В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин
Тўйинмаган углеводородлар миқдорини аниқлаш
Download 6.02 Mb.
|
Нефтни қайта ишлаш
Тўйинмаган углеводородлар миқдорини аниқлаш. Тўйинмаган углеводородлар миқдорини кимёвий усуллари билан аниқлаш бир маротабали боғланиш бўйича қўшилишлар реакциясига асосланган. Реагентлар сифатида кислотаси, водород, азот оксид ва тўйинмаган углеводородларга микдоран куйила оладиган бошқа моддалар қўлланади.Тўйинмаган углеводородлар миқдорини аниқлашда энг оддий усул бўлиб бром ва йодли сонларни аниқлашда олиб бориладиган таҳлил хисобланади.
Бромли сон деб таҳлил қилинадиган 100 гр моддага граммларда қуйиладиган бром ёки йоднинг миқдорига айтилади. Бромли (йодли) сони умумий кўринишда аниқлаш галогенлаш реакциясини галоген реакциясига кирмаган тиолсульфат натрий билан кейинги титрлаш орқали утказилишига асосланган.Праллел равишда ўтказиладиган реакция учун олинган галоген миқдори титрланади орасидаги фарқ бўйича реакцияга кирган галоген миқдори аниқланади. Бромли (йодли) сони аниқлаш учун бу микдор ўлчам сифатида қабул қилинади ва 100 гр кўпайтирилади. Бромли (йодли) сон бўйича маҳсулотнинг ўртача молекуляр оғирлиги (М)-ни билиб тўйинмаган углеводородлар (Хн) нинг миқдори фоизларда аниқланади. Хн=Бромли сон *М/160=Йодли сон*М/254, Бу ерда 160 ва 254 бром ва йоднинг молекуляр оғирлиги Тўйинмаган углеводородларни сақлайдиган бензинни чуқурроқ таҳлил қилишда асосий мақсад шахсий углеводорларли таркибини аниқлаш бўлиб унда ректификация ва хроматография усулларидан ташкил топган тартиб тавсия этилади. 1. Бошлангия қайнаш ҳарорати н.к.-100, 100-120, 120-150 0С бўлган фракцияларни ректификация қилиш. 2. 100-120 ва 120-150 0С лардаги фракцияларни ҳар бир фракциядан алканли циклоалканли кисмларни тўйинмаган углеводородларни ва аренларни ажратиб олган ҳолда суюкли флуоресцентли хроматография қилиш. Флуоресцентли хроматография силикагелда ўтказиладиган намуналарни флуореспецент рангловчилар аралашмасидан ташкил топган индикаторлар иштирокида адсорбцияли бўлинишни амалга оширишга асосланган. Хроматография калонкасида бу рангловчилар ультробинафша ёритишда кўрсатилган углеводородлар гуруҳининг қисмларга (зоналарга) бўлиниш чегарасини кўрсатади. Бу усулларни аниқ тарзда бўлинишга кафолат беради. 3. Бошлангич қайнаш ҳарорати 100 0С бўлган фракцияни ва иккита бошқа фракциялардан ажратиб олинган углеводородлар гуруҳини 100 мм гача баландликдаги капилляр устунларда (колонкаларда) газ ва суюқликли хроматография қилиш. Бу тартиб бўйича қуйидаги таркибли гуруҳларга таълуқли бўлган 200 дан ортиқ шахсий углеводородларнинг миқдорини аниқлашга имкон яратади. Нормал алканлар,бир ва иккита метил гуруҳлардан иборат бўлган изоалканлар, беш ва олти сонли циклоалканлар, бир ва иккита метил гуруҳлардан иборат бўлган изоалканлар, циклоалкенлар, алкадиенлар, аренлар(бензол қаторидаги углеводородлар). Ароматик углеводородларнинг миқдорини аниқлашда энг оддий усули бўлиб анилин нукталарини аниқлаш усули хисобланади. Ароматик углеводородлар (жуда кичик) тўйинган углеводорларга қараганда жуда кичик анилин нукталарига эга. Аралашмадан ароматик углеводородларни четлаш таркибдаги аренлар миқдориги пропорционал равишда анилин нукталарини олишга олиб келади. Бу усулларнинг миқдорини Ҳар [%(мас)] аниқлаш имконини яратади. Ҳар=Кар/(Т2-Т1), Бу ерда Т1 ва Т2 якуний ва ароматизацияланган фракциялардаги анилин нукталари, 0С; Кар -муайян бир фракциядаги аренларнинг кандай миқдори тўйинган углеводородлар аралашмасидаги анилин нуктасининг 1 0С га пасаяйишга мос келишини курсатувчи коэффициент Аренларнинг миқдорини аниқлаш учун шунингдек дисперсиаметрия ва крископия таҳлил усулларидан ҳам фойдаланилади. Аралашмадан тўйинмаган ва ароматик бирикмалар четланиб сўнгра қолган тўйинган қисмида циклоалканлар ва алканлар миқдори аниқланади. Бу учун уларнинг физикавий константалари фарқидан фойдаланилади (зичликнинг, анилин нуктасининг, синиш курсаткичининг ва нисбий рефракциянинг физикавий константалари фарқи). Download 6.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling