В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Download 6.02 Mb.
bet32/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

5.8- жадвал.
Ишлаб чиқариладиган дизел ёқилғиси тавсияси

Кўрсаткич



Русум

Ё

Қ

А

20 0С остида зичлик, кг/м3, кўрсатилгандан кўп эмас
Цетан сони, кўрсатилгандан кам эмас.
Фракцияли таркиб:
50 % (ҳ кўрсатилгандан юқори бўлмаган ҳарорат, 0С остида ҳайдалади.
96 % (ҳ кўрсатилгандан юқори бўлмаган ҳарорат, 0С остида ҳайдалади.
Кинематик қовушқоқлик 20 0С остида, мм2/с, кўрсатилган оралиқларда
Умумий ишлаш принципидаги дизеллар учун ёпиқ камерада (тиглода) аланга олиш ҳарорати 0С, кўрсатилгандан паст эмас
Қотиш ҳарорати, 0С
Кислота миқдори
Кон миқдори 100 см3 ёқилғида.
Кўрсатилгандан кўп эмас
Кукунлик, (%) кўрсатилгандан кўп эмас

860

45
280


360

3,0-6,0

-5


5,00

0,01


840

45
280


340

1,8-5,0

-30

5,00

0,01


830

45
255


330

1,5-4,0

-45

5,00

0,01


5.9- жадвал
Дизел ёқилғи сифатида техник регламент талаби

Кўрсаткич

3 синф

4 синф

5 синф

Цетан сони. Кўрсатилгандан кам эмас
15 0С остида зичлик, кг/м3
Кўп циклли ароматик углеводородларнинг миқдори, % (мас), кўрсатилгандан юқори эмас
Оксидланишга бўлган барқарорлик, г/м3 кўрсатилгандан кўп эмас
Суртилувчи мойиллик, мкм,
Кўрсатилгандан юқори эмас
40 0 С остида кинематик қовушқоқлик, мм2
Фракцияли таркиб; 95 % (ҳ) кўрсатилган 0С гача ҳайдалади.
Двигател ўзлаштирган газларда зарарли моддалар миқдорини камайтириш бўйича стантарт.

51
820-845

11


25

460
2,0-4,5


360
Евро-3



51
825-845

11


25

460
2,0-4,5


340-360
Евро-4



54-58
825-830

2


25

460
2,0-4,5


340-360
Евро-5



Умумий массада олтингугурт қисми, %, кўрсатилгандан юқори эмас

0,035


0,005-0,001



0,001


*Суртилувчи мойиллик- ёйилган изларнинг диаметри доғлар бўйича корректировка қилинган.
Дизел ёқилғининг таркибида цетан сони, олтингугурт миқдори ва кўп циклик ароматик углеводородлар миқдори бўйича қўйиладиган янги талабларга эътибор бериш лозим.

5.3.1.4. Қозон ёқилғиси


Қозон ёқилғиси мазутнинг асосий сифат кўрсаткичлари бўлиб қовушқоқлик, ёниш натижасида ажралиб чиқадиган иссиқлик олтингугурт миқдори, қотиш ҳарорати ва аланга олиш ҳарорати ҳисобланади. Ёқилғини солиш ва олиш ишларининг давомлиги, транспортировка қилиш ва труба ўтказгич бўйича ҳайдаш шароитлари қовушқоқликдан боғлиқ бўлади. Мазутнинг юқори ҳарорат остида ёнадиган мазутнинг кинематик қовушқоқлиги 80 0С остида 118 мм2/с дан ошмаслиги керак. Флотда фойдаланиладиган мазутнинг кинематик қовушқоқлиги эса 50 0С остида 5,0 мм2/с дан ошмаслиги керак.


Қозон ёқилғисида олтингугурт миқдори ўзлаштириладиган нефт туридан ва олинадиган ёқилғи технологиясидан боғлиқ бўлади. Олтингугуртли қозон ёқилғисининг коррозияли активлиги олтингугуртли дистиллят ёқилғига нисбатан паст бўлади. Чунки мазутда коррозияли- актив компонент-меркаптанли олтингугурт дистиллятларга нисбатан кам миқдорда бўлади. Шу билан бир қаторда шуни таъкидлаш керакки олтингугуртли мазут ёнганда олтингугурт SO2 ва SO3 оксидларига айланади. Улар қозонларни коррозияга олиб келиши мумкин. Бошқа бир тарафдан мазутда олтингугуртнинг юқори миқдорда сақланиши ва шу билан бирга тутунли газларда олтингугуртли бирикмаларнинг юқори миқдори ҳаво бассейни ҳолатининг бузилишига олиб келади. Шунинг учун етакчи чет эл давлатларида мазутда олтингугурт миқдори бўйича (0,5 % дан -1,0 % атрофида) ва олтингугуртли водород бўйича чекланишлар қабул қилинган. Олтингугуртли водород таркибда бўлмаслиги керак. Ўрта дистиллятлар (авиакеросин, дизел ёқилғиси) қозон ёқилғисининг ёниш натижасида ажралиб чиқадиган иссиқлиги паст бўлади ва тахминан 40000-41500 кДж/кг ни ташкил қилади. Қотиш ҳарорати қовушқоқлик сингари ёқилғини олиш ва уни ҳайдаш шароитларига қатъий равишда таъсир қилади. Аланга олиш ҳарорати ёнғин хавфсизлиги талабларини аниқлаб беради.Кема ёқилғиси учун ёпиқ тигелда аланга олиш ҳарорат кўрсаткичи фойдаланилса, қозон ёқилғиси учун очиқ тигелда аланга олиш ҳарорат кўрсаткичи фойдаланилади.
Оғир суюқ нефтли ёқилғи мазутнинг 6 та русуми ишлаб чиқарилади. Флотда фойдаланиладиган Ф5 ва Ф12 мазути, иситишда қозонларда фойдаланиладиган 40, 100 ва 200 мазути ва мартен печкаларида фойдаланиладиган МП русумидаги мазут; Ф5 ва Ф12 флот мазути денгиз флоти кемаларидаги қозон қурилмалари учун мўлжалланган. Баъзи бир мазут русумлари сифатига қўйиладиган талаблар 5.10- жадвалда келтирилган;
Флот мазути ва иситиш учун фойдаланиладиган ўтхона мазут дан ташқари Э-4 русумидаги технологияли экспортли ёқилғи ишлаб чиқарилади. У дизелли фракциялар ва вакуумли газойл билан аралашган ва тўғридан-тўғри ҳайдаладиган мазутни билдиради.
Жадвал -5.10

Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling