В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Download 6.02 Mb.
bet29/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Таблица 5.1.
Олтингугурт миқдорига қараб нефтни синфларга бўлиниши

Нефт синфлари

Номланиши

Олтингугуртни миқдори, % (мас.)

1

Кам олтингугуртли

шу жумладан 0,60 гача

2

Олтингугуртли

0,61 дан 1,80 гача

3

Юқори олтингугуртли

1,81 дан 3,50 гача

4

Юқори даражади олтингугуртли

3,50 дан юқори



Таблица 5.2.
Таёрлаш даражаси бўйича нефт гуруҳлари



Кўрсатгичлар

1

2

3

Сувнинг миқдори, % (мас.), дан юқори бўлмаган

0,5

0,5

1,0

Хлоридлар концентрацияси, мг/дм3, дан юқори бўлмаган

100

300

900

Механик аралашмалар миқдори, % (мас.), дан юқори бўлмаган

0,05

0,05

0,05

Тўйинган буғ босими , кПа (мм рт. ст.), дан юқори бўлмаган

66,7 (500)

66,7 (500)

66,7 (500)

Хлорорганик бирикмаларни мавжудлиги, ppm

Меъёрлаштирилмаган,
аниқлаш керак

Таблица 5.3.
Турли нефтларда водород сульфид ва енгил меркаптанларни миқдори нормалари



Кўрсатгич

1

2

3

Водород сульфидни миқдори, ppm, дан кўп бўлмаган

20

50

100

Метил – ва этилмаркаптанларни суммар миқдори, ppm да

40

60

100

5.2. Йўлдош нефт газлари ва газоконденсатни классификацияси


5.3. Нефт маҳсулотларини классификацияси




5.3.1. Суюқ ёқилғилар
Суюқ ёқилғила қуйидагича классификацияланади.


5.3.1.1. Бензин

Шунингдек таркиби сустроқ бўлган тўйинмаган аралашмаларда ишлайдиган, ҳаво сўндириш қўлланилмайдиган авиация бензини учун ҳам миқдорий кўрсаткич бўлиб ҳисобланади.


Авиация бензини ДБ-ни (детонацион барқарорлик) нинг ҳавони сўндиришни қўллаб тўйинган аралашмаларда ишлаш вақтида ёқилғи нави миқдорий кўрсаткич бўлиб ҳисобланади. Тўйинган аралашмадаги ёқилғи нави бу двигателнинг эталон сифатида қабул қилинган изооктанда олинган қувватга нисбатан таҳлил қилинадиган ёқилғида ишлашида фоизлардаги қувватини кўрсатувчи тавсиядир. Изооктаннинг нави 100 деб қабул қилинган.
Октан сони ўзига хос мураккаб стандарт шароитларда махсус тадқиқот ўтказиш қурилмаларида аниқланади. Октан сонини аниқлашнинг иккита стандарт усули мавжуд. Булар моторли ва тадқиқот усулларидир. Моторли усул бўйича таҳлил шароитлари тадқиқот қилиш усулига нисбатан жуда мураккаб бўлади. Шунинг учун моторли усул бўйича аниқланган октан сони тадқиқот усули бўйича аниқланадиган октан сонига нисбатан кўпинча паст бўлади.
Моторли усул бўйича аниқланадиган октан сони кўп тарзда автомобилни оғир шароитларда масалан, тоғли ҳудудларда эксплуатация қилинишида детонацияли барқарорликни тавсиялайди. Тадқиқот усули бўйича аниқланадиган октан сони шахар бўйлаб ҳаракат қилиш шароитида қисман тўхташлар билан тушадиган қисман зўриқишларда ишлаш вақтидаги бензинни тавсиялайди. Иккала усул ёрдамида аниқланадиган октан сонлари ўртасидаги фарқ бензиннинг сезгирлиги деб аталади. Таҳлил қилиниш тартибига энг сезгир бўлиб каталитик риформинг ва каталитик крекинг бензинлари ҳисобланади. Улар учун иккала усул бўйича аниқланадиган октан сонлари ўртасидаги фарқ 7 – 10 бирликка етиши мумкин. Парафинли ва изопарафинли углеводородлардан ташкил топадиган изомеризат ва алкилбензин, ва тўғри сурилувчи бензин кам даражада сезгир бўлади (1-2 бирлик нисбатида). Октан сони бўйича маълумотлар тақдим этилган ҳолатларда тадқиқот усули ҳақида гапириб ўтиш жуда муҳимдир. Индивидуал (шахсий) углевододородларнинг ДБлигини ўрганиш бу муҳим хусусиятнинг углеводородлар кимёвий тузилишидан боғлиқ эканлигини аниқлашга имкон берди. Қуйида бензин таркибига кирувчи ҳар хил гуруҳ углеводородлари ДБ лилигининг тавсияси келтирилган.
Нормал тузилишли алканлар. (С2 – С4 ) газсимон алканлар етарли даражада юқори октан сонига эга. Аммо пентандан бошлаб углеводородларнинг бу қатори жуда паст бўлган октан сони билан тавсияланади. Жумладан, молекуляр оғирлик қанча юқори бўлса, октан сони шунча паст бўлади.
Ёйилган тузилишга эга бўлган алканлар. Тўйинган қатор молекула-ларининг ёйилиши ўша заҳотиёқ уларнинг ДБ лилигини оширади. Масалан, гептанда октан сони 0 бўлса, 2.2.3- уч метилбутан (триптан) да – 102 га тенг бўлади. Энг юқори октан сонига бирта углерод атомида (неогексан, триптан, эталонли изооктан) да жуфт метил гуруҳларидан ташкил топган изомерлар энг юқори октан сонига эга бўладилар. Шунингдек октаннинг бошқа учметил изомерлари ҳам юқори октан сонига эга. С5 – С8 изоалканлари юқори даражада детонацияга қарши хусусиятларга эга бўлишига нисбатан улар бензин учун энг керакли компонент бўлиб хизмат қилади.
Алкенлар. Нормал тузилишли углеводородлар молекуласидаги иккиламчи боғланишнинг пайдо бўлиши уларга мос келадиган алканларга нисбатан жуда юқори даражада кучайган детонацияли барқарорликни вужудга келтиради.
Циклоалкан. Циклопентан ва циклогексан қаторларининг биринчи вакиллари яхши детонацияли барқарорликка эга. Бу углеводородлар бензин таркибий қисмида энг муҳим ўринни эгаллайди. Молекулаларда нормал тузилишли ён занжирларнинг бўлиши уларнинг октан сонининг пасайишига олиб келади. Жумладан занжир қанча узун бўлса, октан сони шунча паст бўлади. Ён занжирларнинг ёйилиши ва уларнинг сонининг ошиши циклоалканларнинг детонацияли чидамлилигини оширади. Деярли ҳамма бензол қатори оддий аренларининг октан сони 100 атрофида бўлади. Ёйилган алканлар билан бир қаторда аренлар ҳам юқори навли бензиннинг энг яхши компонентлари бўлиб ҳисобланади. Аммо бензинда аренларнинг миқдори чекланади. Чунки улар ёниши натижасида канцероген хусусиятларга эга бўлган кўп циклли ароматик углеводородлар (бензопиренлар) ҳосил бўлади. Бундан ташқари таркибда юқори даражада ароматик углеводородларнинг бўлиши ёниш ҳароратининг ошишига, двигателнинг жуда исиб кетишига олиб келади.

Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling