В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Мазут сифат кўрсаткичларига қўйиладиган талаблар


Download 6.02 Mb.
bet33/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Мазут сифат кўрсаткичларига қўйиладиган талаблар



Кўрсаткич

Мазут русуми

Ф-5

40

100

20 0С остида зичлик, кг/м3, кўрсатилгандан юқори эмас
Кинематик қовушқоқлик, мм2/с, кўрсатилгандан юқори эмас
50 0С остида
80 0С остида
Кукун ҳосил бўлиш, % (мас), кўрсатилгандан юқори эмас
% (мас) ҳисҳида миқдорий қисм, кўрсатилгандан юқори эмас:
Механик аралашмалар
Сув
Кўрсатилгандан юқори бўлмаган % (мас) ҳисҳида мазут учун олтингугурт қисми:
Паст олтингугуртли
Кам олтингугуртли
Олтингугуртли
Юқори олтингугуртли
Аланга олиш ҳарорати, 0С, кўрсатилгандан паст эмас
Ёпиқ камерада (тиглода)
Очиқ камерада (тиглода)
Қотиш ҳарорати 0С, кўрсатилгандан паст эмас

955
5,0


-

0,1
0,1


0,3
-
-
2,0
-
80
-
-5

-
-
59,0


0,12
0,5


1,0
0,5
1,0
2,0
3,5
-
90
10

-
-
118,0


0,14
0,5


1,0
0,5
1,0
2,0
3,5
-
100
25

Қозон ёқилғисининг паст ҳароратли хусусиятларини яхшилаш учун депрессорли қўндирмалар қўлланилади. Мазут ёниши натижасида қозон деворларида кукун қолдиқлари ҳосил бўлади. Уларни тозалаш қийин кечади. Кукун қолдиқлари иссиқлик узатиш жараёнини бузилишига, қозон қурилмаси Ф.И.К. ни пасайишига, шунингдек қозон деворлари металларида юқори термик кучланишларни юзага келтиради. Қозон ёқилғисида кукун ҳосил қилувчи моддалар қанча кўп бўлса қозон қурилмалари ишида шунча кўп равишда бузилишлар намоён бўлади. Флот мазутида кукунлар миқдори 0,1 % дан, иситиш учун фойдаланиладиган мазутда (ўтхона мазути) – 0,15-0,3 % дан ошмаслиги керак. Қозон ёқилғисининг коррозияли агрессивлиги олтингугурт ва ванадийнинг умумий миқдоридан боғлиқ бўлади.


Мазутнинг олтингугуртли бирикмаларининг ёниш маҳсулотлари ёқилғининг ёниш маҳсулотлари конденсацияси содир бўладиган совуқ жойларда коррозияни вужудга келтиради. Юқори ҳароратгача иситилган қозон ва иситувчи деталларнинг металл юзалари ванадийли коррозияга мойил бўлади.
Қозон ёқилғисида ванадийнинг миқдори белгиланмайди, аммо унинг ҳақиқий миқдори 0,003-0,02 % ни ташкил қилади. Қозон ёқилғисида сув ва механик аралашмалар билан аралаштирилганда зичли қуюқлар ва чидамли эмульцияларни ҳосил қилувчи сурков смола бирикмалар юқори миқдорда бўлади. Бундай қолдиқлар ёқилғи ўтказгичларни ифлослантириб фильтрларни тўлдиради. Мазутни ўткир буғ билан иситган вақтда чидамли эмульсиялар ҳосил бўлади. Бундай эмульцияларда стабилизаторлар бўлиб асфальтенлар ҳисобланади. Улар иситиш учун қўлланиладиган мазутда 10 % дан ошади.
Сувни ажратиш учун қозон ёқилғиси одатда кейинроқ олиб қўйиш 100-140 0С гача иситилади. Ёқилғида бўлган сув эмульсияларини бузишнинг самарали усули бўлиб деэмульгаторлардан фойдаланиш ҳисобланади. Ёқилғини сақлаш ва фойдаланиш жойларида уларни қўллашга нисбатан заводларда улардан фойдаланиш жуда самарали ҳисобланади. Шунингдек резервуар парклашда олтингугуртли водород ҳиди тарқалишидан ҳимоя қилиш мақсадида қозон ёқилғисига олтингугуртли водородларни ютиб олувчи бирикмалар қўшилади.
5.3.1.5. Газли турбинли қурилмалар (ГТҚ) учун қўлланиладиган ёқилғи
Газли турбинли двигател газли, суюқ, қаттиқ ва чанг кўринишидаги ёқилғининг ҳар хил турларида ишлай олади. Аммо транспортли газли турбинли двигателлар суюқ ёқилғидан фойдаланишга мослашган. Энг кучли, мукамаллашган, юқори параметрлар (қувват, турбина олдидаги газлар ҳарорати ва ҳ.к.) билан бўлган газли турбинли двигателлар самолётларда ўрнатилади.
Ёқилғи сифатида тўғридан-тўғри нефтни ҳайдаш натижасида олинадиган керосин фракциялари қўлланилади. Кўпгина кемаларда, ёқилғи ҳайдаладиган баъзи станцияларда, кичик электростанцияларда тез ҳаракатланувчи дизеллар учун мўлжалланган газ турбинли қурилмалар фойдаланилади. Аммо газли турбинадан имкониятни ва мақсадни кўзлаган ҳолда фойдаланиш кўпгина ҳолатларда қўлланиладиган ёқилғининг кенг миқдорда бўлиши ва нархи билан баҳоланади. Айнан шу билан газ турбинли двигателларда одатда фойдаланиладиган ёқилғига нисбатан арзон бўлган, паст навли (олтингугуртли ва юқори олтингугуртли дистиллятли, хусусан қолдиқли, шунингдек иккинчи навли) ёқилғидан фойдаланиш бўйича кенг миқёсда олиб бориладиган тадқиқот ва таҳлил ишлари тушунтирилади. Оғир ёқилғидан фойдаланишда ёқилғини тайёрлаш жараёнини яратиш, кукун ҳосил бўлишини камайтириш ва ёниш камераси деворлари ва каррозиясини камайтириш асосий муаммолардан ҳисобланади.
Газ турбинли қурилмалар учун фойдаланиладиган ёқилғи ўзининг таркибида [% (мас)] ҳисҳида қуйидагилардан ташкил топиши керак: Кукун ҳосил қилувчи моддалар умумий массанинг 0,05 %-ни, ванадий умумий массанинг 0,001 % дан кўп бўлмаган миқдорни, натрий- 0,0005 % дан кўп бўлмаган миқдорни, олтингугурт- 3 % гача бўлиши керак. Ёқилғининг қотиш ҳароратига ва қовушқоқлигига қўйиладиган талаблар ёқилғини қўллаш шароитлари ва уни тайёрлаш (иситиш) жараёнига нисбатан ўзгариши мумкин.
Юқорида кўрсатилган талабларга кам олтингугуртли нефтдан тайёрланган тўғридан-тўғри ҳайдалиб олинадиган мазут жавоб беради. Иккинчидан жараён натижасида олинадиган қолдиқ маҳсулотлар ва олтингугуртли нефтдан тўғридан-тўғри ҳайдалиб олинувчи мазут 0,001 % (мас) дан кўп бўлган миқдорда ванадийни ўз таркибида сақлайди. Газ турбин қурилмалари (ГТК) учун ёқилғи сифатида шунингдек иккинчи жараёнлар (секин кокслаш ва термик крекинг жараёни) натижасида олинадиган дистиллатлардан фойдаланиш ҳам тавсия этилган. Бундай ёқилғи камчилиги бўлиб дизел ёқилғига нисбатан ароматик ва тўйинмаган углеводородлар ҳамда сурков моддаларни юқори миқдорда сақлаши ҳисобланади. Улар маълум шароитларда сақланганда, хусусан исиган вақтда улар оксидланиб юқори сурков қолдиқларни ҳосил қилади.

5.3.1.6. Печда қўлланиладиган маиший ёқилғи


Печда қўлланиладиган маиший ёқилғи тўғридан-тўғри ҳайдаладиган ва иккинчи жараён натижасида олинадиган дизел фракцияларидан ишлаб чиқарилади. Фракцияли таркиби бўйича у дизел ёқилғидан анча оғир бўлади. Унда цетан сони, ёниш ҳарорати белгиланмайди. Ёзги мавсумда печдаги ёқилғи минус 5 0С дан ошмайдиган қотиш ҳарорати билан ишлаб чиқарилса, қиш мавсумида минус 15 0С дан ошмайдиган қотиш ҳарорати билан ишлаб чиқарилади.


5.3.1.7. Оғир мотор ёқилғиси


Кемадаги энергетик қурилмалар учун ёқилғининг махсус тури-кемали ёқилғи (кам қовушқоқли ва кўп қовушқоқли) ишлаб чиқарилади. У оғир моторли ёқилғига тегишли бўлади. У фракцияли таркиби бўйича дизел ёқилғидан оғирроқ, унинг қайнаш ҳароратининг охири катта. Цетан сони бўйича унга талаб қўйилмайди. Асосан флотда қўлланилади.


5.3.1.8. Суюлтирилган газлар


Суюлтирилган газлар дастлабки биринчи ҳайдашда, каталитик риформинг ва каталитик крекинг жараёнлари натижасида олинадиган қайта ишлаш маҳсулотларининг бошланғич қисмларини барқарорлаштириш асосида ишлаб чиқарилади. Маиший хизмат таъминоти учун пропан ва бутаннинг миқдори билан фарқ қиладиган Суюлтирилган газларнинг уч русуми ишлаб чиқарилади: ТП- техник пропан, ТПБА- пропан ва бутан аралашмаси, ТБ- теник бутан ва автомобил транспорти учун суюлтирилган газнинг икки русуми ишлаб чиқарилади. Уларга АП (автомобил учун пропан) ва АПБ (автомобил учун пропан бутан) киради. Бу маҳсулотларда меркаптан ва олтингугуртли водороднинг миқдорий қисми (0,01-0,013 % дан юқори эмас), тўйинган буғлар босими, енгил компонентлар ҳисобланадиган (метан ва этаннинг) миқдори белгиланади.

5.3.1.9. Ёқилғиларга қўшилма ва қўндирмалар


Ёқилғига қўшиладиган бирикмаларга деярли юқори бўлмаган оз миқдорларда (умумий миқдорнинг 1 % гача) қўшиладиган кимёвий бирикмаларга тушунилади. Оз миқдорда қўшиладиган кимёвий бирикмалар ёқилғининг эксплуатация хусусиятларини янада яхшилайди. Қўндирмалар ҳам шу функцияни бажарадилар. Аммо улар 1-5 % (мас) миқдорида қўшилади. Ёқилғига қўшиладиган кимёвий бирикмалар ёқилғи хусусиятига таъсир қилишига нисбатан классификацияланади:

Шу классификацияга асосан бирикмалар ва қўндирмалар ҳажми бўйича таъсир қилувчи (нефт маҳсулотининг ҳажмига қараб) ва юза бўйича таъсир қилувчи (фазалар юзалари оралиғи бўйича) турларга бўлинади. Ўз навбатида ҳажм бўйича таъсир қилувчи кимёвий бирикмалар тўрт гуруҳга, юза бўйича таъсир қилувчи бирикмалар- бешта гуруҳга бўлинадилар. Бу классификация бирикмалар ва қўндирмаларнинг таъсир механизмини очиқ тарзда ёритиб беради.



Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling