006 йиллар
|
Халқ таълими вазирлиги
|
7.10.
|
Британия Кенгаши ва Гёте номидаги ?нститут билан биргаликда республиканинг умумтаълим мактаблари учун инглиз ва немис тилида дарсликларни тайёрлаш ва нашр этиш
|
2004 йил
|
Халқ таълими вазирлиги
|
7.11.
|
Мактаб ўқувчиларининг Европа Иттифоқи мамлакатларида танловлар, викториналар, мамлакатшунослик сайёҳатларида иштирокини ташкил этиш
|
Доимо
|
Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги
|
7.12.
|
Республика мактаблари, мактабдан ташқари муассасалари, ўқитувчилар малакасини ошириш институтлари ва педагогика олий ўқув юртларининг Европа Иттифоқи давлатларининг ана шундай ўқув юртлари билан шериклик алоқаларини ўрнатиш
|
Доимо
|
Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги
|
7.13.
|
Республиканинг илмий-педагогик ишланмалар билан шуғулланувчи мутахассисларининг халқаро конференцияларда, симпозиумларда иштирокини ташкил этиш
|
2004—2006 йиллар
|
Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги
|
7.14.
|
Европалик шериклар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртлари учун Европа сиёсати мавзуси бўйича ўқув дастури фанлари ўқитилишини ишлаб чиқиш ва жорий этиш
|
2004—2006 йиллар
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |