II. Сиёсий соҳадаги ҳамкорлик
2.1.
|
Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий мулоқотни юқори даражадаги ташрифларни айирбошлаш йўли билан янада чуқурлаштириш
|
2004—2008 йил
|
Ташқи ишлар вазирлиги
|
2.2.
|
Олий Мажлис ва Европарламент, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар миллий парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш
|
2004 йил II чорак
|
Олий Мажлис (келишув бўйича), Ташқи ишлар вазирлиги
|
2.3.
|
Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона яратиш тўғрисидаги Шартномани имзолашни Европа Иттифоқи томонидан сиёсий қўллаб-қувватланишини таъминлаш
|
2004 йил
|
Ташқи ишлар вазирлиги
|
2.4
|
«Ўзбекистон- Европа Иттифоқи» Ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш
|
Ҳар йили (январь) Брюссель ш.
|
Ташқи ишлар вазирлиги, Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим Котибияти, бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда
|
2.5
|
«Ўзбекистон- Европа Иттифоқи» Парламентлараро ҳамкорлик қўмитасининг навбатдаги мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш
|
Ҳар йили (I ярим йиллик), навбати билан Тошкент, Страсбург/Брюссель шаҳарларида
|
Олий Мажлис (келишув бўйича), Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим Котибияти, Ташқи ишлар вазирлиги
|
2.6.
|
«Ўзбекистон- Европа Иттифоқи» Ҳамкорлик қўмитасининг навбатдаги мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш
|
Ҳар йили (IV чорак), навбати билан Тошкент ва Брюссель шаҳарларида
|
Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим Котибияти бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда
|
2.7.
|
Савдо ва инвестициялар бўйича кичик қўмиталарнинг навбатдаги мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш
|
Ҳар йили (IV чорак), (Ҳамкорлик кенгаши мажлисидан олдин), навбати билан Тошкент ва Брюссель шаҳарларида
|
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда
|
2.8.
|
Кичик қўмитанинг адлия, ички ишлар, божхона ҳамкорлиги ва бошқа қўшимча масалалар бўйича навбатдаги мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш
|
Ҳар йили (III чорак), (Ҳамкорлик кенгаши мажлисидан олдин), навбати билан Тошкент ва Брюссель шаҳарларида
|
Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда
|
2.9.
|
Илмий-техника ҳамкорлиги, таълим, маданият ва атроф муҳит бўйича икки томонлама кичик қўмита ташкил этиш масаласини ишлаб чиқиш, шунингдек унинг мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш Изоҳ: Ушбу кичик қўмитанинг Ўзбекистонга оид қисми ташкил этилган
|
Ташкил этиш 2004 йил охиригача, мажлислар 2005 йилдан бошлаб ҳар йили (Ҳамкорлик кенгаши мажлисидан олдин)
|
Олий таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда
|
2.10.
|
Ўзбекистон Республикасини Европа Иттифоқининг «Кенгайтирилган Европа-қўшни мамлакатлар» дастурига киритиш тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш
|
2004-2005 йиллар
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги
|
2.11
|
Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи уюшган аъзоси мақомини олиши тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш
|
2004—2008 йиллар
|
Ташқи ишлар вазирлиги, Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим Котибияти, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги
|
2.12.
|
Европа Иттифоқи Комиссияси, Европол, ЕИБ, Евро Инфо Марказ ва бошқа Европа тузилмаларининг Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорлик қилиш учун сиёсий мандатини кенгайтириш имкониятини ишлаб чиқиш
|
2004-2005 йиллар
|
Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда
|
2.13
|
Ўзбекистон Республикасида Европа Иттифоқи Комиссияси ваколатхонаси (делегацияси) очиш масаласини киритиш
|
Европа Иттифоқи Комиссияси билан келишув бўйича
|
Ташқи ишлар вазирлиги, Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим Котибияти
|
2.14.
|
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари раҳбарларининг Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш масалалари бўйича Тошкент шаҳрида аккредитация қилинган Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар элчилари билан учрашувларини ўтказиш
|
Ҳар чоракда
|
Ташқи ишлар вазирлиги бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда
|
2.15
|
Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи экспертлари ўртасида кичик қўмиталар доирасида мажлислар оралиғидаги даврда турли йўналишлар бўйича мунтазам алоқаларни амалга ошириш ва амалий учрашувлар ўтказиш
|
Европа Иттифоқи Комиссияси билан келишув бўйича мунтазам асосда
|
Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим Котибияти, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда
|
2.16.
|
Республика ва хорижий мамлакатлар оммавий ахборот воситаларида Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг боришини ёритиш
|
Доимо
|
ЎзА, «Ўзтелерадио» компанияси, Ташқи ишлар вазирлигининг «Жаҳон» ахборот агентлиги
|
2.17.
|
Европа Иттифоқи тузилмаларини Ўзбекистонда сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида мунтазам равишда хабардор қилиш
|
Доимо
|
Ташқи ишлар вазирлиги, «Жаҳон» АА
|
2.18.
|
Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг жамоат ҳамда Ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлари ўртасида фуқаролик жамиятини шакллантириш, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолият кўрсатиш масалалари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш
|
Доимо
|
«Маҳалла» жамғармаси, Ташқи ишлар вазирлиги
|
2.19.
|
Европа Иттифоқи тузилмаларида тажриба орттириш учун Ўзбекистон вакилларини тайёрлаш ва юбориш масалаларини Европа Иттифоқи ишчи органлари билан ишлаб чиқиш
|
Доимо
|
Ташқи ишлар вазирлиги
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |